Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54K subscribers
9.94K photos
1.93K videos
14 files
6.51K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
⚡️Ўзбекистонда миллий кадрлар захирасини шакллантиришда замонавий платформа яратилди

Бугунги кунда давлат секторида инсон ресурсларини бошқариш тобора стратегик вазифага айланмоқда. Чунки мамлакатлар энг муҳим ресурс ва энг катта бойлик сифатида инсон ва унинг интеллектуал салоҳияти эканлигини эътироф этмоқда. Шу боисдан ҳам ривожланган давлатларда кадрлар селекциясига ҳамда юқори салоҳиятга эга раҳбар кадрлар захирасини шакллантиришга бирламчи вазифа сифатида қаралади...

🔰 Ўзбекистонда ҳам ушбу йўналишда янги босқич бошланди. Бу ҳақда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги бош инспектори Тимур Абдуллаевнинг мақоласида батафсил ўқишингиз мумкин.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Президент гранти жорий қилинди

Бу ҳақда Президент қарорида (ПҚ–5172-сон) белгилаб қўйилди.

🎓Қарорга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан давлат ОТМ бакалавриатининг кундузги таълим шаклига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Ўзбекистон Республикаси Президенти гранти жорий қилинди.

📝 Грант учун ажратилган квотанинг таълим соҳалари бўйича тақсимоти ҳар йили таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.

Муайян таълим соҳаси учун ажратилган Президент гранти квотаси бўйича сўнгги ўриндаги абитуриент ва у билан бир хил балл тўплаган барча фуқаролар Президент грантига даъвогар бўлади.

📌 Президент гранти совриндорлари биринчи курсда барча фанларни “аъло” баҳоларга ўқиган, маънавий-маърифий ва илмий-тадқиқот йўналишларида ютуқларга эришган мазкур грантга даъвогар талабалар орасидан танлов асосида аниқланади.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
⚡️Cурхондарёда семинар ташкил этилди: эндиликда очиқ танловларнинг суҳбат босқичи "Random" дастури орқали амалга оширилади

Агентликнинг вилоят филиали томонидан ташкил этилган ўқув-семинарда ҳудуддаги давлат органлари ва ташкилотлари Кадрлар бўлинмалари раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари қатнашди.

🔰Семинар аввалида давлат бошқаруви, кадрлар сиёсатида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида таъкидлаб ўтилди.

Шундан сўнг, Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали амалга оширилган ишлар, танловларни ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари, босқичлари ҳамда эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар ҳақида тушунча берилди.

Эндиликда танловларнинг суҳбат босқичи "Random"(инсон омили минималлашган, компьютер технологияси ёрдамида тасодифий савол танлаш) дастури орқали ўтказилиши ҳақида маълум қилинди.

☝️Очиқ мулоқот тарзида давом этган семинарда иштирокчиларнинг соҳани ривожлантиришга қаратилган таклифлари қабул қилинди.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
#Онлайн_статистика #Меритократия_амалда

⚡️
vacancy.argos.uz сайтига уланган ташкилотлар сони 11 779 тани ташкил этди, очиқ танловларда иштирок этаётганлар сони кун сайин ошиб бормоқда

⭕️ Жорий йилнинг 8 июль соат 19:00 ҳолатига кўра, Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz сайтига уланган ташкилотлар сони 11 779 тани, танлов жараёнлари давом этаётган вакансиялар 2 001 тани ташкил этмоқда.

🔷 Шу пайтга қадар портал орқали эълон қилинган очиқ танловларда 110 003 нафар номзод қатнашган бўлиб, улардан 1 967 нафари давлат фуқаролик хизматига қабул қилинган. Айни пайтда порталда 42 530 нафар фуқаро ўз резюмесини шакллантирган.

🔷 Ҳужжатларни электрон юбориш бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
#Статистика #Келажак_лидерлари

2021 йил 8 июль ҳолатида кўра, "Келажак лидерлари" клубига аъзолик учун ҳужжат топширган номзодлар сони 2609 нафарни ташкил этмоқда.

☝️Эслатиб ўтамиз, Клуб аъзолигига ҳар бир ҳудуддан очиқ танловдан ўтган 50 нафар давлат фуқаролик хизматчилари ва талабалар қабул қилинади.

📌 Рўйхатдан ўтиш жорий йилнинг 15 июль санасига қадар давом этади.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЭМСК #KPI

⚡️Андижонда 2-сектор вакиллари иштирокида ўқув-семинар ташкил этилди

Ўқувда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали вакиллари томонидан секторлар фаолиятини рейтинг баҳолаш тизимининг мазмун-моҳияти, самарадорликка эришишда кўрсаткичларнинг аҳамияти, индикаторлар натижаларига кўра соҳада йўл қўйилаётган камчиликлар хусусида маълумотлар берилди. Самарадорликка эришиш бўйича фикр-мулоҳазалар алмашилди.

☝️Жараёнлар ҳақида батафсил Андижон вилоят телерадиоканали ижодкорлари лавҳасида.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
#АРГОС #ҲАФТАЛИК_ДАЙЖЕСТ

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятида ўтган ҳафтанинг муҳим воқеалари дайжести

➡️ Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан миллий кадрлар захираси қандай тартибда шакллантириляпти?

➡️ Агентликнинг Андижон филиали ҳудуддаги халқ таълими тизими Кадрлар хизмати раҳбарларининг малакасини оширди.

➡️ Ёшлар ҳокимга дублёр бўлади.

➡️ Республика бўйлаб “Келажак лидерлари” клубининг фаолияти йўлга қўйилади!

➡️ Ўзбекистонда миллий кадрлар захирасини шакллантиришда замонавий платформа яратилди.

➡️ Президент гранти жорий қилинди.

➡️ Cурхондарёда семинар ташкил этилди: эндиликда очиқ танловларнинг суҳбат босқичи "Random" дастури орқали амалга оширилади.

➡️ vacancy.argos.uz сайтига уланган ташкилотлар сони 11 779 тани ташкил этди, очиқ танловларда иштирок этаётганлар сони кун сайин ошиб бормоқда.

➡️ Андижонда 2-сектор вакиллари иштирокида ўқув-семинар ташкил этилди.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
#Онлайн_статистика #Келажак_лидерлари

⚡️3291 нафар давлат фуқаролик хизматчилари ва талабалар рўйхатдан ўтди

2021 йил 12 июль ҳолатида кўра, "Келажак лидерлари" клубига аъзолик учун ҳужжат топширган номзодлар сони 3291 нафарни ташкил этмоқда.

📌 Эслатиб ўтамиз, рўйхатдан ўтиш жорий йилнинг
15 июль санасига қадар давом этади.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Наманган #Меритократия_амалда

⚡️Шаффофлик, очиқлик, барчага тенг имконият

“O’zbekiston24” телеканали “Тафсилот" теледастурининг бу галги махсус сонида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали фаолияти ҳақида сўз боради.

🔰Махсус кўрсатувда давлат фуқаролик хизматига ишга қабул қилишнинг очиқ танлов жараёнлари жонли тарзда намойиш этилган. Шунингдек, унда давлат фуқаролик хизматчиларининг малакасини ошириш, қайта тайёрлаш, секторлар ва ҳоким ўринбосарлари фаолиятини индикаторлар асосида рейтинг баҳолаш тизими каби қатор масалаларда ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилган.

☝️Жараёнлар ҳақида батафсил “Тафсилот"да.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
#Эълон

📢 Бугун, 13 июль куни соат 16:00да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан “Давлат хизматига очиқ йўл” мавзусида матбуот анжумани ўтказилади.

🔰Анжуманда Агентлик раҳбарияти, мутасадди вакиллари иштирок этади.

☝️ Матбуот анжумани "O’zbekiston24", "UzReport" телеканаллари орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади. Шунингдек, анжуман жараёнлари қатор телеканаллар, интернет сайтлари, газета ва радиоларда ҳам ёритилиши режалаштирилмоқда.

▶️ ОАВ ходимлари ва соҳага қизиқувчиларни таклиф қиламиз.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
#Матбуот_анжумани

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Давлат хизматига очиқ йўл” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов, Агентликнинг Кадрлар маъмуриятчилиги департаменти мудири Илҳом Қурбонов, ташкилот мутасадди вакиллари, “Келажак лидерлари” дастури битирувчилари, очиқ танловлар ғолиблари, ёшлар иштирок этди.

🔰 Шунингдек, жараён "O’zbekiston24", "UzReport" телеканаллари орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди. Қатор давлат ва нодавлат телеканаллари, интернет сайтлари, газета ва радиоларнинг вакиллари ҳам иштирок этди.

Матбуот анжуманида асосий эътибор Давлат фуқаролик хизматига қабул қилишнинг очиқ ва шаффоф механизмларини жорий этиш масалаларига қаратилди.

☝️Тафсилотларга тўхталамиз.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
#Матбуот_анжумани

⚡️ Давлат фуқаролик хизматига очиқ танловлар Президент фармони ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йил 1 январдан бошлаб йўлга қўйилган

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташкил этилиб, унинг олдига ягона кадрлар сиёсатини юритиш борасида бир қатор вазифалар белгилаб берилди.

🔰 Фармонда 2021 йил 1 январдан бошлаб — давлат фуқаролик хизмати назарда тутилган республиканинг барча давлат органлари ва ташкилотларида давлат фуқаролик хизматига қабул қилиш очиқ мустақил танлов асосида амалга оширилиши белгиланган.

☝️Шу мақсадда Агентлик томонидан Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz электрон платформаси ишлаб чиқилди.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
#Матбуот_анжумани

⚡️vacancy.argos.uz электрон платформасига вакант лавозимлар тўғрисидаги маълумотлар автоматик тарзда келиб тушади

🔰 Ушбу платформага давлат органларидаги вакант лавозимлар тўғрисидаги маълумотлар автоматик тарзда “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексидан келиб тушади ҳамда танлов эълон қилинган вакант ўрин учун номзодлар томонидан ҳужжатлар электрон тарзда қабул қилинади.

☝️Вакант лавозим учун очиқ мустақил танлов қуйидаги тартибда ишлайди:

— ҳужжатларни электрон тарзда қабул қилиш (10 кун давомида);
— номзоднинг вакант лавозим малака талабларига мослигини ўрганиш;
— тест синовидан ўтказиш;
— суҳбат жараёни (ассесмент шаклида).
Танловнинг ҳар бир босқичи натижаси онлайн тарзда асослантирилган жавоб билан ҳар бир номзоднинг порталдаги шахсий кабинетига юборилади.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
#Матбуот_анжумани

Илҳом Қурбонов: 112 мингдан ортиқ номзод очиқ танловларда иштирок этди, бу давлат хизматига салоҳиятли кадрларни ишга қабул қилишда қўл келмоқда

Бугунги кунга қадар республиканинг 60 та вазирлик ва идоралари ҳамда 206 та туман (шаҳар) ҳокимликларидаги мавжуд 7 094 та вакант лавозим учун танлов эълон қилиниб, 112 мингдан ортиқ номзодлар иштирок этган.

🔰 Энг кўп вакант лавозимлар учун танловлар Давлат солиқ қўмитаси (1 211 та), Молия вазирлиги (1 053 та), Халқ таълими вазирлиги (962 та), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (703 та) тизимида ташкил этилди.

Вазирлик ва идораларнинг марказий аппаратида 671 та танлов ўтказилган бўлса, ҳудудлар кесимида Қорақалпоғистон Республикасида — 245 та, Андижон вилоятида — 510 та, Бухоро вилоятида — 523 та, Жиззах вилоятида — 442 та, Қашқадарё вилоятида — 366 та, Навоий вилоятида — 670 та, Наманган вилоятида — 467 та, Самарқанд вилоятида — 657 та, Сирдарё вилоятида — 572 та, Сурхондарё вилоятида — 356 та, Тошкент вилоятида — 481 та, Фарғона вилоятида — 405 та, Хоразм вилоятида — 283 та, Тошкент шаҳрида — 446 та вакансияга очиқ танлов ташкил этилган.

☝️ Бугунги кунга қадар ишга қабул қилинганлардан 734 нафари (38%) — 30 ёшгача бўлган кадрлар, 298 нафари (15%) давлат хизматига биринчи марта қабул қилинганларни ташкил этади.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
#Эслатма

⚡️ “Келажак лидерлари”: Анкеталар қабули тугашига бир кун қолди

Хабарингиз бор, “Келажак лидерлари” клубининг фаолияти Республикамиз бўйлаб йўлга қўйилмоқда.

Мақсад — салоҳиятли ёшларни давлат фуқаролик хизматига тайёрлаш, уларда лидерлик кўникмаларини шакллантириш, ёш кадрларни селекция қилиш.

📌 20 ёшга кирган ва 35 ёшдан ошмаган давлат фуқаролик хизматчилари, талабалар ушбу танловда иштирок этишлари мумкин.

☝️ Бунинг учун сиз ўзингиз истиқомат қилаётган ёки таҳсил олаётган ҳудудни танлаб, мобил телефонингизга QR кодни сақлаб олиб, рўйхатдан ўтишингиз керак (QR кодлар ушбу манзилда).

Унутманг, берилган имкониятдан ўз вақтида фойдаланиб қолиш ҳам ярим муваффақиятдир.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz