Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54.6K subscribers
10K photos
1.95K videos
14 files
6.55K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунни_ўрганамиз

⚡️"Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонун ҳақида андижонлик давлат фуқаролик хизматчилари ва аҳоли қандай фикрда...

Каналга уланиш —
t.iss.one/argos_uz
#АРГОС_хабари

⚡️Янги Қонун мазмуни ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан

Тарғибот тадбирлари доирасида давлат фуқаролик хизматчиларини қизиқтирган 11 мингтадан ортиқ саволларга жавоб берилди.

👉 Батафсил

❗️Жараёнлардан фотолавҳалар

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Президент Шавкат Мирзиёев “Янги Ўзбекистон” боғидаги Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қутлаймиз

⚡️Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз

🇺🇿 Бугун, 1 сентябрь — Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги куни!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги билан барча юртдошларимизни самимий қутлайди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Биринчи Президентимиз ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.

#Mirziyoyev #marosim #xotira #BirinchiPrezident

Каналга уланиш — https://t.iss.one/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Меритократия_амалда

⚡️Халқчил давлат хизматига фақат очиқ ва шаффоф танловлар билан

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
⚡️Юртимиз умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ садолари жаранглади

Бугун — 5 сентябрь куни Халқ таълими вазирлиги тизимидаги 10 085 та мактабда 2022-2023 ўқув йили дарслари бошланди.

Жорий ўқув йилида 702 000 нафар болажонлар умумтаълим мактабларининг 1-синфига қабул қилинди.

Айтиш лозимки, мактабларда таҳсил олаётган 6 469 737 нафар ўқувчи иштирокида ташкил этилаётган “Биринчи қўнғироқ” тадбирларида маҳаллий ҳокимликлар, кенг жамоатчилик вакиллари, маҳалла фаоллари, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.

Мазкур “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида ташкил этилиб, унда халқимиз ардоғидаги инсонлар, мактабларнинг кўзга кўринган битирувчилари ҳамда давлат идоралари раҳбарлари қатнашди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Cавол_беринг

❗️Савол:
Шартнома асосида ишлаётган ходим давлат фуқаролик хизматчиси саналадими?

Жавоб: Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрига киритилган
лавозимларда шартнома асосида фаолият олиб бораётган ходимлар давлат фуқаролик хизматчиси хисобланади.

☝️Янги Қонун бўйича ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олинг — @murojaat_argos_bot

Каналга уланиш —
t.iss.one/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Йўриқнома

⚡️Давлат фуқаролик хизматининг ягона электрон ахборот портали қатор имкониятларни тақдим этади

Давлат фуқаролик хизматчилари ва фуқаролар учун — my.argos.uz портали Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ишга туширилган.

my.argos.uz портали орқали шахснинг меҳнат фаолияти, маълумоти, сертификатлар, қариндошлар, vacancy.argos.uz платформасидан фойдаланган бўлса тест босқичидаги натижалар, шунингдек, интизомий жазолар, рағбатлантиришлар, объективка ва тана вазни индекси тўғрисидаги маълумотлар шакллантирилмоқда.

Ушбу маълумотларни фуқаро томонидан мустақил киритиш имконияти ҳам яратилган.

Видеоролик орқали порталдан фойдаланиш йўриқномаси билан танишишингиз мумкин.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш ва захирасини яратиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Иқлимнинг кескин ўзгараётгани, кўп давлатларда қурғоқчилик бўлгани оқибатида бутун дунёга озиқ-овқат етишмовчилиги хавф солмоқда.

Халқаро майдондаги вазият туфайли глобал ишлаб чиқариш занжирларининг узилиши, логистикадаги муаммолар сабабли кўпчилик давлатлар озиқ-овқат маҳсулотлари экспортига чекловлар қўяётганини ҳам кўриб турибсизлар.

Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари бундай шароитда ўз ҳудудида ички талабни тўлиқ таъминлаш ва экспортни ошириш бўйича имкониятларини ҳисоб-китоб қилиши шарт.

Лекин, ҳали кўп ҳокимлар буни тушуниб етмаяпти”, деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Йиғилишда Андижон, Бухоро, Хоразм вилоятлари бу ерлардан самарали фойдаланиб, 3 мартагача ҳосил олиб, ички бозорни таъминлаш билан бирга экспортини 1,5 бараварга оширгани таъкидланди.

Ислоҳотлар натижасида республикада парранда гўшти, тухум, балиқ, гуруч маҳсулотлари билан таъминлаш даражаси анча яхшиланди.

Мисол учун, сўнгги 3 йилда:

- балиқ етиштиришни Андижон 4 минг тоннадан 25 минг тоннага, Бухоро 3,5 минг тоннадан 23 минг тоннага оширган;

- парранда гўштини Самарқанд 22 минг тоннадан 100 минг тоннага, Тошкент вилояти 31 минг тоннадан 90 минг тоннага етказган;

- тухум ишлаб чиқаришни Сирдарё 127 миллион донадан 200 миллион донага, Наманган 480 миллион донадан 700 миллион донага, Фарғона 350 миллион донадан 600 миллион донага кўпайтириб, тўлиқ ўзини-ўзи таъминлаяпти.

Лекин, айрим вилоят ҳокимлари бу ишларни тўғри ташкил қила олмагани қайд этилди.

Нима, бу вилоят ҳокимлари ҳудудига қанча озиқ-овқат етишмаслиги, қанча импорт кираётганини билмайди-ми?”, дея савол қўйди Президент.

Ички бозор 25 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари импортига боғлиқ бўлиб қолаётгани қайд этилди.

Президентимиз бу ҳолатни қаттиқ танқид қилиб, мутасаддиларга вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари билан бирга бир ой муддатда ушбу 25 турдаги импорт маҳсулотларини ўзимизда ишлаб чиқариб, кўпайтириш бўйича лойиҳа пакетларини тақдимот қилиб, ҳукумат қарорини чиқариш топширилди.

Келгуси йил олти ой якуни билан бу борада ўзгариш қилмаган вилоят ҳокимлари ишдан олиниши кўрсатиб ўтилди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
⚡️50 та туманда сақлаш қувватларини кескин ошириш бўйича алоҳида дастур қабул қилинади

Йиғилишда асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг мавсумий ўзгариши юқорилиги кўрсатиб ўтилди. Сабаби - қишлоқ хўжалигига ихтисослашган 50 та туманда музлаткич, қуритиш, саралаш ва сақлаш қувватлари етишмайди.

Шу муносабат билан вилоят ҳокимларига Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда 50 та туманда сақлаш қувватларини кескин ошириш бўйича алоҳида дастур қабул қилиш топширилди.

“Бунинг маблағлари бор. Лекин, бирорта ҳоким ўзида қанча маҳсулот сақлаш қуввати борлигини ҳам, бор маблағларни ишлатишни ҳам билмайди”, деди Президент.

Жорий йилда мева-сабзавотга ажратилган 1,5 триллион сўм кредит ресурсларининг 670 миллиард сўми ўзлаштирилгани ҳам қайд этилди.

Ҳокимлар ўзларининг таклифларида фақат амалга ошириладиган янги лойиҳалар, улар ҳисобига олинадиган маҳсулот ҳажмини кўрсатаётгани, бу аҳолининг таъминотига қандай таъсир қилади, йил якунигача нарх-наво нима бўлади, деган саволларга жавоб йўқлиги танқид қилинди.

Вилоят ҳокимларига ўн кун муддатда импорт бўлаётган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ўзимизда кўпайтириш бўйича аниқ тадбиркор ва аниқ лойиҳаларни кўрсатиб, ҳар бир маҳсулот кесимида ҳозир қанча ва бир йил ичида қанчага кўпайтириши бўйича аниқ режа ва ҳисоб-китобларни тақдим этиш топширилди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Давлатимиз раҳбари соҳадаги вазифалар ва янги имкониятларни айтиб ўтди.

Энг аввало:

- жорий йилда қўшимча ажратилаётган 20 минг гектар ва келгусида бериладиган 100 минг гектар экин майдонлари ҳисобидан импортни қисқартириш;
- озиқ-овқат маҳсулотлари экишни камида 300 минг гектарга етказиш.

Умуман, озиқ-овқат учун мўлжалланган ерларга экинларни жойлаштиришни бундан буён Боғдорчилик агентлиги белгилаб беради.

Мутасаддиларга 15 сентябрдан бошлаб ҳоким ёрдамчилари тавсиясига кўра, сабзавот, дуккакли ва мойли экинлар бўйича уруғлик, ўғит, ёқилғи, ўсимликлар ҳимояси ҳамда айланма маблағ учун 150 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратишни йўлга қўйиш топширилди.

Бунда, ушбу маблағларнинг ярмини нақд пулда ажратишга рухсат берилади. Бунинг учун, Боғдорчилик агентлигига қўшимча 300 миллиард сўм ажратилади.

Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлигига мева-сабзавотчиликни кредитлашнинг мутлақо янги тизимини жорий қилиш топширилди.

Эндиликда картошка, сабзавот, ёғ-мой экинлари экадиган кластер ва деҳқонларга ҳосилни суғурталаш харажатининг 50 фоизи давлат ҳисобидан қоплаб берилади.

Бунинг учун, келгуси бир йилда Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан 50 миллиард сўм йўналтирилади.

Бундан буён пахта ва ғалладаги каби озиқ-овқатга кредит беришда суғурта полиси кредит таъминоти ҳисобланади.

“Бу янгилик кўплаб деҳқонларимизнинг ишини юргизиб, Қишлоқ хўжалиги жамғармасида ишлатилмай турган 700 миллиард сўмдан самарали фойдаланишга имконият яратади”, деди Президент.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Бундан буён ҳосилдор ерларнинг барчасини интенсивга ўтказиш шартлиги кўрсатиб ўтилди. Мутасадди идораларга интенсив қишлоқ хўжалигига ўтишни рағбатлантириш ва таъсирчан солиқ механизмларини қўллаш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, киритишга топшириқ берилди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz