Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54K subscribers
10.5K photos
2.04K videos
14 files
6.83K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
Фарғона вилоятида олиб борилган ўрганиш ишлари акс этган фоторепортаж.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/argos_uz
“Келажакда ким бўласиз?”

2020 йил 10 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сирдарё вилояти филиали ташаббуси билан Гулистон давлат университетининг “Иқтисодиёт” факультети 4-босқич талабалари ҳамда иқтисодий соҳа ташкилотлари раҳбарлари иштирокида “Келажакда ким бўласиз?” мавзусида онлайн вебинар ташкил этилди.

Вебинарда вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, молия, ғазначилик ҳамда бандлик бошқармалари бошлиқлари иштирок этиб, давлат фуқаролик хизматига оид тақдимотлар ўтказишди.

Шунингдек, битирувчи ёшларга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, унинг вазифалари ва функциялари ҳақида маълумот берилди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Web site | Telegram | fb.com | Instagram|
​​Ўзбекистонда инсон ресурсларини бошқаришнинг янги жараёнлари

Жорий йилнинг 9 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Бухоро вилояти филиали ҳамда Бухоро Давлат университети ҳамкорлигида Европа Комиссиясининг Эрасмус+ дастури доирасидаги ТАЛЕНТ лойиҳаси ижросини таъминлаш мақсадида “TALENT - Establishing Master Programmes in Human Resource Management and Talent Development in Central Asia” – Марказий Осиёда инсон ресурслари менежменти (IRM) ва кўникмаларни ривожлантириш бўйича магистратура дастурларини ташкил қилиш юзасидан халқаро семинар ташкил этилди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, Бухоро давлат университети Европа Комиссиясининг Эрасмус+ дастури доирасидаги ТАЛЕНТ лойиҳасида иштирок этмоқда. Лойиха доирасида 2021 йилда университет қошида Инсон ресурсларини бошқариш йўналишида магистратура босиқичи очилиши режалаштирилган.

Семинарни университет ректори, профессор Обиджон Хамидов ва ЭRASMUS+ офиси кординатори Азиза Абдурахмановалар очиб бердилар. Семинарнинг асосий қисми Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Бухоро вилояти филиали раҳбари Зафар Жумаевнинг “Coordination of HR departments in government organizations” мавзусидаги маъруза билан бошланди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Web site | Telegram | fb.com | Instagram|
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Самарқанд вилояти филиали фаолияти "Ўзбекистон 24" телеканалининг "Репортаж" дастури ижодкорлари нигоҳида.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Web site | Telegram | fb.com | Instagram
#Тошкент_вил

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Тошкент вилояти филиали ҳудудий ҳокимликлар билан ҳамкорликда вилоятнинг 3 та шаҳар ва туман ҳокимликларида мавжуд вакансияларга эълон қилган танлови доирасида ҳужжатлар қабул қилиш муддати ниҳоясига етди.

Белгиланган муддат давомида мавжуд вакансиялар учун қанча аризалар юборилгани юқоридаги инфографикада акс этган.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/argos_uz
​​90 кунлик адаптация жараёнини 7 кунга тушириш мумкинми?

Маълумки, республикамизнинг бир қатор шаҳар ва туман ҳокимларига янги раҳбарлар тайинланмоқда. Янги лавозимга киришаетган ҳар бир раҳбар ўзининг стратегик режаси, устувор вазифалари ва корпоратив қадриятларига эга бўлиши керак. Мазкур натижаларга эришиш учун раҳбар кадрлар ташкилот ходимлари ва янги жамоа билан уйғунликда ишлаши талаб этилади!

Олимлар томонидан олиб борилган ўрганишлари натижасида аниқландики, лавозимга янги тайинланган раҳбар кадр ўз иш фаолиятига тўлиқ киришиб кетиши учун камида 90 кун вақт талаб этилар экан.

Аммо бугун мамлакатимизда олиб борилаётган жадал ўзгаришлар, ислоҳотлар ва аҳоли томонидан давлат хизматчилари олдига қўйилаётган талаблар янги раҳбарлар ўз лавозимига 90 кун давомида мослашиб олишларини кутиб тура олмайди. Буни вазиятнинг ўзи ҳам тақозо этмоқда.

Айнан шу каби омиллар инобатга олинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Давлат бошқаруви академияси томонидан илмий тадқиқотларга асосланган ҳолда янги тайинланган раҳбарларни ўз лавозимига қисқа муддатда киришиб кетишини таъминловчи “экспресс тренинглар” ташкил этиш йўлга қўйилди. Бунинг натижасида 90 кунлик мослашув муддатини 7 кунга тушириш, янги раҳбарнинг ўз вазифалари ва жамоаси билан корпоратив руҳни шакллантира олишига хизмат қилмоқда.

Хусусан, бу каби “экспресс тренинглар” тажриба-синов тариқасида дастлаб Тошкент шаҳрининг Сергели тумани ҳокимлиги раҳбар ходимлари ва сектор раҳбарлари иштирокида ташкил этилмоқда. Янги амалиёт сифатида ўтказилаётган тренинглар иштирокчиларга корпоратив қадриятлар асосида ишни олиб бориш, вақтдан унумли фойдаланиш, кутилмаган вазиятларда тезкор ва оқилона қарор қабул қила олиш борасидаги сифатларини ва “Soft skills” яъни юмшоқ кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

Ўз ўрнида, ташкил этилаётган мазкур тренинглар синовдан муваффақиятли ўтгандан сўнг уларни республиканинг бошқа ҳуддудларида ҳам маҳаллий ижро ҳокимияти вакилларининг касбий шаклланишига хизмат қилувчи “касбий ривожланиш куни” сифатида ҳафтада бир бор ўтказиб бориш режа қилинмоқда.

Давлат хизматини ривожлантириш агентилиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/argos_uz
#Наманган

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали ташаббуси билан Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда кадрлар селекцияси учун танлаб олинган олий таълим муассасаларидаги фаол, иқтидорли ва илмий салоҳиятли ёшлар билан онлайн конференция ташкил этилди.

Тадбирда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан кадрлар селекцияси йўналишида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда Олий таълим муассасаларининг битирувчи ёшлари ҳамда илмий ходимларининг истиқболли ёш кадрлар захирасини шакллантиришда белгиланган мезонлар бўйича фикр алмашилди.

Маълумот ўрнида, филиал томонидан ҳудуддаги юқори касбий салоҳиятга эга, ташаббускор ва ислоҳотларни амалга оширишда фаол иштирок этувчи кадрлар заҳираси шакллантирилмоқда.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/argos_uz
Фонд «Эл Юрт Умиди» совместно с Мирджахоном Турдиевым, членом Международного экспертного совета, исследователем пресстижного Сиракьюзкого университета США, проведут видеоконференцию


В целях ознакомления профильных министерств, ведомств и организаций, ученых, специалистов и исследователей с успешным практическим зарубежным опытом по ранее указанным жизненно важным вопросам, 16 сентября 2020 года в 17:00 (Ташкент), Фонд «Эл Юрт Умиди» в очередной раз организовывает видеоконференцию. На повестке дня будет обсуждаться «Защита прав людей с ограниченными возможностями в Узбекистане с применением опыта престижного Университета Сиракьюза».

🖥В данной видеоконференции примет участие Мирджахон Турдиев, член Международного экспертного совета, который проживает и ведёт свою профессиональную деятельность в США. А также ожидается участия профессора Майкла Шварца (Michael Schwartz) который является директором клиники по правам людей с ограниченными возможностями при Университете Сиракьюза.

https://webinar.eyuf.uz/
#Хоразм

Хабарингиз бор айни вақтларда Хоразм вилоятининг бир қатор туман (шаҳар)ларида ҳоким ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тизими синовдан ўтказилмоқда.

Бу борадаги ишлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Хоразм вилояти филиали томонидан мониторинг қилиб борилмоқда.

Хусусан, филиал раҳбари И.Хаджиев ва филиал ходимлари Хазорасп ва Янгиариқ туманларида бўлиб, эксперимент доирасида мавжуд ҳолатлар, жараёнлар, натижалар ва муаммолар ўрганилди.

Шу билан бирга жорий йил III чорак якунларида энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини бажариш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Web site | Telegram | fb.com | Instagram
#Фарғона

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали ташаббуси билан Қува туманида туман ҳокимлари ва уларнинг барча ўринбосарлари фаолиятини (ЭМСК)нинг 2 чорак натижаларини ўрганиш, 3 чорак ҳамда йил якунига қадар қилиниши лозим бўлган вазифалар юзасидан муҳокама йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда давомида паст кўрсаткичлар олган ҳоким ўринбосарлари фаолияти танқид қилиниб, учинчи чорак натижаларига алоҳида эътибор билан ёндашишлари кераклиги юзасидан огоҳлантирилди.

Муҳокама сўнггида сектор раҳбарлари томонидан ҳоким ва унинг ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини яхшилаш бўйича штаб фаолияти йўлга қўйилиши ва ҳар кунлик сўров тизимини жорий қилиш режалаштириб олинди.

Бундан ташқари, кўрсаткичларни бажариш юзасидан “Харакатлар режаси” тасдиқланганлиги ва уни ижроси юзасидан барча масъул раҳбарларга кўрсатмалар берилди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/argos_uz