Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54.1K subscribers
10.5K photos
2.04K videos
14 files
6.82K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
🟢LIVE

Айни дамда Наманганда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси, ҳокимлик матбуот хизмати ҳамкорлигида вилоятдаги давлат органлари ва ташкилотлари ҳудудий бошқармаларининг ахборот хизмати масъул вакиллари учун ташкил этилган давра суҳбати бошланди.

Суҳбатда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини очиқлик тамойили асосида ОАВ ва ижтимоий тармокларда кенг ёритиш, дастлабки бўғинларда самарали меҳнат қилаётган, халқнинг оғирини енгил қилиб келаётган фидойи, меҳнатсевар давлат хизматчиларини жамоатчиликка таништириб бориш, халқ билан самарали ишлаш ва мулоқот қилишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида фикр-мулоҳазалар алмашилмоқда.

Қатор масалаларда иштирокчилар ҳам мулоҳазаларини билдириб, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари бўйича таклифларини ўртага ташламоқда.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
⚡️Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталида эълон қилинаётган вакант лавозимлар ҳақидаги эълонлардан бир вақтнинг ўзида барча ижтимоий тармоқлар орқали хабардор бўлишингиз мумкин.

❗️Бунинг учун Сиз порталнинг ижтимоий тармоқлардаги қуйидаги расмий саҳифаларига обуна бўлишингиз лозим.

▪️ Фейсбук: facebook.com/vacancy.argos.uz

▪️ Инстаграм: instagram.com/vacancy.argos.uz

▪️ Твиттер: twitter.com/vacancy_argos

▪️ Телеграм: t.iss.one/vacancy_argos

Мурожаат йўлланг @vacancy_argos_bot
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев Грузия Бош вазирини қабул қилди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Грузия Бош вазири Ираклий Гарибашвилини қабул қилди.

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги амалий ҳамкорлик, энг аввало, транспорт ва логистика, савдо ва саноат кооперациясига доир қўшма лойиҳа ва дастурларни илгари суриш истиқболлари кўриб чиқилди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
⚡️ Очиқ танлов тизими иштирокчилари учун test.argos.uz саволларидан намуналар эълон қилинмоқда!

Кўпсонли танлов иштирокчилари таклифларига асосан, test.argos.uz — давлат хизматчиларини синовдан ўтказиш модулидаги тест саволларидан намуналар эълон қилиб келинмоқда.

Бунда ҳар бир йўналишдан биттадан (жами 5 та) савол викторина шаклида бериб келинмоқда. Сиз саволга нотўғри жавоб берганингизда ҳам тўғри жавобни билиш имкониятига эга бўласиз!

❗️Эслатиб ўтамиз, эълон қилинадиган саволлар намуналари Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан модулга қўшилган бўлиб, умумий саволлар вазнининг 50%ни ташкил этади.

Ўз билимингизни синовдан ўтказиб боринг!

Каналга ўтишt.iss.one/testargosuz

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси доирасида 88 мингга яқин таклифлар тақдим этилган.

Уларнинг аксарияти 1341 қисқа рақами ва meningkonstitutsiyam.uz платформаси орқали билдирилган.

Умумхалқ муҳокамаси 1 августга қадар давом этади.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
⚡️Мамлакатимиз етакчиси Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви доирасидаги тадбирларда иштирок этади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан 20 июль куни Чўлпонота шаҳрига жўнаб кетди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Forwarded from Otabek Hasanov
Наманганда давлат фуқаролик хизматида ишлаётган хизматчилар билан мулоқот қилдик

Мулоқотда Ёшлар ишлари агентлиги раҳбарияти, вилоят ҳокимлиги, вилоят сектор котиблари, туман (шаҳар) ҳокими ўринбосарлари, Ёшлар ишлари агентлигининг вилоят бошқармаси вакиллари ҳамда туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари иштирок этди.

Мулоқот давомида туман (шаҳар) ҳокими ўринбосарлари, Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими бошлиқлари фаолиятини KPI баҳолаш тизими бўйича муҳим кўрсатмалар берилди. Масъулларнинг 6 ойлик фаолияти таҳлил қилинди. Давлат хизматчиларининг муаммо ва таклифларини тингладик.

Шунингдек, вилоятдаги ёш давлат хизматчилари билан ҳам учрашиб, уларни қийнаб келаётган муаммолар, олдимизда турган вазифалар юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашдик.

@otabek_khasanov
#Давлат_хизматчиларига_эслатма

🟢 Танлов асосида давлат хизматига қабул қилинган ходимни лавозимидан озод қилиш (меҳнат шартномасини бекор қилиш) қандай тартибда амалга оширилади?

❗️Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5843-сонли Фармонининг 9-банд “б” кичик бандига кўра:

очиқ мустақил танлов асосида давлат фуқаролик хизматига қабул қилинадиган шахслар Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва тегишли равишда унинг филиаллари билан келишмасдан туриб лавозимдан озод қилиниши мумкин эмас.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Халқаро_ҳамкорлик

⚡️Ўзбекистон Президенти минтақада кўп томонлама ҳамкорликнинг самарадорлигини оширишни таклиф этди

Чўлпонота шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг тўртинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.

Саммитда минтақавий хавфсизликка замонавий хатар ва таҳдидларга қарши биргаликда чора кўриш борасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари, Марказий Осиё давлатларининг барқарор иқтисодий ўсишини таъминлаш, фаол маданий-гуманитар алмашинувларини давом эттириш мақсадида минтақавий шерикликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида ушбу форматда йўлга қўйилган мунтазам мулоқот туфайли Марказий Осиёда дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга, мутлақо янги конструктив ҳамкорлик муҳитини яратишга муваффақ бўлинганини таъкидлади.

👉 Батафсил

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Билган_яхши

⚡️Давлат хизматчилари учун муҳим тавсиялар

Каналга уланиш —
t.iss.one/argos_uz