Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Меритократия амалда: Қамров ошмоқда, эндиликда мактаб директорлари ҳам танлов орқали лавозимга тавсия этилади
Умумтаълим мактабларида замонавий таълимни жорий этиш бўйича дастурингиз борми? Сизга уларни амалга ошириш учун имконият тақдим қилинади.
✅ Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда мактаб директори вакант лавозимларига очиқ мустақил танловларни эълон қилади.
▶️ Очиқ танловларда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.
🔸Биринчи босқичда 18 та вакант лавозим учун танлов эълон қилинди. Ушбу тизим барчага давлат фуқаролик хизматига киришда тенг имконият яратади. Янги Ўзбекистоннинг мактабларига раҳбар бўлинг! Ёш авлоднинг сифатли таълим-тарбия олишида ўз ҳиссангизни қўшинг!
Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz

July 1, 2021
#Диққат
⚡️350 ўринга мўлжалланган “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендия танлови ғолиблари рўйхати эълон қилинди
✅ “Эл-юрт умиди” жамғармаси Ўзбекистон учун энг устувор соҳаларда, мутахассисликлар кесимида очиқ стипендия танловларини эълон қилгани ва суҳбат жараёнлари бошлангани ҳақида маълум қилгандик.
✊ Жамғарма Васийлик Кенгаши қарорига мувофиқ стипендия танловларида 78 нафар номзод ғолиб деб топилди.
🇺🇿Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, “Эл-юрт умиди” жамғармаси танлов ғолибларини юксак ишонч ва эътироф билан самимий қутлайди. Қайси хорижий давлатда бўлмасин, таҳсил олиб, миллий ғурур ва ифтихор билан Ўзбекистонга қайтиб, унинг тараққиётига хизмат қилишингизга тўлақонли ишонамиз!
Эслатма: Стипендия ғолиблари Жамғарма Низомида белгиланган барча ҳужжатларни 2021 йил 10 июлга қадар топширишлари ва хорижга ўқишга кетиш билан боғлиқ барча жараёнларни расмийлаштиришлари тавсия қилинади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Давлат герби 29 ёшда!
Бугун Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасдиқланган кун.
🔰 Ўзбекистон Республикаси Давлат герби Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг рамзи ҳисобланади.
Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
Бугун Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасдиқланган кун.
🔰 Ўзбекистон Республикаси Давлат герби Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг рамзи ҳисобланади.
Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
July 2, 2021
#Президент_нутқига_муносабат #Телемарафон
⚡️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ёш, масъул вакиллари бугун “O'zbekiston24 ” телеканалида ташкил этилган телемарафонда иштирок этишди.
✅ Унда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форумидаги нутқларига, жумладан иқтидорли ёшлар орасидан янги авлод захира кадрлари — “Келажак лидерлари”ни шакллантириш, ҳоким, вазир, идора ва банк раҳбарлигига камида 2 нафардан ёш номзодлар захирасини шакллантириш бўйича берган ташаббусларининг келажак авлод кадрларини тайёрлашдаги аҳамияти ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
🔰Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан рамзларимизнинг ёшлар, ёш давлат фуқаролик хизматчилари ҳаёти ва фаолиятидаги роли ҳақида ҳам муносабат билдиришди.

⚡️Мақсад — давлат органларини юқори малакали ва рақобатбардош кадрлар билан тўлдириш
✅Президент қарорига мувофиқ давлат органларини юқори малакали ва рақобатбардош кадрлар билан тўлдириш мақсадида давлат хизматчилари хорижий тилларни ўзлаштиришига қўшимча имкониятлар яратилади.
🔰 Унга кўра:
➡️ 2021 йил 1 июлдан бошлаб давлат органлари таълим ташкилотлари ўқитувчиларини шартнома асосида жалб қилиб, ҳафтада камида бир маротаба ходимларни хорижий тилга ўқитиш амалиётини йўлга қўяди;
➡️ 2022 йил 1 январдан бошлаб хорижий тиллардан миллий ва халқаро сертификатга эга давлат бошқарув идораларининг барча бўғинлари ходимларига лавозим маошига нисбатан 20 фоизгача қўшимча устама тўланади;
➡️ 2022 йилдан бошлаб давлат органларига ишга қабул қилиш ва юқори лавозимга тайинлаш учун хорижий тилни билиш талабгорга қўйиладиган мажбурий малакавий кўникма сифатида белгиланади.

⚡️Тошкент шаҳрида 2 та сектор — Ички ишлар ва Солиқ бош бошқармаларининг ЭМСК натижалари таҳлилига бағишланган ўқув-семинар ташкил этилди
✅ Ўқув-семинар Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент шаҳар филиали ташаббуси билан ташкил этилди. Унда сектор раҳбарлари ва котиблари иштирок этди.
🔰Ўқув давомида сектор раҳбарларини 13 та мақсадли индикаторлар асосида рейтинг баҳолаш тизимининг мазмун-моҳияти ҳақида тушунча берилди. Секторларнинг жорий йил биринчи чорагидаги натижалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, секторларнинг "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари" билан ишлашда йўл қўяётган айрим камчиликлари муҳокама қилиниб, уларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

#АРГОС #ҲАФТАЛИК_ДАЙЖЕСТ
✅ Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятида ўтган ҳафтанинг муҳим воқеалари дайжести
➡️ Наманганда "Келажак лидерлари" дастурининг илк битирувчилари — ёш раҳбарлар тенгдошлари билан учрашди.
➡️ Самарқандда махсус малака ошириш курси бошланди.
➡️ Эндиликда Ўзбекистон Кинематография агентлиги ҳам бўш иш ўринларига кадрларни танлов орқали қабул қилади.
➡️ Ўзбекистон - Туркия: давлат фуқаролик хизмати соҳасида ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
🇺🇿Шавкат Мирзиёев: Ёш кадрларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва тарбиялашга қаратилган сиёсатимизни қатъий давом эттирамиз.
➡️ Меритократия амалда: Қамров ошмоқда, эндиликда мактаб директорлари ҳам танлов орқали лавозимга тавсия этилади.
➡️ 350 ўринга мўлжалланган “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендия танлови ғолиблари рўйхати эълон қилинди.
➡️ 2022 йилдан бошлаб давлат органларига ишга қабул қилиш ва юқори лавозимга тайинлашда яна бир малака талаби мажбурий бўлади.
Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/ar

July 5, 2021
#Инфографика
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан миллий кадрлар захираси қандай тартибда шакллантириляпти?
🔰Миллий захирадаги шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари нималардан иборат...
☝️Инфографикада батафсил.

#Президент_нутқига_муносабат #Сўз_ёшларга
✅ "Келажак лидерлари" дастури бизнинг имкониятларимизни кенгайтиради
🔰 ... Бугун биз учун берилаётган имконият ва имтиёзлардан кунлик фаолиятимизда фойдаланаяпмиз. Куни-кеча Тошкент шаҳрида ўтказилган Форумда ҳам мамлакатимиз келажаги учун катта куч эканлигимизга яна бир бор амин бўлдик. Тадбирда Президентимиз иштирок этдилар. Нутқларида қатор масалаларга эътибор қаратилди.
... Айниқса, иқтидорли ёшлар орасидан янги авлод захира кадрлари – “Келажак лидерлари”ни шакллантирилиши кўпчилигимизни қувонтирган ташаббус бўлди. Сабаби, тенгдошларим ўқишни тугатиб, қаерда ишлаши, садоқат, фидойилик билан меҳнат қилса, 5-10 йилдан кейин фаолиятини қайси лавозимларда давом эттиришининг асоси йўқ эди. Ушбу таклиф юзлаб тенгдошларим қатори менга ҳам катта мотивация берди.
☝️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг.

⚡️Агентликнинг Андижон филиали ҳудуддаги халқ таълими тизими Кадрлар хизмати раҳбарларининг малакасини оширди
🔰 Махсус ташкил этилган ўқув семинарда Халқ таълими вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудлардаги кадрлар бўлими раҳбарлари, ходимлари иштирок этди. Семинарда умумтаълим муассасалари директори лавозимига номзодларни саралаб олиш учун мустақил танловларни ташкил этишнинг асосий қоидалари тушунтирилди.
✅ Жумладан, ўтказиладиган очиқ мустақил танловларни ташкил этишнинг мазмун-моҳияти, ҳуқуқий асослари ва механизмлари, ташкил этиш босқичлари, кадрлар бўйича масъул ходимлар томонидан амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар ҳамда малака талабларини ўрганишда одилона ёндашиш лозимлиги бўйича фикр-мулоҳазалар алмашилди.
☝️ Шунингдек, семинар қатнашчиларига vacancy.argos.uz порталидан фойдаланиш жараёнлари амалий жиҳатдан кўрсатиб берилди.
Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
🔰 Махсус ташкил этилган ўқув семинарда Халқ таълими вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудлардаги кадрлар бўлими раҳбарлари, ходимлари иштирок этди. Семинарда умумтаълим муассасалари директори лавозимига номзодларни саралаб олиш учун мустақил танловларни ташкил этишнинг асосий қоидалари тушунтирилди.
✅ Жумладан, ўтказиладиган очиқ мустақил танловларни ташкил этишнинг мазмун-моҳияти, ҳуқуқий асослари ва механизмлари, ташкил этиш босқичлари, кадрлар бўйича масъул ходимлар томонидан амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар ҳамда малака талабларини ўрганишда одилона ёндашиш лозимлиги бўйича фикр-мулоҳазалар алмашилди.
☝️ Шунингдек, семинар қатнашчиларига vacancy.argos.uz порталидан фойдаланиш жараёнлари амалий жиҳатдан кўрсатиб берилди.
Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
July 5, 2021
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Наманган
✅ Ёш, истиқболли кадрларни давлат хизматига кенг жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган филиали ташаббуси билан Давлатобод туманида ёшлар ва ёш раҳбарлар ўртасида очиқ мулоқот ташкил этилди.
☝️Жараёнлар “Yoshlar” телеканалининг “Yangi Davr” информацион дастурида.

#Жиззах #Очиқ_танлов
✅ Бугун давлат органлари ва ташкилотларига ишга қабул қилиш жараёнларини очиқ, адолатли ташкил этишга қаратилган қатор чора- тадбирлар амалга оширилмоқда.
🔰 Жиззахда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали томонидан ташкил этилган семинарда соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этишга қаратилган қатор масалалар муҳокама қилинди.
☝️Жараёнлар "Diyor" янгиликлар дастурида.

July 6, 2021