Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54.5K subscribers
10.1K photos
1.96K videos
14 files
6.59K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Малака_ошириш

⚡️Навоийда давлат органларидаги Кадрлар билан ишлаш бўйича мутахассислар учун семинар ташкил этилди

Унда давлат бошқаруви, кадрлар сиёсатига оид сўнгги янгиликлар, тизимдаги долзарб масалалар юзасидан давлат хизматчиларига муҳим маълумотлар берилди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Тайинлов
#Келажак_лидерлари

⚡️“Келажак лидерлари” махсус малака ошириш дастурининг 1-мавсуми битирувчиларини масъулиятли вазифаларга тайинлаш жараёнлари давом этмоқда

Жумладан,

Қутфиддинов Исломбек Илҳом ўғли – “Ёшлар — келажагимиз” жамғармаси ижрочи директорининг биринчи ўринбосари;

Набиев Шоҳзод Рустам ўғли – Ёшлар ишлари агентлиги Сергели тумани бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Дастур битирувчиларини навбатдаги юксак ишонч билан қутлаб, фаолиятларига муваффақият тилаймиз.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Очиқ_мулоқот

⚡️Битирувчи курс талабаларини давлат фуқаролик хизматига жалб қилиш мақсадида очиқ мулоқотлар республика бўйлаб давом этмоқда

Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Бухоро филиали ташаббуси билан ташкил этилган очиқ мулоқотда ҳам давлат фуқаролик хизмати жозибадорлиги, тизимдаги ислоҳотлар, кадрларни қабул қилишнинг очиқ танлов тизими, бугунги ходимларга қўйилаётган талаблар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Вилоятдаги университет ва институтлар битирувчи курс талабалари иштирокидаги учрашувда ёшларни қизиқтирган барча саволларга жавоб берилди.

Шунингдек, учрашувда давлат органлари ва ташкилотларида эълон қилинган вакант лавозимларга ҳужжат топшириб, танлов ғолиби бўлган давлат фуқаролик хизматчилари ҳам иштирок этди, ёшлар билан самимий мулоқот қилди.

👉 Батафсил

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_эълон

⚡️“Эл-юрт умиди” жамғармаси илғор хорижий давлатлар нуфузли университетлари ва илмий марказларида бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш учун 2022 йилдаги 2-стипендия танловини эълон қилади!

Ҳужжатлар жорий йилнинг 15 майига қадар қабул қилинади.

☝️Батафсил

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Халқаро_ҳамкорлик

⚡️Давлат хизмати бўйича Остона хаби билан ҳамкорлик ривожланмоқда

Давлат хизмати бўйича Остона хаби томонидан Нур-Султон шаҳрида “Рақамлаштириш соҳасида эҳтиёжлар тадқиқоти бўйича натижаларни таҳлил қилиш” мавзусида минтақавий конференция ташкил қилинди.

Конференцияда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Д.Абдурашидов иштирок этиб, тадбир доирасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга йўналтирилган бир қатор учрашувларда қатнашди.

👉 Батафсил

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Бунёдкорлик

⚡️Президент қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди

Бу ҳақда Президент Mатбуот хизмати маълум қилди.

Дастлаб “Янги Ўзбекистон” университети лойиҳаси кўриб чиқилди. Унга кўра, бу ерда 5 та факультет учун ўқув бинолари, маъмурият, ўқитувчилар ва талабалар учун ётоқхоналар, кутубхона, лаборатория, спорт саройи ва стадион барпо этилади.

Шунингдек, Яшнобод туманида аквапарк ва Юнусобод туманида гуллар боғи барпо этиш, Поп тумани билан Наманган шаҳри ўртасидаги автойўлни кенгайтириш лойиҳалари кўриб чиқилди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
📩 Бугун вазирлик, идора ва ташкилотларга мурожаат қилиш ёки бирор муаммо ҳақида хабар бериш учун унинг жойлашган манзилига бориш, қабулга ёзилиш шарт эмас! Бунинг учун вазирлик ва идораларда ишонч телефонлари ва алоқа ботлари ташкил қилинган.

☑️Расмий хабарлар канали томонидан обуначиларнинг мурожаатларидан келиб чиқиб, барча вазирлик ва идораларнинг мавжуд ишонч телефони ва алоқа ботлари ҳақидаги маълумотлар тўпланди.

‼️Қуйида рўйхат билан танишиб, мурожаатингизни йўллашингиз мумкин!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Cекторлар_фаолияти

Ахборот 24 | Давлат бошқаруви академиясида сектор раҳбарлари учун ташкил этилган махсус ўқув семинарнинг 3-босқичи бошланди

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Жонли_мулоқот

⚡️Эртага "Давлат фуқаролик хизмати трансформациясининг ғоявий платформасини ривожлантириш масалалари" юзасидан овозли мулоқот ташкил этилади

🎙Суҳбат спикери:

🔹Эранов Алишер Абдурасулович — Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Кадрлар сиёсатини таъминлаш йиғма ахборот-таҳлил департаменти мудири

🗓 Аудио чат эртага, 20 апрель куни соат 15:00дa https://t.iss.one/argos_uz телеграм каналида бўлиб ўтади.

Мавзуга оид савол ва таклифларни юбориш — https://forms.gle/XdgmTMYSZbfp8PSg8

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Тайинлов

Джураев Хуррам Абдуразикович
Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Номзод Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Миллий кадрлар захирасидан тавсия этилди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Тайинлов

Эркаев Нодир Худайбердиевич Чироқчи тумани ҳокими
лавозимига тайинланди.

Номзод Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Миллий кадрлар захирасидан тавсия этилди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Онлайн_статистика #Меритократия_амалда

⚡️21 818 нафар фуқаро очиқ танлов асосида давлат хизматига қабул қилинди

Бугунги кунга келиб, 747 мингга яқин номзод вакант лавозимлар очиқ танловларида қатнашди.

▪️ Жорий йилнинг 19 апрель соат 15:00 ҳолатига кўра, Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталиvacancy.argos.uz платформасига уланган ташкилотлар сони 14 284 тани, танлов жараёнлари давом этаётган вакансиялар 14 769 тани ташкил этмоқда.

▪️Шу пайтга қадар портал орқали эълон қилинган очиқ танловларда 746 253 нафар номзод қатнашган бўлиб, улардан 21 818 нафари давлат фуқаролик хизматига қабул қилинган.

▪️ Айни пайтда порталда 205 072 нафар фуқаро ўз резюмесини шакллантирган.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat