Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54.8K subscribers
10.1K photos
1.96K videos
14 files
6.58K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Меритократия_амалда

⚡️Ҳужжатлар қабулига 2 кун қолди!

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги тизимидаги вакант лавозимлар учун эълон қилинган очиқ танловларга рўйхатдан ўтиш давом этмоқда
!

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги тизимидаги 17 та вакант лавозимни муносиб кадрлар билан тўлдириш мақсадида очиқ мустақил танлов эълон қилганини маълум қилган эдик.

➡️ Вакант лавозимлар билан танишиш.

🔷 Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2022 йил 22 январгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Янги_қарор

⚡️Давлат фуқаролик хизматини ривожлантиришда навбатдаги қадам: ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмлари жорий этилади

Президентнинг “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (19.01.2022 й. ПҚ-92) қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, ҳар бир шаҳарча, қишлоқ, овулда, шунингдек, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овуллардаги ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчиси лавозими жорий этилди. Шунингдек, Ёшлар ишлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва бўлимлари тузилмаларида маҳалла ва таълим муассасаларида ёшлар билан ишлаш бўлинмалари ташкил этилади.

Маҳалладаги Ёшлар етакчиси лавозимига номзодлар туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари бошчилигидаги танлов комиссияларини шакллантириш орқали очиқ танловлар асосида ишга қабул қилинади.

Қарор матни билан тўлиқ танишинг.

Каналга уланиш — https://t.iss.one/argos_uz
#Тайинлов

Данияров Абатбай Сапарбаевич
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Каналга уланиш — https://t.iss.one/argos_uz
#Долзарб_мавзу

⚡️"Халқ сўзи" газетасининг бугунги сонида "Тараққиёт стратегияси: халқчил давлат хизмати" сарлавҳали мақола эълон қилинди

Муаллиф, Президент ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов ушбу мақоласида давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги муҳим масалаларга эътибор қаратган.

Мақолани ўқиш — https://argos.uz/media/uploads/2022/01/20/20-01.pdf

Каналга уланиш —
https://t.iss.one/argos_uz
⚡️У давлат хизматчиси

Бугун давлат идораларининг эшиклари халқимиз учун кенгроқ очилган. Уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари, манфаатларини ҳимоя қилиш янги босқичга кўтарилди. Бир сўз билан айтганда, ИНСОН ҚАДРИ юксалмоқда. Келгусида ҳам соҳалардаги ислоҳотларни тезкор амалга ошириш, халқимизни рози қилиш давлат фуқаролик хизматчилари олдида устувор вазифа бўлиб қолади.

Ушбу видеолавҳа 29 ёшли давлат хизматчисининг фаолиятига бағишланган. Одамлар оғирини енгил қилиш учун айнан раҳбарлик лавозимида ўтириш шарт эмас. Туман ҳокимлигида бош мутахассис бўлиб фаолият юритаётган Элёр Саидкамолов бугун ўз жамоаси билан халқ ҳаётини яхшилашга ҳаракат қилмоқда.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агенлиги Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги Матбуот хизматига миннатдорлик билдиради.

Сизни ташкилотингизда ҳам фидойилар бор, сизни идорангизда ҳам бутун умрини давлат хизматига бағишлаган ходимлар бор, сизни жамоангизда ҳам халқ билан ҳамнафас яшаётган мутахассислар бор. Улар фаолияти ҳам ёшларимизга, давлат хизматчиларига мотивация бўлсин!

Видеолавҳани албатта томоша қилинг, дўстларингизга улашинг — https://www.youtube.com/watch?v=PaGGIXEuQho

Каналга уланиш —
https://t.iss.one/argos_uz
#Янги_қарор

⚡️Маҳаллалардаги Ёшлар етакчилари Миллий кадрлар захирасига киритилади

Давлатимиз раҳбарининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги олдига ҳам муҳим вазифалар қўйилди.

Жумладан, иш фаолияти натижаларига кўра Ёшлар етакчиларни Миллий кадрлар захирасига киритилади. Бунда ушбу Етакчилар танловсиз тўғридан-тўғри юқори лавозимларга ўтказилиши мумкинлиги белгилаб қўйилди.

Шунингдек, Агентлик икки йиллик меҳнат фаолияти натижаларига кўра Етакчиларнинг лавозимини ошириш юзасидан вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига таклиф киритиб боради.

Давлат бошқаруви академияси ва Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда 2022 йил 1 мартга қадар Етакчилар учун янги жорий этилаётган тизимнинг туб моҳияти ва самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш бўйича ўқув семинарларни ташкил этади.

Ўқув семинарларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги қошидаги Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши белгилаб қўйилди.

Каналга уланиш — https://t.iss.one/argos_uz
⚡️Етакчи сифатида ишга қабул қилинган шахсларнинг ҳарбий ва махсус унвонлари сақлаб қолинади

Етакчи сифатида ишга қабул қилинган шахсларнинг ҳарбий ва махсус унвонлари сақлаб қолинади. Етакчи сифатидаги иш стажи навбатдаги ҳарбий ва махсус унвонлар олишда ҳисобга олинади, шунингдек, уларга олдинги иш жойига қайтганида қонунчиликда белгиланган барча имтиёзлар татбиқ этилади.

Каналга уланиш —
https://t.iss.one/argos_uz
⚡️Ёшлар етакчилари фаолияти KPI тизими асосида баҳоланади

Ҳар бир Ёшлар етакчисининг иш фаолияти тўлиқ рақамлаштирилади ҳамда қуйидаги йўналишларни назарда тутувчи электрон рейтинг тизими (KPI) жорий этилади.

Бунда:

✔️Маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, маданий-маърифий ва спорт тадбирларини кунлик амалга ошириш ҳолати;

✔️тадбирларда маҳалладаги ёшларни тўлиқ қамраб олинганлик даражаси;

✔️“Ёшлар баланси”ни шакллантириш, “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар портали” электрон платформаларини рақамлаштириш даражаси;

✔️хорижда юрган маҳалла ёшлари билан яқиндан алоқанинг йўлга қўйилганлиги инобатга олинади.

Каналга уланиш — https://t.iss.one/argos_uz
⚡️Очиқ танловлар жараёнлари юзасидан барча таклифлар қабул қилиниб, саволларга қисқа муддатда жавоб берилмоқда

⚡️Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ порталиvacancy.argos.uz орқали ўтказилаётган очиқ танловлар юзасидан таклиф ва муаммоларингиз бўлса, @vacancy_argos_bot га йўллашингиз мумкин.

🔰Мурожаатлар Агентликнинг масъул вакиллари томонидан ўрганилиб, уларга қисқа муддатда жавоб қайтарилмоқда.

☝️Ушбу қулайлик ва очиқлик сизни давлат фуқаролик хизматига тенглик, адолатлилик принципи асосида ишга қабул қилинишингизга кўмаклашади.

Мурожаатлар ботига ўтиш@vacancy_argos_bot

Каналга уланиш — https://t.iss.one/argos_uz
#Тайинлов

Мадаминов Бекзод Баходирович
Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Каналга уланиш — https://t.iss.one/argos_uz
⚡️Маҳалла – туман – вилоят – республика

Эндиликда ёшлар масаласида ишлашнинг яхлит вертикал тизими мавжуд

Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси ташкил этилди ҳамда унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

Етакчиларнинг фаолиятини самарали ташкил этиш, уларга ўз вазифаларини лозим даражада амалга ошириши учун услубий кўмаклашиш;
маҳаллаларда ёшлар билан ишлашнинг яхлит вертикал “маҳалла – туман – вилоят – республика” бошқарув тизимини яратиш бўйича ишлар самарадорлигини назорат қилиш;
Етакчилар фаолиятида вужудга келадиган муаммоларни ҳал қилиш юзасидан идоралараро ҳамкорликни таъминлаш.

Эслатиб ўтамиз, эндиликда 13 турдаги ёрдам турлари Етакчининг тавсияси асосида ёшларга берилади.

Каналга уланиш — https://t.iss.one/argos_uz
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Телеграм каналига аъзо бўлинг!

🔷
Каналда кадрлар сиёсати, Агентлик фаолиятига оид янгиликлар, ишга қабул қилишда очиқ танловлар жараёнлари, раҳбарлар ва секторлар фаолиятининг рейтинг натижалари, соҳага оид ҳужжатлар шарҳи, кадрлар иши ва меҳнатга оид ҳуқуқий маслаҳатлар бериб борилади.

🔰 Шунингдек, каналда давлат хизматчиларининг Ўзбекистон ва хорижда малакасини ошириш, миллий кадрлар захираси билан ишлаш, кадрлар селекцияси ва карьера модели каби йўналишларда тезкор хабарлар эълон қилинади.

Каналга уланишhttps://t.iss.one/argos_uz
#Бу_муҳим

⚡️Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги ўқув соати ташкил этилади, унда қатор муҳим масалалар юзасидан маълумот берилади

Ушбу ўқув вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари масъул вакилларига мўлжалланган.

▶️ Эртага Спикерлар қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтишади:

Мавзу: Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Маърузачи:
Ходжаев Жамшид Бахтиёрович,
Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари

Мавзу: Амир Темурнинг давлат ва жамият бошқарувига оид қарашлари
Маърузачи:
Бекмуродов Мансур Бобомурадович
Давлат бошқаруви академияси профессори

Мавзу: Ҳуқуқий саводхонлик (ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти)
Маърузачи:
Ражабоев Дилмурод Кулдаш ўғли,
Адлия вазирлиги бош маслаҳатчиси

Шунингдек, ўқув соатида Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам маълумот берилади.

☝️Эслатиб ўтамиз, ўқув соати эртага, 21 январь куни 9:00да Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилади.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#АНОНС

⚡️Бугун, 9:00да навбатдаги"Сиёсий-маърифат соати" бошланади
!

Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

🎬 Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" бошланмоқда.

▶️
Мазкур ўқувни айни дамда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги саҳифасига ўтиб, ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.

Бошланган янги иш кунингиз хайрли ва муваффақиятли ўтсин!

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Тайинлов

⚡️Ашуров Сарвар Ғаниевич
Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар, жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти мудири лавозимига тайинланди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео_хабарлар

⚡️Якунланаётган ҳафтада Ўзбекистон ва хориж ҳаётида қандай янгиликлар юз берди?

Давлат фуқаролик хизматчилари учун бу ҳақда
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъул ходими Назокат Гапуржанова маълумот беради.

❗️Унутманг, ҳар бир давлат хизматчисининг ижтимоий-сиёсий жараёнлардан хабардорлиги унинг иш самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатади.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
⚡️Бугунги "Сиёсий-маърифат соати" жараёнларидан махсус фотожамланма

Каналга уланиш — https://t.iss.one/argos_uz