Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
55.1K subscribers
11K photos
2.16K videos
14 files
7.14K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
Энг асосий мақсад раҳбар ходимларнинг иш натижадорлигига йўналганлигини таъминлаш...

Web site | Telegram | Fb.com | Instagram |
📝Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг маҳаллий ижро ҳокимияти иш самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигига берган топшириқларига мувофиқ республиканинг 11 та шаҳар ва туман ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тизими эксперимент тартибида амалиётга жорий этилган.

➡️Тошкент шаҳрининг Яшнабод тумани

➡️Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳри ва тумани

➡️Хоразм вилоятининг Урганч шаҳри ва Ҳазорасп, Янгибозор, Янгиариқ туманлари

➡️Андижон вилоятининг Хонабод шаҳри ва Бўстон тумани

➡️Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳри ва Қува туманлари ҳокимликлари

Бу борадаги ишларнинг жойлардаги ҳолатини ўрганиш, мавжуд муаммолар ва йўл қўйилаётган хато-камчиликларни бартараф этиш, эксперимент жараёнлари билан танишиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов, агентлик директори ўринбосари Нодиржон Максумов бошчилигида агентликнинг масъул ҳодимлари Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳри ва Янгийўл тумани ҳокимликларига ташриф буюриб, ҳокимлик вакиллари билан учрашув ўтказди.

Мазкур учрашувлар давомида жорий йилнинг 1-яримида Янгийўл шаҳри ва туманлари ҳокимлари, уларнинг ўринбосарилари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларининг прогноз параметрларига эришилиши бўйича натижалари танқидий муҳокама қилиниб, уларнинг фаолиятида мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

⚡️Албатта мазкур тизим янгилик сифатида амалиётга жорий этилаётгани боис иш жараёнида ютуқ ва камчиликлар кўзга ташланиб бораверади.

Айнан шу каби камчиликларни мобиль усулида жойида ҳал этиш, ҳамда ҳокимлик раҳбар кадрларининг тизим борасидаги билим ва кўникмаларини, туман(шаҳар) ҳокимлари ўринбосарларининг замонавий менежмент усуллари бўйича билимларини ошириш, энг асосийси Давлатимиз раҳбарининг “Аввал ўргатишимиз, кейин талаб қилишимиз лозим” деган сўзларига амал қилган ҳолда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан туман (шаҳар) ҳоким ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тизимига бағишланган ўқув-семинарлари пандемия шароитида карантин тартиб-қоидаларига риоя қилган ҳолда “Zoom” видеоалоқа воситаси орқали бошлаб юборилди.

Семинар тавсилотлари билан кейинги постларимиз орқали хабардор қилиб борамиз.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Web site | Telegram | Fb.com | Instagram |
Сектор раҳбарларининг кунлик, ҳафталик ва ойлик иш фаолиятини баҳолаш рейтинги: муаммо ва ечимлар

Бухоро вилояти ички ишлар бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Бухоро вилоят филиали раҳбари Зафар Жумаев, агентлик филиали бош инспектори Мурод Тошев иштирокида вилоятнинг шаҳар-туман ички ишлар ва давлат солиқ инспекцияси бошлиқлари, яъни 3 ва 4 сектор раҳбарлари, сектор котиблари иштирокида “Сектор раҳбарларининг кунлик, ҳафталик ва ойлик иш фаолиятини баҳолаш рейтинги: муаммо ва ечимлар” мавзусида ўқув-семинар машғулоти ўтказилди.

Батафсил шу ерда ўқинг!

Web site | Telegram | Fb.com | Instagram |
​​#Қизиқарли_маълумотлар

Меҳнат дафтарчалари юритиш тизими тўлиқ рақамлаштирилди

⚡️2020 йил 1 январдан “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекси (Ягона миллий меҳнат тизими) тўлиқ жорий қилинди. Ягона миллий меҳнат тизимида иш берувчи ва ходимлар ўртасида тузиладиган меҳнат шартномаларини рўйхатга олиш, ходимнинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги барча маълумотларни ўз ичига олувчи меҳнат дафтарини шакллантириш жараёни тўлиқ рақамлаштирилди, - дея хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ахборот хизмати.

💻 Ягона миллий меҳнат тизими фуқароларга иш жойи, даромади, меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларни онлайн тарзда олиш имконини беради ҳамда пенсияни расмийлаштиришда 2020 йилдан кейинги даврлар учун давлат идораларидан ҳеч қандай ҳужжат талаб этилмайди. Ягона миллий меҳнат тизимидан фойдаланиш кўникмаларини ва ишлаш тартибини тушунтириш учун 3,2 мингта семинар ташкил этилиб, уларда 106,5 мингта иш берувчи, шу жумладан 59,3 минг нафар хусусий корхоналарнинг масъул ходимлари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази;

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси;

Олий аттестация комиссияси;

Давлат солиқ қўмитаси;

Ички ишлар вазирлиги;

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси;

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълумотлар базаси

➡️Ягона миллий меҳнат тизимига интеграция қилинди.

📌Натижада, Ягона миллий меҳнат тизимида солиқ тўловчи жисмоний шахс, жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига тўланган бадаллар, иш берувчиларнинг штат жадвали ва вакансия иш ўринлари, ходимларнинг олий маълумоти тўғрисидаги ва бошқа маълумотлар акс эттирилиши таъминланди.

📝Ягона миллий меҳнат тизими орқали республика миқёсида жамланаётган маълумотлар автоматлаштирилган ёпиқ Кадрлар тизими томонидан таҳлил қилиниши ҳамда унда махсус лавозимларга номзодларга алоқадор шахсий ахборотларни шакллантириш имконияти яратилди.

📂Тизимда фойдаланувчи ўзига тегишли бўлган маълумотлардан қулай ва тўсиқларсиз бепул фойдаланиши учун ҳар бир иш берувчи ва ишловчи ходимга алоҳида персонал кабинет очилди. Шунингдек, ходимлар учун уларнинг шахсий кабинетларида электрон меҳнат дафтари шакллантирилди ва уни мустақил чоп этиш имкони берилди.

📌Бугунги кунда Ягона миллий меҳнат тизимида 463,7 минг иш берувчи вазирлик, ташкилот, тижорат банклари ва корхоналар ҳамда уларнинг 4,6 миллион нафар ходимлари тўғрисидаги маълумотлар киритилиб, электрон база шакллантирилди.

📌Ягона миллий меҳнат тизими меҳнат муносабатларининг рақамлаштирилгани яратилаётган иш ўринлари ва вакансияларнинг автоматлаштирилган ҳисобини юритиш, меҳнат ҳуқуқларига риоя этилишини масофадан назорат қилиш имконини берди. Жумладан, тизимда 4,8 миллиондан ортиқ иш ўринларини яратилиши натижасида иш берувчида мавжуд бўлган 142,4 мингдан зиёд вакант иш ўринлари борлиги аниқланди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтадиган бўлсак, ЯММТ дастурий-аппарат комплекси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ишлаб чиқилган "Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали" https://vacancy.argos.uz/ га интеграция қилинган.

Web site | Telegram | Fb.com | Instagram |
Наманган туман 2-секторида секторлар фаолиятига оид вилоят семинари ўтказилди

Ушбу сектордаги 13 та МФЙда 454 та эҳтиёжманд оилани камбағалликдан чиқаришда (қизил, сариқ, яшил рангларга ажратиб олиниб) тизимли иш ташкил этилиб, 529 нафар ишсизнинг бандлиги таъминланган.

Бу борадаги маълумотлар билан батафсил шу ерда танишинг...

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Web site | Telegram | Fb.com | Instagram |
#Бухоро

Бухорода сектор рахбарлари иш самарадорлигини ошириш ва уларнинг рейтингини белгилаш юзасидан мухокама ташкил этилди

I. Қуйидаги туман ва шаҳар секторларида 2020 йил Август ойининг сўнгги ҳафтаси якуни бўйича энг юқори кўрсаткич:

1️⃣Бухоро шаҳри, 1-сектор (98,07%);
2️⃣Когон шаҳри, 1-сектор (95,0%);
3️⃣Ромитан тумани 1-сектор (90,1%);
4️⃣Жондор тумани 1-сектор (86,1%);
5️⃣Шофируон тумани 1-сектор. (85,1%);

Батафсил...

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Web site | Telegram | Fb.com | Instagram |
Тайинлов: карьера модели агентлик фаолиятида

Саъдуллаев Дилмурод Сафохонович Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Кадрлар сиёсатини таъминлаш йиғма ахборот-таҳлил департаменти мудири лавозимига тайинланди.

Саъдуллаев Дилмурод Сафохонович бунга қадар агентликнинг Самарқанд вилояти филиали раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Web site | Telegram | Fb.com | Instagram |
​​#Танлов

Хабарингиз бор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан ҳамкорликда 2020 йилнинг 4 августдан 19 августга қадар вазирлик Марказий аппаратида мавжуд бўлган бошқарув тизимидаги бешта вакант лавозимларни малакали ва энг муносиб номзодлар билан тўлдириш мақсадида очиқ танлов эълон қилган эди.

Мазкур танлов якунлари бўйича маълумот бериб ўтадиган бўлсак, ушбу эълон доирасида вакант лавозимлар учун жами 261 нафар номзод танловда иштирок этиш учун ариза билан мурожаат этган. Улар орасидан босиқичма босқич синовлардан муваффақиятли ўтган 2 нафар номзод танлов ғолиби сифатида

- Меҳнат бозори ва меҳнат миграцияси таҳлили Йиғма ахборот-таҳлил департаменти мудири ўринбосари,

- Молия назорат бўлими бош мутахассиси лавозимларини эгалладилар.

Шу муносабат билан Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан ҳакорликда вазирлик Марказий аппаратида мавжуд бўлган бошқарув тизимидаги қолган 3 та бўш лавозим учун қайта танлов эълон қилади.

✔️ Танловда иштирок этиш ниятида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг “Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ портали” (https://vacancy.argos.uz/)да рўйхатдан ўтишлари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида мавжуд бўш иш ўринларидан бирини танлаб ариза билан мурожаат қилган ҳолда, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

‼️ Эътибор беринг!

Танловда иштирок этиш бўйича аризаларни қабул қилиш фақат номзодлар томонидан сайтдаги электрон сўровномани тўлдириш орқали амалга оширилади.

📎 Ҳужжатларни топшириш бўйича қўлланма илова қилинади.

🔗 Танлов босқичлари ҳақидаги маълумотлар билан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
🖥 расмий сайти ҳамда ☎️ 71 239 41 21 (292, 294 ) телефон орқали билиб олишингиз мумкин.

📆 Номзодлардан ариза ва керакли ҳужжатларни қабул қилиш 2020 йил 8 сентябрдан 22 сентябргача давом этади.

⚠️ Ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш муддати ўтганидан сўнг юборилган ариза ва ҳужжатлар қабул қилинмайди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Web site | Telegram | Fb.com | Instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида ишлашни хоҳловчилар учун очиқ мустақил танлов!

📢Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда вазирлик Марказий аппаратида мавжуд бўлган бўш лавозимларни малакали ва энг муносиб номзодлар билан тўлдириш мақсадида очиқ мустақил танлов эълон қилади.

📌Танловда иштирок этиш истаги бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг “Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали” (https://vacancy.argos.uz/)да рўйхатдан ўтишлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлигида мавжуд бўш лавозимлардан бирини танлаб сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Давлат хизматини ривожлатириш агентлиги Ахборот хизмати


https://t.iss.one/argos_uz
‼️Эътибор беринг‼️

📢Танловда иштирок этаётган номзод бир вақтнинг ўзида учта бўш лавозим учун ариза билан мурожаат этиш имкониятига эга.

📣Танловда иштирок этиш бўйича аризаларни қабул қилиш фақат номзодлар томонидан сайтдаги электрон сўровномани тўлдириш орқали амалга оширилади.

🗂Танлов тўғрисида батафсил маълумотлар билан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг (71) 263-03-36, (71) 260-36-87 телефон рақами орқали билиб олишингиз мумкин.

🖥Номзодлардан ариза ва керакли ҳужжатларни қабул қилиш 2020 йил 8 сентябрдан 22 сентябргача давом этади.

🕛Ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш вақти ўтгандан сўнг юборилган ариза ва ҳужжат эгалари танловда иштирок эта олмайди.


Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
марказий аппарати таркибий бўлинмаларида мавжуд вакант лавозимлари

РУЙХАТИ


1️⃣ Органик ишлаб чиқариш ва мақбул қишлоқ хўжалиги амалиётини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи

2️⃣ Органик ишлаб чиқариш ва мақбул қишлоқ хўжалиги амалиётини ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси

3️⃣ Органик ишлаб чиқариш ва мақбул қишлоқ хўжалиги амалиётини ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси

4️⃣ Органик ишлаб чиқариш ва мақбул қишлоқ хўжалиги амалиётини ривожлантириш бошқармаси етакчи мутахассиси

5️⃣ Стратегик таҳлил, статистика ва рақамлаштириш бошқармаси етакчи мутахассиси

6️⃣ Халқаро молия институтлари билан ишлаш бўлими бош мутахассиси (0,5 ставка)

7️⃣ Халқаро молия институтлари билан ишлаш бўлими бош мутахассиси

8️⃣ Қишлоқ хўжалиги экинларининг сувга бўлган талабини аниқлаш ва метрология бўлими бош мутахассиси

9️⃣ Боғдорчилик ва узумчилик бўлими етакчи мутахассиси

1️⃣0️⃣ Аграр тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси етакчи мутахассиси

1️⃣1️⃣ Ички назорат хизмати бош мутахассиси

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

📌Ҳужжатлар топширишингиз учун ҳавола - https://vacancy.argos.uz/

Web site | Telegram | fb.com | Instagram|
​​#ҳамкорлик

Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали билан ҳамкорликда бошқарма ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлардаги вакант лавозимларни юқори малакавий кадрлар билан тўлдириш борасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйди.

Ҳамкорлик борасидаги ишларнинг дастлабкиси жорий йилнинг 4 сентябрь куни ФҲДЁ (Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш) органи, Давлат хизматлари агентлиги ҳамда Давлат хизматлари марказларида мавжуд бўлган 13 та вакант лавозимларга ҳужжат топширган жами 36 нафар номзодлар билан ўтказилган суҳбат жараёнида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали ходимлари мустақил кузатувчи сифатида иштирок этиб, суҳбатни адолатли, очиқ ва ошкора тарзда ўтказилиши юзасидан тажриба алмашилиб, керакли тавсия ва таклифлар берилди.

Бу каби ҳамкорлик келгусида Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси ва унинг тизим ташкилотларидаги вакант лавозимларни энг истиқболли кадрлар билан тўлдиришда ўзининг самарасини беради.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Web site | Telegram | fb.com | Instagram|
Суҳбат жараёнларидан фотолавҳа!

https://t.iss.one/argos_uz