Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
52.6K subscribers
9.81K photos
1.9K videos
14 files
6.42K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
#АРГОС_хабари

⚡️Наманган шаҳар ҳокимлигида янги Қонун тарғиботи доирасида давлат фуқаролик хизматчилари билан учрашув ташкил этилди

👉
Батафсил

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Тайинлов

⚡️Шохруҳ Қудратов Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси ўринбосари лавозимига тайинланди

Ш.Қудратов 1998 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган. Германиянинг European University of Viadrina, Буюк Британиянинг University of Edinburgh’ да таҳсил олган. Тайинловга қадар Самарқанд вилояти Инновацион ривожланиш ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Жорий йилда "Келажак лидерлари" махсус интенсив малака ошириш ўқув дастурини тамомлаган.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги жамоаси ёш ва салоҳиятли кадрнинг келгусидаги ишларида ҳам мувафаққият тилайди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунни_ўрганамиз
#Тарғибот_учун_туркум_роликлар

⚡️Давлат фуқаролик хизматини ташкил этиш тартиби

☝️Full HD

▪️ Давлат хизматига ишга кириш тартиби ҳақида.
▪️Давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳақида.
▪️Давлат хизматчиларининг ижтимоий ҳимояси ҳақида.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#САМАРАЛИ_ҲАФТА #АРГОС #ДАЙЖЕСТ

⚡️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятида ўтган ҳафтанинг муҳим воқеалари
дайжести

▪️"Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги Қонун мазмун-моҳияти юзасидан кенг тарғибот ишлари бошланди.

▪️ “Эл-юрт умиди” жамғармаси давлат фуқаролик хизмати учун салоҳиятли кадрларни етиштирмоқда.

▪️Давлат хизматини ривожлантиришда Сингапур билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

▪️Навоийда ҳам давлат фуқаролик хизматига кадрлар очиқ танлов тизими орқали қабул қилинмоқда.

▪️Халқаро пресс-клуб “Давлат фуқаролик хизмати: ихчам ва самарали бошқарув тизими” мавзуида ўзининг навбатдаги сессиясини ташкил этди.

▪️"Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонун — халққа самарали хизмат кўрсатишнинг янги даврини бошлаб беради.

▪️Қонун юзасидан келаётган саволларга жавоб бериб бориш мақсадида янги рукн ташкил этилди.

▪️Марказий банкда Қонун мазмун-моҳияти юзасидан тарғибот тадбири ташкил этилди.

▪️"Эл-юрт умиди" жамғармаси стипендиатлари Миллий кадрлар захирасига олинмоқда.

▪️ Тарғибот тадбирлари: 118 минг давлат фуқаролик хизматчиси — "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонуннинг мақсади, мазмун-моҳияти ҳақида бугун хабардор бўлиши муҳим.

▪️Агентлик масъули билан интервью: Давлатимиз раҳбари Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги олдида қандай муҳим вазифаларни қўйди?

▪️Билган яхши: Хорижий олий таълим муассасаларини тамомлаган ёш мутахассисларнинг лавозим маошига қўшимча устамалар тўлаб келинмоқда.

▪️Қонунни ўрганамиз: Давлат фуқаролик хизматининг асосий принциплари маълум қилинди.

▪️Таҳлил: “PEMANDU”: Малайзия самарадорликни бошқариш тизими қандай мувафаққият қозонди?

▪️Иш стажи талаб қилинмайдиган давлат фуқаролик хизматидаги вакант лавозимлар ҳақида маълум қилинди.

▪️Давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги ўқув соати ташкил этилди.

▪️Брифинг: АОКАда янги Қонун тарғиботи юзасидан брифинг бўлиб ўтди.

▪️Муҳим хабар: "Салоҳиятли кадрлар резерви" учун номзодларни саралаш бошланди.

▪️Муаммо_нимада: Танлов комиссияси аъзоларида темир интизом, адолат, салоҳият етарли бўлмаса, кутилган натижа ҳам бўлмайди.

▪️Янги қонун мазмун-моҳиятини давлат фуқаролик хизматчилари ва кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида туркум роликлар эълон қилинди.

▪️Спикер ўринбосари ёзади: Ишга киришда таниш-билишчиликка барҳам берилади.

▪️Кадрларни ишга қабул қилишнинг очиқ танлов тизими такомиллашмоқда.

▪️"Янги Ўзбекистон": Қонун билан нималар ўзгаради?

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонун тарғиботи вазирлик, идораларнинг марказий аппаратларида давом этмоқда

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Тайинлов

Хусниддин Мамадиев Президент таълим муассасалари агентлигининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди

Х.Мамадиев тайинловга қадар Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент шаҳар филиалида масъул вазифада фаолият юритган.

Ҳамкасбимизни юксак ишонч билан қутлаб, келгусидаги фаолиятида ҳам мувафаққият тилаймиз.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Cавол_беринг

❗️Савол: Қонунда давлат фуқаролик хизматчисининг касбий компетенцияси ҳақида ёзилган. Шу ҳақида маълумот берсангиз...

Жавоб: “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”
ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасига кўра, давлат фуқаролик хизматчисининг касбий компетенцияси — давлат органининг ваколатларини лозим даражада амалга ошириш учун зарур бўлган билимлар, малакалар ва кўникмаларга эга бўлиши.

Шунингдек, Қонунда давлат фуқаролик хизматчиси ўзининг касбий компетенциясини мунтазам равишда ошириб бориши мажбурият сифатида белгиланган.

Эндиликда давлат фуқаролик хизматчиси ўзининг касбий компетенциясини доимий равишда ошириб бориши лозим бўлади.
____

☝️Янги Қонун бўйича ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олинг — @murojaat_argos_bot

Каналга уланиш —
t.iss.one/argos_uz
⚡️Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бошланди

Тадбир аввалида давлатимиз раҳбари Тадбиркорлар куни муносабати билан мукофотланган соҳа вакилларидан бир гуруҳига давлат мукофотларини топширди.

Шундан сўнг, соҳа вакилларини қўллаб-қувватлаш юзасидан 5 та йўналишда ташаббусларни билдирди.

Биринчи йўналишкорхоналарни тоифаларга ажратиб, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича алоҳида ёндашувни белгилаш.

Бунда, корхоналар йиллик айланмаси бўйича тоифаларга ажратилади. Булар:

- 1 миллиард сўмгача бўлгани – микро бизнес;

- 10 миллиард сўмгача бўлгани – кичик бизнес;

- 100 миллиард сўмгача бўлгани ўрта бизнес тоифасига киради.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
⚡️Президент тез ўсиб бораётган юқори салоҳиятли ўрта корхоналар сонини ҳозирги 3,5 мингтадан 10 мингтага етказиш зарурлигини таъкидлади

Бунинг учун, 2023 йил 1 январдан:

▪️кичикдан ўрта бизнесга ўтган корхоналар икки йил давомида фойда солиғининг фақат 50 фоизини тўлайди;

▪️мулкни суғурта қилиш харажатларининг 50 фоизи давлат ҳисобидан қоплаб берилади;

▪️соддалаштирилган солиқ, молиявий ва статистика ҳисоботлари жорий этилади;

▪️давлат харидларида 20 фоиз квота ўрнатилиб, ушбу харидлар доирасида уларга олдиндан 50 фоиз маблағ тўлаб берилади (амалда 15 фоиз).

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
🔴LIVE

⚡️Фарғонада давлат органлари ва ташкилотларидаги ёш кадрлар, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ҳамда ёшлар етакчилари учун семинар ташкил этилди

Мақсад — “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун мазмун-моҳиятини ёш давлат хизматчиларига етказиш
.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали ташаббуси билан ташкил этилган семинар аввалида 4 август куни Давлатимиз раҳбари бошчилигида соҳага оид ўтказилган йиғилишда белгиланган вазифалар, уларнинг ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берилди.

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун моҳияти моддама-модда тушунтирилди.

Ёш кадрлар ушбу Қонун фаолиятларини ривожлантиришда муҳим ҳужжат эканлигини таъкидлашди. Уларга Қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини давлат хизматчиси сифатида аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш борасида тавсиялар берилмоқда.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz