Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
52.3K subscribers
9.82K photos
1.9K videos
14 files
6.42K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президентининг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида илгари сурган ташаббуслари

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Web site | Telegram | fb.com | Instagram
Forwarded from Human.uz | Rasmiy kanal
Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали ҳақида биласизми?

Батафсил:👉 https://human.uz/site/inner/6794

Каналга уланинг: @humanuzofficial
Очиқ мустақил танлов ғолиби Бўка тумани ҳокими ўринбосари бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида эълон қилинган вакант лавозимларга очиқ мстақил танлов натижаларига кўра, Бўка тумани ҳокими ўринбосари — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимига Хайруллаев Фуркат Хамидуллаевич тайинланди.

Шунингдек, Бўка тумани ҳокимлиги вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия масъул котиби лавозимига эълон қилинган танлов натижасига кўра Сатторов Музаффар Илхомович ушбу лавозимга муносиб кўрилди.

Истиқболли кадрларни давлат фуқаролик хизматига очиқ мустақил танлов асосида қабул қилиш махсус платформа — Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz орқали ташкиллаштирилади.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Web site | Telegram | fb.com | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маҳаллий ОАВлар биз ҳақимизда

Ўзбекистон 24 | Янгиликлар 24 | Жиззах вилояти филиали фаолияти...


@argos_uz
Сектор раҳбарлари фаолияти самарадорлиги олдимиздаги асосий масала

Айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги раҳбарияти Қашқадарё вилоятида шаҳар ва туман сектор раҳбарлари фаолиятини жадаллаштириш, уларга услубий ва амалий кўмак бериш, агентликнинг вилоят филиали томонидан бу борада амалга оширилиши лозим бўлган ишларни мувофиқлаштириш мақсадида ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

Хусусан, 24 сентябрь куни агентлик раҳбарияти Қарши ва Миришкор тумани ҳокимлари, ҳоким ўринбосарлари ва сектор раҳбарлари билан учрашиб, ҳоким ўринбосарларига энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари бўйича баҳолаш тизими (KPI)ни жорий қилиш бўйича тавсиялар берди.

Шунингдек, сектор раҳбарларига саховат ва кўмак умумхалқ ҳаракати доирасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тушунтиришлар берилиб, камбағаллликни қисқартириш борасида амалга оширилган ишлар ҳолати билан танишилди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/argos_uz
#Қорақолпоғистон

Энг асосий мақсад ҳар бир жараёнларда очиқлик ва шаффофлик, адолатлиликни таъминлаш!

Яна бир эълон қилинган очиқ мустақил танловнинг дастлабки натижалари.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Web site | Telegram | fb.com | Instagram
🎙🌐Креатив тадбиркорлик таълими: таълим соҳаси бозор эҳтиёжларига қандай жавоб беради?" мавзусида халқаро онлайн вебинар

📌Ўзбекистонда креатив тадбиркорлик таълими ва амалиётини ривожлантиришнинг мавжуд имкониятларини таҳлил этиш, шунингдек бу борада Буюк Британия тажрибасини кенг жорий этиш масалаларини ўрганиш мақсадида “Эл-юрт умиди” жамғармаси Британия кенгаши билан ҳамкорликда, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Республика Олий таълим кенгаши иштирокида 2020 йил 9 октябрь куни соат 15:00 да “Креатив тадбиркорлик таълими: таълим соҳаси бозор эҳтиёжларига қандай жавоб беради?” мавзусида халқаро онлайн вебинар ташкил этмоқда.


Вебинарда иштирок этиш учун Жамғарма расмий сайтида www.webinar.eyuf.uz манзили орқали белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиш лозим. Вебинар иштирокчилари Zoom платформаси орқали линк билан боғланишлари ва иштирок этишлари мумкин бўлади https://us02web.zoom.us/j/88160792547

➡️Батафсил: https://eyuf.uz/site/view?id=113
​​Академия битирувчилари билан учрашув

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги раҳбарияти иштирокида бугун агентликнинг Қашқадарё вилояти филиалида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси битирувчилари билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда тингловчилар томонидан академияда олинган назарий билимларни амалиётга жорий этиш, инновацион ютуқлар, илғор хориж тажрибаси асосида самарали иш ташкил этиш, энг муҳими - натижадорликка, аҳолининг турмуш даражасини янада яхшилашга хизмат қиладиган ташаббусларни илгари суриш масаласи муҳокама қилинди.

Шунингдек, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари А.Хасанов академия битирувчиларининг фаолияти ҳамиша эътиборда эканлигини, улар республиканинг истиқболли кадрлар заҳирасига олинганлиги ва Давлат раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган турли жабҳалардаги ислоҳотларни жойларда татбиқ этиш, тарғиб этишда фаол бўлишларини таъкидлади.


Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Web site | Telegram | fb.com | Instagram
Channel name was changed to «Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi / rasmiy kanal|АРГОС»
Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали

Ушбу каналда давлат органлари ва ташкилотларининг вакант лавозимларини малакали ва энг муносиб номзодлар билан тўлдириш мақсадида очиқ мустақил танловлар эълон қилиб борилади.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар бир вақтнинг ўзида учтагача бўш иш ўрни учун ариза билан мурожаат қилиши мумкин. Аризалар номзодлар томонидан https://vacancy.argos.uz порталида электрон сўровномани тўлдириш орқали амалга оширилади.

Танловда иштирок этиш учун: https://vacancy.argos.uz

Расмий канал: @argos_uz

Каналга уланишhttps://t.iss.one/vacancy_argos

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Web site | Telegram | fb.com | Instagram
Яна икки туман фаолияти энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳоланиши мумкин

Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Пискент ва Оҳангарон туманлари ҳокимликлари билан ҳамкорликда туман ҳоким ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолаш бўйича ZOOM платформаси орқали семинар тренинг ўтказилди.

Семинар тренингда туман ҳоким ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолаш тизимини ушбу туманларда жорий этиш бўйича бир қатор кўрсатмалар берилди.

Туман ҳокимликлари томонидан берилган бир қатор саволларга агентлик ходимлари аниқ мисоллар ва фактлар билан жавоб қайтарди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Web site | Telegram | fb.com | Instagram
#Сурхондарё

​​Таклиф ва тавсиялар амалий ўрганишлардан келиб чиқиб берилмоғи лозим


Сурхондарё вилоятининг Ангор ва Жарқўрғон туманлари ҳокимлари ва ҳоким ўринбосарларининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) мониторинги ўтказилди.

Батафсил:

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

@argos_uz
#Сурхондарё

​​“Карьера модели” тамойили асосида лавозимда ўсиш ва келгуси режалар хусусида суҳбат

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари А.Хасанов Сурхондарё вилоятига қилинган хизмат сафари давомида Давлат бошқаруви академиясининг сурхондарёлик битирувчилари билан учрашув ўтказди.

Унда ўқишдан сўнг лавозимларга тайинланиш, “карьера модели” тамойили асосида лавозимда ўсиш ва келгуси режалар хусусида суҳбат ўтказилди.

Бундан ташқари, А.Хасанов Термиз давлат университети ректори билан истиқболли ёш кадрларни танлаш, саралаш ва уларни бўлажак давлат хизматчилари этиб тайёрлаш бўйича келишувларни амалга оширди.

Агентлик раҳбарияти Сурхондарё вилоятига қилинган ташрифдан сўнг, Тошкент вилоятига йўл олди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

@argos_uz
Ахборот-коммуникация технологиялари бўйича мутахассисмисиз?

Унда танловга марҳамат!


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сирдарё вилояти филиали вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси билан ҳамкорликда бошқармадаги бўш лавозимни малакали ва энг муносиб номзодлар билан тўлдириш мақсадида очиқ мустақил танлов эълон қилади.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг “Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали” (https://vacancy.argos.uz/) орқали рўйхатдан ўтишлари, Сирдарё вилоятининг қишлоқ хўжалиги бошқармасида мавжуд бўш лавозимни танлаб сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️ЭСЛАТИБ ЎТАМИЗ❗️

✳️ Танловда иштирок этаётган номзод бир вақтнинг ўзида учтагача бўш иш ўрни учун ўз номзодини кўрсатган ҳолда ариза билан мурожаат этиши мумкин!

📎 Аризаларни қабул қилиш, номзодлар томонидан сайтдаги электрон сўровномани тўлдириш орқали амалга оширилади.

📝 Ҳужжатларни топшириш бўйича намуна қўлланма
(https://docdro.id/rvvddvT) илова қилинади.

🗓 Ҳужжатларни қабул қилиш муддати:

2020 йил 26 сентябрдан 10 октябрга қадар.

☎️ Мурожаат учун тел.:
67/ 225-06-67
67/ 225-06-31

Энг асосийси танловда республикамизнинг ҳар қандай ҳудудида истиқомат қилаётган жисмоний шахслар иштирок этиш имкониятига эга!

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Расмий канал: @argos_uz

Vacancy.argos.uz: @vacancy_argos