Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54.7K subscribers
11K photos
2.15K videos
14 files
7.13K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
#Онлайн_статистика

⚡️3 476 нафар номзод очиқ танлов асосида давлат фуқаролик хизматига қабул қилинди

⭕️ Жорий йилнинг 27 сентябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталиvacancy.argos.uz сайтига уланган ташкилотлар сони 13 481 тани, танлов жараёнлари давом этаётган вакансиялар 3 890 тани ташкил этмоқда.

🔷 Шу пайтга қадар портал орқали эълон қилинган очиқ танловларда 206 890 нафар номзод қатнашган бўлиб, улардан 3 476 нафари давлат фуқаролик хизматига қабул қилинган. Айни вақтда порталда 66 386 нафар фуқаро ўз резюмесини шакллантирган.

🔷 Вакант лавозимни эгаллаш учун очиқ танловга ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

⭕️ Вакансиялар порталининг расмий каналиhttps://t.iss.one/vacancy_argos
#АРГОС #Малака_ошириш

⚡️Агентликнинг Бухоро филиали томонидан ҳудуддаги кадрлар бўлими масъул ходимларининг малакаси оширилди

Малака ошириш курси бўйича вилоят ҳокими ҳам махсус Дастурни тасдиқлади.

➡️ Батафсил

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#АРГОС #Келажак_лидерлари

Навоийда “Келажак лидерлари” клуби аъзолари учун "Рақамли иқтисодиёт ва бошқарувни рақамлаштириш" мавсузида ўқув ташкил этилди

Ўқув Навоий шаҳридаги Корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникасида бўлиб ўтди.

📊 Семинарла рақамли иқтисодиёт тушунчаси, унинг анъанавий иқтисодиётдан афзалликлари, хориж тажрибаси, ушбу соҳа орқали муваффақиятга эришган йирик компаниялар тўғрисида тўхталиб ўтилди.

🔰Бундан ташқари клуб аъзоларининг интеллектуал салоҳиятини янада ошириш ва позитив руҳни яратиш мақсадида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди. Қизиқарли кечган ақл баҳсида бўлажак лидерлар ўзининг IQ даражалари юқори эканлигини амалда кўрсатди. Тадбир якунида “feedback” ўтказилиб, Клуб аъзоларидан сўровнома олинди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
⚡️ Сизда танлов жараёнлари юзасидан саволлар бўлса биз жавоб беришга тайёрмиз!

Ҳурматли номзодлар!

Давлат органлари ва ташкилотларидаги мавжуд вакант лавозимлар очиқ танловида қатнашиш учун ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этганингиздан сўнг танлов жараёнлари юзасидан саволлар юзага келганда Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ҳудудлардаги филиалларига мурожаат қилишингиз мумкин.

▶️ Шунингдек, танловларда иштирок этиш учун Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидан рўйхатдан ўтиш жараёнида турли техник муаммоларга дуч келмаслик мақсадида қуйидаги ҳаволалар орқали рўйхатдан ўтиш тартиби билан танишиб чиқишингиз мумкин:

🔷 Ҳужжатларни электрон юбориш бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

⭕️ Порталнинг расмий каналиhttps://t.iss.one/vacancy_argos
#АРГОС #Меритократия_амалда

⚡️Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппаратидаги раҳбарлик лавозимларига ўтказилган очиқ танловлар натижаларига кўра, қатор тайинловлар амалга оширилди

Эслатиб ўтамиз, очиқ танловлар вазирлик ва Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамкорлигида Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ порталиvacancy.argos.uz платформасида ўтказилди. Тизим фаол ва ижобий ўзгариш қилишга қодир кадрлар билан тўлдирилмоқда.

👉🏻Батафсил

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
⚡️Халқ таълими вазирлиги тизимига ҳам ишга қабул қилиш очиқ танловлар асосида амалга оширилмоқда

Айни дамда 106 та умумтаълим мактаби директори лавозими учун ҳужжат топширишингиз мумкин!

Хабарингиз бор, Халқ таълими бошқаруви органларида ва умумтаълим мактаблари директори вакант лавозимлар учун Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда vacancy.argos.uz портали орқали очиқ мустақил танлов ўтказиб келинмоқда.

Бугунги кунга қадар биргина вазирлик марказий аппаратида 35 та лавозим бўйича эълон қилинган танловларда 13 та номзод танлов ғолиби деб топилган.

Айни дамда Халқ таълими вазирлигида ишлашни хоҳловчилар вакант бўлган Мактабдан ташқари таълим, спорт ва туризмни ташкил этиш бошқармаси етакчи мутахассиси лавозимга ҳужжат топширишлари мумкин.

☝️ Шунингдек, ҳозирги кунда 106 та умумтаълим мактаби директори лавозими учун ҳужжат топшириш жараёнлари давом этмоқда.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Сиёсий_маърифат_cоати

⚡️Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилади!

Ушбу ўқув Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ташкил этилаётган бўлиб, у вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари ходимларига мўлжалланган.

Ўқув соатларида бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борилади.

▶️ Эртага Спикерлар қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтишади:

Мавзу: Устоз ота каби улуғ
Маърузачи:
Жуманиёзов Раҳимбой Маткаримович,
филология фанлари номзоди

Мавзу: Сайловолди ташвиқоти
Маърузачи:
Нарзуллаев Олим Холмаматович,
Тошкент давлат юридик университети, юридик фанлари доктори

Мавзу: Ҳуқуқий саводхонлик (ҳафта давомида қабул қилинган долзарб норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти)
Маърузачи: Ражабоев Дилмурод Кулдаш ўғли
Адлия вазирлиги бош маслаҳатчиси

☝️Эслатиб ўтамиз, ўқув соати эртага, 30 сентябрь куни 9:00да Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилади.

Изоҳ: Ушбу иш ҳафтасидаги жума дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли мазкур сиёсий соат пайшанбага кўчирилди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Диққат

⚡️"Сиёсий-маърифат соати" бошланди
!

Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

🎬 Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи
"Сиёсий-маърифат соати" бошланди.

▶️
Мазкур ўқувни айни дамда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги саҳифасига ўтиб, ушбу ҳавола орқали https://youtu.be/85MYeeEVVcs томоша қилишингиз мумкин.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#LIVE

🔷
Айни дамда Жиззах вилояти Зафаробод тумани ҳокимлиги вакиллари "Сиёсий-маърифат соати"да иштирок этмоқда.