Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54.2K subscribers
10.2K photos
1.99K videos
14 files
6.66K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
#LIVE

Андижонда ҳам давлат идоралари ва корхоналар вакиллари "Сиёсий-маърифат соати"ни кузатишди.
#LIVE

Бойсун тумани ҳокимлиги вакиллари "Сиёсий-маърифат соати"да.
⚡️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги давлат хизматчиларининг муаммо, ариза, таклифларини @murojaat_argos_bot орқали қабул қилмоқда.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Интервью #Меритократия_амалда

⚡️Дилмурод Эгамов: Cалоҳиятли кадрларни танлаб олишда ушбу платформанинг имконияти етарли

Яна бир ёш мутахассис мактаб директори лавозими учун эълон қилинган очиқ танлов ғолиби бўлди.

➡️ Батафсил

Эслатиб ўтамиз, давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимлари учун ўтказилаётган очиқ мустақил танловлар ғолибларининг расмий канали орқали бошқа тайинловлар билан ҳам танишиб боришингиз мумкин.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube
#АРГОС #ҲАФТАЛИК_ДАЙЖЕСТ

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятида ўтган ҳафтанинг муҳим воқеалари
дайжести

➡️ Мамлакатимизда замонавий кадрлар маъмуриятчилиги қандай принципларга асосланади?

➡️ vacancy.argos.uz — вакант лавозимлар ягона очиқ порталининг ижтимоий тармоқлардаги барча саҳифалари расмий мақомга эга бўлди.

➡️ Давлат фуқаролик хизмати тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича масъул Агентликлар ҳамкорлик қилади.

➡️ Республикамизнинг барча ҳудудларида "Келажак лидерлари" клубининг Бошқарув Кенгаши аъзолари сайланди.

➡️ Ўзбекистон-Малайзия: давлат хизматчилари малакасини ошириш бўйича ҳамкорлик қилади.

➡️ "Келажак лидерлари" клуби аъзолари турли масъулиятли лавозимларга тайинланди.

➡️ Жиззахда ҳоким ва ҳоким ўринбосарлари фаолиятини ЭМСК бўйича рейтинг баҳолаш тизими натижалари таҳлилига бағишланган семинар ташкил этилди.

➡️
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги секторлар фаолиятини қайси устувор йўналишлар асосида баҳолайди?

➡️ Ўзбекистон - Туркия: давлат бошқаруви соҳасида ҳам ҳамкорлик кенгаймоқда

➡️ Давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилди.

➡️ Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги давлат хизматчиларининг муаммо, ариза, таклифларини @murojaat_argos_bot орқали қабул қилмоқда.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#KPI #Натижага_йўналтирилган_фаолият

⚡️Давлат фуқаролик хизматида раҳбарлар фаолияти самарадорлиги комплекс тизим асосида баҳоланмоқда

Эндиликда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва натижага эришишда ҳар бир раҳбарнинг ҳиссасини аниқ белгилаш имкони мавжуд.

Ушбу механизмни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги юритади.

➡️ Батафсил

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube
#ДИҚҚАТ_ТАНЛОВ

⚡️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги филиалларидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов
эълон қилади!

☝️Ҳужжатлар 2021 йил 20 сентябрдан 29 сентябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

▶️ Самарқанд вилояти филиали:
— Филиал раҳбари ўринбосари.

▶️ Тошкент шаҳар филиали:
— Инсон ресурслари ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш бўлими бош инспектори.

▶️Сирдарё вилояти филиали:
— Инсон ресурслари ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш бўлими бош инспектори.

▶️ Хоразм вилояти филиали:
— Кадрлар маъмуриятчилиги бўлими етакчи инспектори;

— Инсон ресурслари ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш бўлими етакчи инспектори.

▶️ Қорақалпоғистон Республикаси филиали:
— Инсон ресурслари ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш бўлими етакчи инспектори.

▶️ Бухоро вилояти филиали:
— Инсон ресурслари ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш бўлими етакчи инспектори.

▶️ Қашқадарё вилояти филиали:
— Инсон ресурслари ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш бўлими етакчи инспектори.

▶️ Наманган вилояти филиали:
— Инсон ресурслари ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш бўлими етакчи инспектори.

▶️ Сурхондарё вилояти филиали:
— Инсон ресурслари ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш бўлими етакчи инспектори.

▶️ Тошкент вилояти филиали:
— Инсон ресурслари ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш бўлими етакчи инспектори.

🔷 Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Меритократия_амалда

⚡️Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги очиқ танловлар юзасидан таклиф ва мурожаатларни қабул қилмоқда

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ порталиvacancy.argos.uz орқали ўтказилаётган очиқ танловлар юзасидан таклиф ва муаммоларингиз бўлса, @vacancy_argos_bot га йўллашингиз мумкин.

🔰Мурожаатлар Агентликнинг масъул вакиллари томонидан ўрганилиб, уларга қисқа муддатда жавоб қайтарилмоқда.

☝️Ушбу қулайлик ва очиқлик сизни давлат фуқаролик хизматига тенглик, адолатлилик принципи асосида ишга қабул қилинишингизга кўмаклашади.

Мурожаатлар ботига ўтиш@vacancy_argos_bot

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бизда_янги_рукн #CаволЖавоб

Эндиликда давлат фуқаролик хизмати соҳасига оид муҳим маълумотларни қисқа савол-жавоб тарзида бериб борамиз. Ва ўйлаймизки, бу сиз учун фойдали бўлади.

Савол: Қайси орган давлат органлари ва ташкилотларининг кадрлар бўлинмалари фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш ваколатига эга?

Жавоб☝️

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube
#Тайинлов #АРГОС

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳудудий филиалларида қатор тайинловлар амалга оширилди

Муҳими, жараёнлар меритократия тамойиллари асосида, vacancy.argos.uz платформаси орқали онлайн тарзда, очиқ ва шаффоф амалга оширилди.

Август ойида эълон қилинган очиқ танлов барчага тенг имконият яратди ва жами 1007 та ариза қабул қилинди. Шундан 335 нафар номзод тест босқичида, 110 та нафар номзод эса суҳбат босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритди. Суҳбатдан муваффақиятли ўтган 6 нафар номзод Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ҳудудий филиалларига ишга қабул қилинди. Қолган 11 та лавозимга муносиб номзод аниқланмаганлиги учун қайта танлов эълон қилинди.

⚡️Агентлик жамоаси Танловнинг барча ғолибларини юксак ишонч билан қутлаб, келгуси фаолиятларида омад ва зафарлар тилайди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#ТАЙИНЛОВ

⚡️
«Ватандошлар» жамоат фонди таъсис йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш қарорига кўра, Саттаров Одилжон Бердимуратович «Ватандошлар» жамоат фонди Бошқарув раиси лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар О.Саттаров “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

☝️Эслатиб ўтамиз, “Ватандошлар” жамоат фонди Президентнинг 2021 йил 11 августдаги қарори билан ташкил этилган.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Студия_24 #Муҳим_ҳамкорлик

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат фуқаролик хизмати тизимида коррупцияга қарши курашиш, унинг олдини олишга қаратилган самарали чора-тадбирларни белгилаш бўйича Қўшма қарор имзолашди.

🔰“Студия 24” дастурида Томонлар вакиллари мазкур ҳужжатнинг мазмун-моҳияти, амалий зарурати, халқаро стандартлар, мамлакатимизда соҳага оид илғор хорижий амалиётни жорий этиш масалалари бўйича фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
⚡️Шахсий намуна кўрсат

Хабарингиз бор, ҳукуматнинг “Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, 2021 йилдан бошлаб 22 сентябрь куни республика бўйича “Автомобилсиз кун” сифатида эълон қилинган.

🗓 Шунингдек, 2020 йил 1 декабрдан барча давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда ҳокимлар ва ўринбосарларига “Шахсий намуна” тамойили асосида ҳафтада камида бир марта автомобиллардан фойдаланмаган ҳолда ишга келиб-кетиш тавсия этилган.

Бугун, 22 сентябрь — "Халқаро автомобилсиз кун" муносабати билан республикамиз бўйлаб турли велосайрлар ва акциялар ўтказилиши режалаштирилмоқда.

☝️Айтганча,
#carfreeday_uzbekistan
#shaxsiynamunakursat
#avtomobilsizbirkun
хештегларини ҳам ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларингиз орқали оммалаштиришни тавсия қиламиз!

Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда шахсий намуна бўлинг!

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Келажак_раҳбарлари

"Келажак лидерлари" клуби аъзолари нималар билан банд?

🔰Бугун республикамизнинг барча ҳудудларида катта платформа — 680 нафардан иборат салоҳиятли ёш давлат хизматчилари ва талаба-ёшларни бирлаштирган "Келажак лидерлари" клуби фаолият юритмоқда. Бу платформа давлат хизматига янги авлод кадрларини тайёрлашни мақсад қилгани билан ҳам аҳамиятли. Бугун Клуб фаолияти билан боғлиқ янгиликларга тўхталамиз.

🗞Тошкент вилоятининг "Келажак лидерлари" клуби президенти ва аъзоси "Янги Ўзбекистон" газетасига интервью берди. 📨Шунингдек, Тошкент вилояти лидерлар каналига “Фарзандимга мактуб” ролиги жойлаштирилди. Унда “Яхши лидер — бўлажак лидерларни тарбиялайдиган инсондир”, деб ёзиб қўйилди.

📚Жиззахлик лидерлар "100 кунда 10 китоб" лойиҳасига старт берди.

📌Лидер қандай шаклланади? Бу саволга жавобни қашқадарёлик ёш лидеримиз мақоласидан жавоб олишингиз мумкин.

🩺 Самарқандлик лидерлар инсонпарварлик кўрсатиб, беморлар учун донорлик қилишди.

Андижонлик "Келажак лидерлари" клуби аъзолари халқ муаммоларини ўрганишни бошлади.

Мотивация: Бухоролик ёш лидеримиздан эксклюзив интервью… Нозима Холиқова ҳаммасини нимадан бошлади? Албатта томоша қилинг.

📺 Қашқадарёлик "Келажак лидерлари” “Файзли кун” дастурида. Суҳбат мавзуси қизиқарли. Шунингдек улар, аҳоли орасида ўтказилаётган ижтимоий сўровномада фаол иштирок этмоқда.

🖇 Фарғона вилояти "Келажак лидерлари" клуби аъзоси Ўткирбек Отабоев “Инсон аъзолари ва тўқималари донорлиги ҳамда уларни кўчириб ўтказиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасига таклиф берди. Шунингдек, Фарғоналик ёш лидерлар ҳуқуқий билимини ҳам оширмоқда.

🔰"O'zbekiston24". Марказий сайлов комиссиясининг матбуот анжуманида пойтахтлик "Келажак лидерлари" иштирок этди.

👨‍👩‍👦‍👦 Наманганлик ёш лидерлар жойига чиқиб “маҳаллабай” ўрганиш механизмини ўрганмоқда.

▶️Сурхондарёлик лидерлар томонидан "English for Future Leaders" махсус курси йўлга қўйилди.

Инсон қалбига йўл — меҳр-мурувватдан бошланади. Сирдарё вилояти "Келажак лидерлари" клуби аъзолари Янгиер “Мурувват” ногирон аёллар учун интернат уйида бўлишди.

✈️ Qaraqalpaqstan Respublikasi «Keleshek liderleri» klubi ag’zalari menen ushrasiw bolip o’tti. Шунингдек, ушбу учрашувда “O'zbekiston24” мухбирлари ҳам иштирок этди.

🎬 Навоийлик лидерларимиз вилоят телевидениесининг "Долзарб мавзу" дастури доирасида ўз ғояларини тақдим этишди.

☝️Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқларда барча ҳудудларимиздаги “Келажак лидерлари” клубининг саҳифалари очилди. Уларда асосий фаолиятдан ташқари мотивацион роликлар, иқтибослар, ҳаётий ҳикоялар, буюклар тажрибалари ҳақида ҳам бериб борилмоқда.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Меритократия_амалда

⚡️Соғлиқни сақлаш соҳаси фаол ва ижобий ўзгариш қилишга қодир кадрлар билан тўлдирилмоқда

Президентнинг 2021 йил 25 майдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5124-сонли қарори ҳамда шу йилнинг 18 май куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифаларга мувофиқ, соҳа ўзгариш қилишга қодир бўлган кадрлар билан тўлдирилмоқда.

🔰Бугун навбатдаги — Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппаратидаги 13 та вакант лавозим учун танлов эълон қилинди.

➡️ Батафсил ушбу ҳаволада https://t.iss.one/vacancy_argos/2344

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 22 сентябрдан 1 октябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Онлайн_статистика

⚡️200 000 номзод вакант лавозимлар очиқ танловларида иштирок этди

⭕️ Жорий йилнинг 23 сентябрь соат 12:00 ҳолатига кўра, Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталиvacancy.argos.uz сайтига уланган ташкилотлар сони 13 464 тани, танлов жараёнлари давом этаётган вакансиялар 3 837 тани ташкил этмоқда.

🔷 Шу пайтга қадар портал орқали эълон қилинган очиқ танловларда 200 000 нафар номзод қатнашган бўлиб, улардан 3 397 нафари давлат фуқаролик хизматига қабул қилинган. Айни вақтда порталда 65 026 нафар фуқаро ўз резюмесини шакллантирган.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Фоторепортаж

Давлат фуқаролик хизмати соҳасида сўнгги йиллардаги ислоҳотлар қайси меъзонларни ўзгартирди?

“Тараққиёт формуласи”
кўрсатувининг навбатдаги махсус сонида шу ҳақда маълумот берилди.

Шунингдек, теледастур давомида давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz электрон платформаси фаолияти, очиқ танловларнинг бугунги кундаги қамрови, вазирлик ва идоралар кадрлар бўлинмалари раҳбарларининг ҳозирги янгилик ва ўзгаришларга тайёрлик ҳолати каби қатор мавзулар кўтарилди.

Қолаверса, кўрсатув давомида давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги ислоҳотлар натижасида жамиятга фаол кириб келаётган ёшлар ҳам ўз қарашларини билдирди.

Батафсил "Тараққиёт формуласи" кўрсатувида. Теледастурнинг эфирга узатилиш вақти ҳақида қўшимча маълумот берамиз.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat