Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54.1K subscribers
9.96K photos
1.93K videos
14 files
6.51K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
⚡️Президент бугун Янгиҳаёт ва Сергели туманларига ташриф буюради

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт ва Сергели туманларига ташриф буюради.

Ташриф давомида қатор ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва савдо объектлари билан танишиш, маҳалла фаоллари билан мулоқот қилиш ҳамда ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича йиғилиш ўтказиш режалаштирилган.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
⚡️Бугунги "Сиёсий-маърифат соати" жараёнларидан махсус фотожамланма

Каналга уланиш — https://t.iss.one/argos_uz
#Давлат_хизматида_рақамлаштириш

⚡️“Ягона электрон ахборот-таҳлил тизими дастури-аппарат комплекси" такомиллаштирилмоқда

Платформа миллий кадрлар захираси, вакант лавозимлар учун ўтказилаётган танловлар, давлат органлари ҳамда ташкилотларининг сон ва сифат таркиби тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантиради.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги платформани янада такомиллаштиришда Жанубий Корея, Туркия, Россия ҳамда БАА тажрибасини ўрганмоқда.

Батафсил — https://argos.uz/uz/press-center/news/285

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#LIVE

⚡️Халқ депутатлари Пахтаобод тумани Кенгашининг навбатдан ташкари 27-сессияси бошланди. Унда ташкилий масала кўрилиши кутилмоқда.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Тайинлов

Усмонов Элёрбек Тулкинович
Андижон вилояти Пахтаобод тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Маҳаллий ҳокимликларнинг ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбарлари учун ўқув курси ташкил этилди

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
⚡️Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида икки нафар Ҳукумат аъзосининг номзоди кўриб чиқилди ва маъқулланди

Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, вазирлар лавозимга тайинланишидан аввал уларнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар томонидан кўриб чиқилади.

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири лавозимига Азиз Абдуҳакимов номзодини кўриб чиқишди ва ва маъқуллашди.

Шунингдек, депутатлар Спортни ривожлантириш вазири лавозимига Адхам Икрамов номзодини кўриб чиқишди ва маъқуллашди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#АРГОС_хабари

⚡️“Эл-юрт умиди” жамғармасининг 420 ўринга мўлжалланган 2022 йилдаги 1-стипендия танловининг иккинчи босқичига ўтган номзодлар рўйхати эълон қилинди

Хабарингиз бор, Жамғармасининг 420 ўринга мўлжалланган 2022 йилдаги 1-стипендия танлови саралаш босқичи жараёнлари 2022 йилнинг 10 январидан 10 февралига қадар, республиканинг барча ҳудудлари вакиллари учун ягона тартиб ва тенг имконият асосида, электрон платформа орқали ҳужжатлар қабул қилинди.

Танлов комиссияси техник гуруҳи томонидан биринчи босқич — саралаш жараёнларида номзодлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг талаб қилинган рўйхат бўйича мавжудлиги ва тегишлилиги ўрганиб чиқилди.

Жорий йилнинг 19 февраль куни Танлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Қарорга асосан, Низом талабига жавоб берадиган 352 нафар номзодлар кейинги, 2-босқичга тавсия этилди.

Стипендия танловининг 2-босқичига тавсия этилган номзодлар билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин. Иккинчи босқич — суҳбат жараёнлари жорий йилнинг 24 февралидан бошлаб ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_муҳим

⚡️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги давлат хизматчиларининг муаммо, ариза, таклифларини @murojaat_argos_bot орқали қабул қилмоқда.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Давлат_хизматчиларига_эслатма

⚡️Наврўз байрамида ходимларга кетма-кет 5 кунгача дам берилади

“2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Президент Фармони билан 2022 йил 22 ва 23 март кунлари барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар) қўшимча дам олиш кунлари этиб белгиланган.

Шунга кўра, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар Наврўз байрами муносабати билан кетма-кет 5 кун дам олади.

Хусусан:

19 март (шанба) — дам олиш куни;
20 март (якшанба) — дам олиш куни;
21 март (душанба) — Наврўз байрами;
22 март (сешанба) — қўшимча ишланмайдиган кун;
23 март (чоршанба) — қўшимча ишланмайдиган кун.

6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар эса кетма-кет 4 кун (20–23 март кунлари) дам олади.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#АРГОС_хабари

⚡️Замонавий HR менежер: очиқ мустақил танловлар ва ахборот тизимлари

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали томонидан шу мавзуда давра суҳбати ташкил этилди. Унда соҳага оид қатор масалалар муҳокама қилинди.

➡️ Батафсил — https://argos.uz/uz/press-center/news/286

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat