Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54.2K subscribers
10.3K photos
2.01K videos
14 files
6.73K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
#Фарғона

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали ташаббуси билан Қува туманида туман ҳокимлари ва уларнинг барча ўринбосарлари фаолиятини (ЭМСК)нинг 2 чорак натижаларини ўрганиш, 3 чорак ҳамда йил якунига қадар қилиниши лозим бўлган вазифалар юзасидан муҳокама йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда давомида паст кўрсаткичлар олган ҳоким ўринбосарлари фаолияти танқид қилиниб, учинчи чорак натижаларига алоҳида эътибор билан ёндашишлари кераклиги юзасидан огоҳлантирилди.

Муҳокама сўнггида сектор раҳбарлари томонидан ҳоким ва унинг ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини яхшилаш бўйича штаб фаолияти йўлга қўйилиши ва ҳар кунлик сўров тизимини жорий қилиш режалаштириб олинди.

Бундан ташқари, кўрсаткичларни бажариш юзасидан “Харакатлар режаси” тасдиқланганлиги ва уни ижроси юзасидан барча масъул раҳбарларга кўрсатмалар берилди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/argos_uz
Сиз, келажакда ўз меҳнатларингиз ортидан давлат органлари ёки ташкилотларида раҳбарлик лавозимини эгаллашингизга ишонасизми?

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати https://t.iss.one/argos_uz
Anonymous Poll
72%
1. Ишонаман
11%
2. Ишонмайман
10%
3. Ҳаракат қилиб кўраман
6%
4. Бунинг имкони йўқ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
90 кунлик адаптация жараёнларини 7 кунга тушириш мумкинми?

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Web site | Telegram | fb.com | Instagram
​​#Сурхондарё

ДИҚҚАТ ТАНЛОВ !!!

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сурхондарё вилояти филиали Сариосиё, Олтинсой, Музработ ва Шўрчи тумани ҳокимликлари билан ҳамкорликда туман ҳокимликларида мавжуд вакант лавозимларни малакали ва энг муносиб номзодлар билан тўлдириш мақсадида очиқ мустақил танлов эълон қилади.

❗️Эътибор беринг❗️

Танловда иштирок этишни истаган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг “Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали” (https://vacancy.argos.uz/) орқали рўйхатдан ўтишлари ва мавжуд бўш лавозимлардан бирини танлаб сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

📁Танлов босқичлари ҳақидаги маълумотлар қуйидаги рақамлар ёки веб сайтлар орқали билиб олишингиз мумкин:

Сариосиё тумани ҳокимлиги – 76 48-76 333 ёки https://sariosiyo.uz/
Шўрчи тумани ҳокимлиги – 97 243-24-20 ёки https://shurchihokimiyat.uz/
Олтинсой тумани ҳокимлиги – 93 077-88-87 ёки https://oltinsoy.uz/
Музработ тумани ҳокимлиги – 76 34-91-120 ёки https://muzrabot.uz/

Номзодлардан ариза ва керакли ҳужжатларни қабул қилиш муддати:

🕰2020 йилнинг 16 сентябридан – 1 октябрига қадар.

Ҳужжатларни топшириш бўйича қўлланма

📄Ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш муддати ўтганидан сўнг юборилган ариза ва ҳужжатлар қабул қилинмайди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Web site | Telegram | fb.com | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сурхондарё вилояти филиали Сариосиё, Олтинсой, Музработ ва Шўрчи тумани ҳокимликлари билан ҳамкорликда туман ҳокимликларида мавжуд вакант лавозимларни малакали ва энг муносиб номзодлар билан тўлдириш мақсадида очиқ мустақил танлов эълон қилади.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Web site | Telegram | fb.com | Instagram
Аҳоли турмуш шароити - сектор раҳбарлари ҳамда ҳоким ўринбосарлари фаолиятига баҳодир

Сектор раҳбарлари фаолиятида вақтни тўғри тақсимлаш ҳамда вазифаларнинг муҳимлик даражасини аниқ белгилаш орқали юқори самарадорлик ва натижадорликка эришишини таъминлаш, замонавий бошқарув усулларини ўзлаштиришлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ҳудудий филиаллари томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, ана шундай ишлар натижалари билан танишиш мақсадида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги раҳбарияти Бухоро вилоятининг Бухоро ва Пешкў туманига ташриф буюрди.

Батафасил...

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Web site | Telegram | fb.com | Instagram
#Бухоро

Давлат бошқаруви академияси битирувчилари билан учрашув...

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги раҳбарияти Бухоро вилоятига қилган ташрифи давомида давлат фуқаролик хизматида “карьера модели” тамойилини ҳудудларда ҳам амалиётга кенг жорий этилишини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси битирувчилари билан ҳам учрашиб, уларнинг айни вақтдаги иш фаолияти, олдига қўйган мақсадлари билан яқиндан суҳбатлашди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Web site | Telegram | fb.com | Instagram
#HR

Давлат хизматчилари шунчаки “кадрми” ёки келажакни таъминловчи инсон ресурсими?

Шуни унутмаслик керакки, ҳар қандай ислоҳот ва янгиланишлар малакали ва билимли кадрлар, яъни инсон ресурслари орқали амалга оширилади.

Бу борадаги маълумотлар билан шу ерда танишишингиз мумкин!

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Web site | Telegram | fb.com | Instagram
​​#Расмий_муносабат

“Кадрлар сиёсати” – расмий муносабат

Телеграм ижтимоий тармоғидаги блогер каналида (Зафар Солижонов) “Кадрлар сиёсати” сарлавҳаси билан эълон қилинган маълумотга расмий изоҳ.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Web site | Telegram | fb.com | Instagram
#меритократия

Меритократия тамойили асосида ишга қабул қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали билан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазириги Самарқанд вилоят Бандлик бош бошқармаси ўзаро ҳамкорликда вилоят бандлик бош бошқармаси тизимидаги вакант лавозимларга ишга қабул қилиш учун танлов эълон қилган эди.

Хусусан, Оқдарё туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори вакант лавозими учун 26.08.2020 йилда 09.09.2020 йилга қадар расмий сайт ва ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинган очиқ мустақил танлов доирасида жами 22 нафар номзод vacancy.argos.uz сайти орқали аризалар юборган эди.

Батафсил...

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Web site | Telegram | fb.com
Танлов ўз якунига етди: ғолиблар тез орада янги иш жойида ўз фаолиятиларини бошлайдилар

Мазкур танловда иштирок этиш учун жами 5 та бўш иш ўрнига 97 нафар номзодлар ўз ҳужжатларини электрон тарзда тақдим этишди.

Батафсил шу ерда...

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Web site | Telegram | fb.com | Instagram
#Табрик

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, агентликнинг Халқаро ҳамкорлик бошқармаси етакчи инспектори Наргиза Мухторовани “Erasmus Mundus” дастурининг стипендианти бўлгани билан табриклайди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, мазкур дастур стипендианти бўлиш учун дунёнинг турли мамлакатларидан 30 мингга яқин номзод иштирок этган. Улар орасида 4 нафар қиз ва 10 нафар йигит ғолиб сифатида танлаб олинган.

Ғолиблар ўзлари танлаган йўналишлар бўйича жаҳоннинг учта олийгоҳида бепул таҳсил олишади.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Web site | Telegram | fb.com | Instagram
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали Жиззах шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда, шаҳар ҳокимлигида мавжуд вакансиялар учун эълон қилган танлов ҳақида дастлабки маълумот!

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

@argos_uz
Сектор раҳбарлари фаолиятида натижадорлик қанчалар муҳим?

Биламизки, ҳар қандай жараёнларда раҳбар томонидан қабул қилинадиган қарор, вақтдан унумли фойдаланиш, жамоадаги ишчанлик муҳити ва ҳамжиҳатликнинг юқори даражада бўлиши ишда унумдорлик ҳамда натижадорлик бўлишига хизмат қилади.

Айнан шундай омилларни республиканинг маҳаллий ҳудудлардаги сектор раҳбарлари фаолиятида акс эттириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳудудий филиаллари томонидан тизимли ишлар амалга оширилди.

Бу борадаги ишлар ҳолати, натижалар ва келгусидаги режалар билан танишиш мақсадида агентлик раҳбарияти Хоразм вилоятида бўлиб, Урганч шаҳри, Тупроққалъа, Хазорасп, Янгиариқ ва Янгибозор туманларидаги ҳолатлар билан танишди.

Ҳар бир туманларнинг ҳоким ўринбосарлари ва сектор раҳбарлари билан биргаликда ҳудудлардаги ҳолатлар ўрганилди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Web site | Telegram | fb.com | Instagram
Тупроққалъа туманидаги ўрганишлар

Хусусан, Тупроққалъа ҳудудида қурилиб, фойдаланишга топширилган туман ҳокимлиги биноси билан танишилиб, ҳудудда амалга оширилаётган ишларнинг моҳияти, Давлат раҳбари ташрифидаги топшириқлар ижросининг бориши, инвестиция лойиҳаларининг ҳолати юзасидан фикр алмашилди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтадиган бўлсак, Тупроққалъа тумани янги ташкил топган туманлардан бири бўлиб, айни вақтда туманда 15 МФЙ мавжуд бўлиб, аҳоли сони жами 55,2 минг кишини ташкил этади.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/argos_uz
Хазорасп туманидаги ўрганишлар

Шунингдек, агентлик раҳбарияти Хазорасп туманига ташриф буюрди. Туманда 4 та сектор раҳбарлари билан учрашилиб, Хазорасп туманида ҳоким ўринбосарларининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) муҳокама қилинди.

Муҳокамалар жараёнида ҳар бир ўринбосарларнинг кўрсаткичлари алоҳида кўриб чиқилиб, кўрсаткичларнинг бажарилиш ҳолати, ижродаги камчиликлар, уларга таъсир қилувчи омиллар, муаммо ва таклифлар ўрганилди.

Агентлик раҳбарияти томонидан туманда ҳоким ўринбосарларнинг кўрсаткичлари бир бири билан ўзаро чамбарчас боғлиқлиги, тумандаги ташкилотларнинг фаолияти барча ўринбосарларнинг кўрсаткичларига таъсир этиши ва бунинг натижасида туман ҳокимининг умумий кўрсаткичи шакллангани боис барча раҳбарлар ҳамжиҳатликда иш олиб бориши кераклиги тушунтирилди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Web site | Telegram | fb.com | Instagram
​​Янгиариқ ва Янгибозор туманлари ҳамда Урганч шаҳридаги ўрганишлар: Хулоса

Бундан ташқари, юқоридаги масалалар Янгиариқ ва Янгибозор туманлари ҳамда Урганч шаҳри сектор раҳбарлари ва ҳоким ўринбосарлари иштирокида ҳам муҳокама қилинди.

Ҳар бир сектор раҳбарларига ўзларига юклатилган вазифаларни сифатли бажариш мақсадида йил якунига қадар бажариладиган ишлар учун 90 кунлик “йўл харитаси” ишлаб чиқиш белгиланди.

Агентлик раҳбарияти томнидан кўпгина раҳбарларнинг муаммоларни ечиш ва олдинга қўйилган вазифаларни бажаришда юқори натижадорликни қайд этиш, креатив фикрлаш, бошқарув тизимининг янги йўналишларидан фойдаланиш борасидаги билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида доимий малака ошириш ва қайта тайёрлаш курслари ташкил этиладиган бўлди.

Бу борада илк намуна Хазорасп туманида ўтказилиши, агентликнинг Хоразм вилоят филиали раҳбари И.Хажиев, ДБА Урганч филиали директори Ф.Абдуллаев билан биргаликда 4 та сектор раҳбарларига ҳамда ҳоким ўринбосарларига замонавий бошқарув ўқув методикаси асосида ўқув курсларини ташкил этиш вазифаси юкланди.

Агентликнинг Хоразм вилояти филиали раҳбари И. Хажиевга 4 та туман раҳбарларининг 9 ойлик ва йиллик ЭМСК прогноз кўрсаткичларини юқори натижалар билан бажарилишини шахсан назоратга олган ҳолда улар билан узлуксиз ишлаш тизимини йўлга қўйиш масаласи илгари сурилди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Web site | Telegram | fb.com | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Андижон

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Андижон вилояти филиали фаолияти юзасидан тайёрланган махсус репортаж.

"Ўзбекистон-24" телерадиоканалининг "Тафсилот" дастурида

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Web site | Telegram | fb.com | Instagram
⚡️Диққат! Диққат! Диққат!

📌Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилоят филиали Самарқанд вилоят Бандлик бош бошқармаси билан ҳамкорликда Жомбой туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори лавозимига малакали ва энг муносиб номзодни ишга олиш мақсадида очиқ мустақил танлов эълон қилади.

Танловда иштирок этиш нийятида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг “Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ портали” (https://vacancy.argos.uz/) да рўйхатдан ўтишлари, Самарқанд вилоят Бандлик бош бошқармаси ва унинг туман бўлимларида мавжуд бўш иш ўринлардан бирини танлаб сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

📎Танловда иштирок этиш бўйича аризаларни қабул қилиш фақат номзодлар томонидан сайтдаги электрон сўровномани тўлдириш орқали амалга оширилади.

☎️ 66 235 70 45 телефон рақами орқали билиб олишингиз мумкин.

📆 Номзодлардан ариза ва керакли ҳужжатларни қабул қилиш муддати:

🕰2020 йилнинг 21 сентябрдан 5 октябрга қадар!


Сизни:

➡️ Профессионал жамоа;

➡️ Изланиш ва юксалиш;

➡️ Моддий рағбат;

➡️ Карьера имкониятлари кутмоқда.

Шошилинг!

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Web site | Telegram | fb.com | Instagram