Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54.7K subscribers
10K photos
1.95K videos
14 files
6.56K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
🟢LIVE

Танлов — муносибни саралаш дегани...

Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Наманган вилояти филиалида навбатдаги танлов иштировчилари тест босқичида. Жараён онлайн режимда узатилмоқда. Шунингдек, жараённи Агентлик масъул ходимлари кузатмоқда.

Ушбу босқич test.argos.uz платформасида бўлиб ўтмоқда.

Барча учун жараённи кузатиш имкони яратилган: https://t.iss.one/vacancyonline/2981

Эслатиб ўтамиз, танловнинг ушбу босқичида 40 та саволга 50 дақиқа вақт берилиб, 100 баллик тизимда баҳоланади.

Тест саволлари 2 қисмдан иборат бўлиб, 1-қисм ахборот технологиялари, иқтисодиёт, маънавият ва сиёсий-ҳуқуқий билимларни баҳолашга қаратилган саволлардан, 2-қисм эса сиз ишга кирмоқчи бўлган бевосита давлат органи томонидан тайёрланган мутахассислик саволларидан иборат.

Тест синови натижаси эса автоматик тарзда номзоднинг шахсий кабинетига юборилади.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
🟢LIVE

Давлат хизматини ривожлантириш агенлигининг Наманган вилояти филиали яна бир хонасида белгиланган режа-график асосида навбатдаги танловнинг суҳбат босқичи бўлиб ўтмоқда.

Ёшлар ишлари агентлиги Норин туман бўлимидаги 2 та вакант штат бирлиги бўйича vacancy.argos.uz порталида танлов эълон қилинган бўлиб, жами 25 нафар номзоддан ҳужжат келиб тушган.

Шундан 23 нафари танловнинг тест босқичида иштирок этган. Бугун тест босқичидан муваффақиятли ўтган 6 нафар номзод танловнинг навбатдаги суҳбат босқичида иштирок этмоқда.

❗️Суҳбат линки — https://www.youtube.com/watch?v=LGegELc2t08

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟢LIVE
#Интервью

Ҳозиргина танловнинг суҳбат босқичидан чиққан номзод тизим ҳақида...

...Энди биз қаерда бўш иш ўринлари борлиги ҳақида биламиз. Салоҳиятимиз, билимимиз қайси лавозимга етишига ишонсак, ҳужжат топширяпмиз. Жараёнлар очиқ ва шаффоф ўтмоқда. Бу давлат хизматига ишга кирмоқчи бўлганлар учун катта имконият...

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Студия_24

⚡️Давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш ва уларни ҳимоя қилиш масаласида қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Бу ҳақда "O'zbekiston24" телеканалининг "Студия 24" теледастури орқали Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъул ходими Ғолибжон Абдуазизов ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги вакили Лазиз Қаршиев маълумот берди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
🟢LIVE
#Махсус_интервью

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиалининг 2022 йил 1-ярим йиллик фаолияти юзасидан махсус интервью олинмоқда. Филиал раҳбари Шуҳрат Тўхтабоев тизимда эришилган натижалар, мавжуд муаммолар ва ечим топаётган масалалар ҳақида...

Кун давомида ушбу интервьюни тақдим қиламиз!

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟢LIVE
#Интервью
#Очиқ_танлов_иштирокчиси

Савол:
Мана, сиз вакант лавозимлар ягона очиқ порталидан фойдаланиб, ишга киряпсиз. Бу - танлов, табиийки, бир киши ғолиб бўлса, 20 киши мағлуб бўлиши мумкин. Баъзи танловдан ўтолмаган тенгдошларингизда адолатсизлик бўлади, деган қараш бор. Сиз нима дейсиз бу ҳақда...

Жавоб: Мен vacancy.argos.uz орқали ҳужжатларимни онлайн топширдим. Шахсий кабинетим орқали тестга чақиришди. Бугун ушбу босқичда иштирок этдим. Танловнинг тест босқичи адолатли ўтди. Юз фоиз. Мен муваффақиятли ўтдим.

Батафсил☝️

Мавзуга оид

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
⚡️Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланади

Асосий мавзу — экин ерлари ва томорқадан самарали фойдаланиш орқали озиқ-овқат етиштиришни ва аҳоли даромадларини кўпайтириш.

Шу билан бирга ғаллани етиштириш ва харид қилишни молиялаштириш, аҳолини уй-жой билан таъминлаш масалалари кўриб чиқилади.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
⚡️Ёш давлат хизматчилари билан очиқ мулоқот ташкил этилди

Фарғонада Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов вилоят “Келажак лидерлари” клуби аъзолари ҳамда ёш давлат хизматчилари билан мулоқот қилди.

Учрашув аввалида ёш давлат хизматчилари учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида маълумот берилди.
Давлат бошқаруви, халқчил давлат хизмати, давлат хизматчиси тушунчалари моҳияти ҳаётий мисоллар ёрдамида очиб берилди.

— Давлат хизматчиси учун садоқатли бўлиш, фидойилик билан хизмат қилиш, ўзини ривожлантириб бориш — муҳим. Одамлар ҳаётини яхшилаш, мамлакатни юксалтиришда ёшлар бугун етакчи бўлиши лозим, — деди О.Хасанов.

Ёш давлат хизматчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Соҳадаги баъзи муаммолар ўртага ташланиб, ечимлари юзасидан таклиф-мулоҳазалар билдирилди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat