Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54.4K subscribers
10.1K photos
1.96K videos
14 files
6.6K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунни_ўрганамиз

⚡️"Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги Қонун мазмун-моҳияти юзасидан кенг тарғибот ишлари бошланди

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#АРГОС_хабари

⚡️ “Эл-юрт умиди” жамғармаси давлат фуқаролик хизмати учун салоҳиятли кадрларни етиштирмоқда

Бугунги кунга келиб, 1326 нафар иқтидорли ва истиқболли ёшлар ҳамда соҳа мутахассислари “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиати сифатида хориждаги ривожланган давлатларнинг таълим муассасалари ва илғор компанияларида таълим олган, стажировка ўтаган.

Стипендиатлар дунёнинг жами 40 га яқин давлатида, жумладан, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Япония, Канада, Италия, Испания, Жанубий Корея, Хитой, Россия каби илғор мамлакатларнинг 240 дан зиёд университетлари, илмий марказлари ва нуфузли компанияларида таълим олишган.

Бугунги кунда 1038 нафари мамлакатимизга қайтиб келиб
, таълим, илмий-тадқиқот, соғлиқни сақлаш, давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда иқтисодиётнинг турли соҳа ва тармоқларида самарали фаолият олиб бормоқда.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
🔴LIVE

⚡️Барча вазирлик, идора ва ташкилотларда янги Қонун тарғиботи бошланди

"Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги Қонунини кенг тарғиб қилиш, мазмун-моҳиятини энг қуйи бўғинларгача фаолият юритаётган давлат фуқаролик хизматчиларига, аҳамиятини аҳолимизга етказиш мақсадида Агентлик маъсул вакиллари, сиёсатшунослар, профессор-ўқитувчилардан таркиб топган махсус ишчи гуруҳи тузилди.

Тарғибот ишлари бугун кун давомида қатор вазирлик, идора ва ташкилотларда бўлиб ўтади.

▪️Ташқи ишлар вазирлиги, Олий аттестация комиссияси,

▪️“Ўзархив” агентлиги

▪️Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги

▪️Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси

▪️Гидрометеорология хизмати маркази

▪️Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси

▪️Дин ишлари бўйича қўмита

▪️Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

▪️Спортни ривожлантириш вазирлиги

▪️Миллий антидопинг агентлиги

▪️Давлат статистика қўмитаси

▪️Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси

▪️Давлат тест маркази

Эслатиб ўтамиз, тарғибот ишларининг биринчи босқичи 15 августдан 19 августга қадар режа-график асосида барча вазирлик, идора ва ташкилотларда ташкил этилади.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
🔴LIVE

Aйни дамда Ўзгидромет мажлислар залида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун юзасидан тарғибот тадбири бўлиб ўтмоқда.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
🔴LIVE

⚡️“Ўзархив” агентлиги ходимлари янги Қонун мазмун-моҳияти билан яқиндан танишишди

Мулоқот аввалида Давлатимиз раҳбари раислигида давлат хизматини ислоҳ қилиш ва бошқарувда натижадорликни ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида кўтарилган долзарб масалаларга тўхтаб ўтилди.

Соҳага оид маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда икки йил давомида, чуқур муҳокамалар асосида Қонун тайёрланганлиги таъкидланди.

Мазкур Қонуннинг қабул қилиниши 35 миллион аҳолининг ҳаётини енгил қиладиган, кайфиятига бевосита таъсир кўрсатадиган дастурамал норматив-ҳуқуқий ҳужжат эканлиги билдирилди.

Шундан сўнг, Қонуннинг мазмун-моҳияти юзасидан муҳим маълумотлар, ўзига хос хусусиятлар ҳақида маълумот берилди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Фоторепортаж

Жойларда ҳам давлат фуқаролик хизматчилари учун “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун модда-модда тушунтирилмоқда. Янги Қонуннинг моҳияти, халқ ҳаётидаги аҳамияти ҳақида фикр-мулоҳазалар алмашилмоқда.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat