Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54K subscribers
10.9K photos
2.12K videos
14 files
7.06K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
Photo
#Муаммо_нимада

⚡️Танлов комиссияси аъзоларида темир интизом, адолат, салоҳият етарли бўлмаса, кутилган натижа ҳам бўлмайди

Республика бўйлаб очиқ мустақил танловларнинг суҳбат босқичи юзасидан танлов комиссияси аъзолари учун семинар-тренинг бошланди. Мақсад — тизимни янада такомиллаштириш. Ўқувлар қуйидан юқорига қараб ташкил этилмоқда.

Хабарингиз бор, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги тизим ходимларини тренер сифатида тайёрлаган эди. Улар олдига ҳудудларда очиқ мустақил танловларни ўтказишда суҳбат комиссиялари аъзоларининг билим ва кўникмаларини ошириб бориш вазифаси қўйилганди. Жараён бошланди.

Семинар-тренинглар интерактив усулларда ташкил этилаётган бўлиб, жамоалар ўз позицияларини ҳимоя қилмоқда. Суҳбат босқичидаги мавжуд муаммо ва камчиликлар таҳлил қилинмоқда. Ечимлари юзасидан фикрлар алмашилмоқда.

Ҳар бир танловда(бўш иш ўрни учун) бир номзод ғолиб бўлади. Демакки, танловнинг суҳбат босқичи муҳим рол ўйнайди. Давлат органларининг корхона, ташкилот ва идораларида фаолият юритаётган суҳбат комиссияси вакилларига ўзини доимий ривожлантириб бориш, адолатли меъзонлар асосида номзодларни баҳолаш, белгиланган муддатдан кечиктирмай танлов ғолибларини эълон қилиш бўйича йўналишлар берилди.

Шунингдек, танлов комиссияси аъзоларига қўйилган қатъий талаблар эслатилиб, суҳбатни ўтказиш кўникмаларини шакллантириб бориш бўйича муҳим кўрсатмалар берилди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Cавол_беринг

❗️Савол: “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ходимларининг фаолиятига нисбатан татбиқ этиладими?

Жавоб:
“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-моддасига асосан, ушбу Қонун нормалари фақатгина Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви аъзоларининг фаолиятига нисбатан татбиқ этилмаслиги белгиланган.

Шунга кўра, ушбу Қонун нормалари Марказий банк ходимларининг фаолиятига нисбатан татбиқ этилади.

Бунда Қонуннинг давлат фуқаролик хизматчисининг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ нормалари Марказий банк ходимларининг фаолиятига нисбатан татбиқ этилмаслиги назарда тутилган.

👉 Рукнга оид

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Яшаётган фикрлар...

Мевали дарахт ўзига ишонгани учун ёнидан янги ниҳол ўсиб чиқса, қувонади.
Тўнка ўзига ишонмагани учун ниҳолга ғашлик қилади. Бироқ у хоҳлайдими-йўқми, ниҳол ўсаверади...

Ушбу лавҳада Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг тасмаларда муҳрланган халқ муҳаббати, ота-она, устоз, бахт, ижод, халқчил асарлар ҳақидаги фикрлари берилган. Томоша қилинг.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиликлар_24

"Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонун тарғиботи давом этмоқда

Тарғибот тадбирларида ОАВ вакиллари ҳам иштирок этиб, янги Қонун моҳиятини кенг жамоатчиликка етказмоқда.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Фоторепортаж

⚡️Бугунги "Сиёсий-маърифат соати" жараёнларидан
фотожамланма

Каналга уланиш — https://t.iss.one/argos_uz
#АРГОС_хабари

⚡️Наманган шаҳар ҳокимлигида янги Қонун тарғиботи доирасида давлат фуқаролик хизматчилари билан учрашув ташкил этилди

👉
Батафсил

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz