Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
53K subscribers
9.83K photos
1.91K videos
14 files
6.44K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
‼️Эътибор беринг‼️

📢Танловда иштирок этаётган номзод бир вақтнинг ўзида учта бўш лавозим учун ариза билан мурожаат этиш имкониятига эга.

📣Танловда иштирок этиш бўйича аризаларни қабул қилиш фақат номзодлар томонидан сайтдаги электрон сўровномани тўлдириш орқали амалга оширилади.

🗂Танлов тўғрисида батафсил маълумотлар билан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг (71) 263-03-36, (71) 260-36-87 телефон рақами орқали билиб олишингиз мумкин.

🖥Номзодлардан ариза ва керакли ҳужжатларни қабул қилиш 2020 йил 8 сентябрдан 22 сентябргача давом этади.

🕛Ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш вақти ўтгандан сўнг юборилган ариза ва ҳужжат эгалари танловда иштирок эта олмайди.


Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
марказий аппарати таркибий бўлинмаларида мавжуд вакант лавозимлари

РУЙХАТИ


1️⃣ Органик ишлаб чиқариш ва мақбул қишлоқ хўжалиги амалиётини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи

2️⃣ Органик ишлаб чиқариш ва мақбул қишлоқ хўжалиги амалиётини ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси

3️⃣ Органик ишлаб чиқариш ва мақбул қишлоқ хўжалиги амалиётини ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси

4️⃣ Органик ишлаб чиқариш ва мақбул қишлоқ хўжалиги амалиётини ривожлантириш бошқармаси етакчи мутахассиси

5️⃣ Стратегик таҳлил, статистика ва рақамлаштириш бошқармаси етакчи мутахассиси

6️⃣ Халқаро молия институтлари билан ишлаш бўлими бош мутахассиси (0,5 ставка)

7️⃣ Халқаро молия институтлари билан ишлаш бўлими бош мутахассиси

8️⃣ Қишлоқ хўжалиги экинларининг сувга бўлган талабини аниқлаш ва метрология бўлими бош мутахассиси

9️⃣ Боғдорчилик ва узумчилик бўлими етакчи мутахассиси

1️⃣0️⃣ Аграр тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси етакчи мутахассиси

1️⃣1️⃣ Ички назорат хизмати бош мутахассиси

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

📌Ҳужжатлар топширишингиз учун ҳавола - https://vacancy.argos.uz/

Web site | Telegram | fb.com | Instagram|
​​#ҳамкорлик

Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали билан ҳамкорликда бошқарма ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлардаги вакант лавозимларни юқори малакавий кадрлар билан тўлдириш борасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйди.

Ҳамкорлик борасидаги ишларнинг дастлабкиси жорий йилнинг 4 сентябрь куни ФҲДЁ (Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш) органи, Давлат хизматлари агентлиги ҳамда Давлат хизматлари марказларида мавжуд бўлган 13 та вакант лавозимларга ҳужжат топширган жами 36 нафар номзодлар билан ўтказилган суҳбат жараёнида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали ходимлари мустақил кузатувчи сифатида иштирок этиб, суҳбатни адолатли, очиқ ва ошкора тарзда ўтказилиши юзасидан тажриба алмашилиб, керакли тавсия ва таклифлар берилди.

Бу каби ҳамкорлик келгусида Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси ва унинг тизим ташкилотларидаги вакант лавозимларни энг истиқболли кадрлар билан тўлдиришда ўзининг самарасини беради.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Web site | Telegram | fb.com | Instagram|
Суҳбат жараёнларидан фотолавҳа!

https://t.iss.one/argos_uz
#танлов

Ҳокимликда ишлаш учун таниш-билишингиз бўлиши шарт эмас!

Билим ва тажрибангиз ёрдамида ишга киринг!

https://t.iss.one/argos_uz
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Навоий вилояти филиали вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда Навоий шаҳри ва Учқудуқ тумани ҳокимликларида мавжуд бўш лавозимларга энг муносиб ва малакали кадрларни жалб этиш мақсадида очиқ мустақил танлов эълон қилади.

📌Танловда иштирок этишни истаган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг “Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали” (https://vacancy.argos.uz/) орқали рўйхатдан ўтишлари, мавжуд бўш лавозимлардан бирини танлаб сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Танлов босқичлари ҳақидаги маълумотлар билан расмий сайтлар орқали:

1️⃣Навоий шаҳар ҳокимлиги расмий сайти

2️⃣Учқудуқ туман ҳокимлиги расмий сайти

ёки

📞телефон рақамлари орқали билиб олишингиз мумкин.

1️⃣Навоий шаҳар: (79) 223 13 31, (99) 750 19 90

2️⃣Учқудуқ туман : (79) 593 22 88, (93) 954 83 00

📆Номзодлар танловда иштирок этиш учун 2020 йилнинг 8 сентябрдан 25 сентябрга қадар https://vacancy.argos.uz/ портали орқали электрон тарзда ҳужжатларини юбориши лозим.

📄Ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш муддати ўтганидан сўнг юборилган ариза ва ҳужжатлар қабул қилинмайди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Web site | Telegram | fb.com | Instagram|
Танлов 09.09.2020.png
2.5 MB
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳудудий филиаллари маҳаллий ҳокимият вакиллари билан ҳамкорликда мамлакат тарихида илк маротаба ҳокимликларда мавжуд вакансияларни меритократия тамойиллари асосида энг муносиб ва тажрибали кадрларни ушбу бўш лавозимларга ишга олиш мақсадида очиқ мустақил танлов эълон қилиб келмоқда.

Хабарингиз бор айни вақтда Республикамизнинг 13 та туман (шаҳар) ҳокимликларидаги бўш лавозимларни эгаллаш учун номзодлар ўз ҳужжатларини электрон тарзда агентликнинг https://vacancy.argos.uz/ портали орқали юбормоқда.

Бу борада жорий йилнинг 9 сентябрь ҳолатига танловда иштирок этиш учун ҳужжат юбораётган номзодлар бўйича (ҳудудлар кесимида) инфографик маълумот тайёрланди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Web site | Telegram | fb.com | Instagram|
Андижон вилояти филиали фаолияти агентлик раҳбар кадрлари иштирокида атрофлича муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Андижон вилоятида.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/argos_uz
Андижон вилояти филиали фаолияти агентлик раҳбар кадрлари иштирокида атрофлича муҳокама қилинди

Барчамизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги мамлакатимизда давлат органлари ва ташкилотларида кадрлар бошқаруви ва инсон ресурсларини ривожлантириш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириб келмоқда.

Қайд этиш керакки, ҳозирги даврда ўзгариб бораётган, янги шароитларга мослашувчан, олдига қўйилган масалаларни тезкор ва сифатли хал этишга қодир давлат хизматини ташкил этиш ҳамда бу борада муваффақиятга эришиш муайян мамлакатнинг халқаро майдондаги рақобатбардошлигини белгиловчи асосий омиллардан бири ҳисобланади.

Ушбу талаблар инобатга олинган ҳолда агентлик жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари тажрибасини кенг таҳлил қилиб, ҳудудий шарт-шароитларга мос равишда инсон ресурсларини ривожлантириш борасида ўзига хос иш услубларини амалиётга жорий этиб келмоқда.

Мазкур жараёнлар қай ҳолатдалигини ўрганиш ва таҳлил қилиш мақсадида жорий йилнинг 9-10 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов ва бир қатор департамент мудирлари агентликнинг Андижон вилояти филиалига ташриф буюрди.

Ташрифи доирасида устувор масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, дастлаб агентликнинг вилоятдаги филиали томонидан июль – август ойлари давомида амалга оширилган ишлар хамда эришилган натижалар билан танишилди.

Шунингдек, Давлатимиз раҳбарининг жорий йил май ойида Андижон вилоятига қилган ташрифи доирасида эксперимент сифатида Хонобод шаҳри ва Бўстон туманида жорий этилган хоким ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тизимининг ҳолати, камчилик ва ютуқлар йўналишлар кесимида кўриб чиқилди ва вужудга келган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли чора – тадбирлар режаси ишлаб чиқиш вазифаси белгиланди.

Бундан ташқари, О.Хасанов агентлик томонидан илгари сурилаётган давлат фуқаролик хизматида “карьера модели” тамойилини ҳудудларда ҳам амалиётга кенг жорий этилишини таъминлаш масаласига ҳам эътибор қаратиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси битирувчилари билан ҳам учрашиб, уларнинг айни вақтдаги иш фаолияти, олдига қўйган мақсадлари билан яқиндан танишди.

Шундан сўнг, О.Хасанов ва агентлик вакиллари Фарғона вилояти филиали фаолиятини ўрганиш мақсадида шу куннинг ўзида Фарғона вилоятига йўл олди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Web site | Telegram | fb.com | Instagram|
Меритократия тамойилини амалиётга жорий этиш ишлари давом этади...

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси филиали Нукус шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда шаҳар ҳокимлигида мавжуд вакант лавозимларни малакали ва энг муносиб номзодлар билан тўлдириш мақсадида очиқ мустақил танлов эълон қилади.

❗️Эътибор беринг❗️

📌Танловда иштирок этаётган номзод бир вақтнинг ўзида кўпи билан 1 та бўш иш ўрни учун ариза билан мурожаат этиш имконига эга.

Танловда иштирок этишни истаган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг “Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали” (https://vacancy.argos.uz/) орқали рўйхатдан ўтишлари мавжуд бўш лавозимлардан бирини танлаб сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

📁Танлов босқичлари ҳақидаги маълумотлар билан Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар ҳокимлигининг расмий сайти ёки 61 224-18-74, 61 222-71-45 телефон рақами орқали билиб олишингиз мумкин.

Номзодлардан ариза ва керакли ҳужжатларни қабул қилиш муддати:
2020 йилнинг 11 сентябридан – 25 сентябрига қадар.

Ҳужжатларни топшириш бўйича қўлланма (https://pdfhost.io/v/Tn8mnORk._cdr.pdf).

📄Ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш муддати ўтганидан сўнг юборилган ариза ва ҳужжатлар қабул қилинмайди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Web site | Telegram | fb.com | Instagram|