Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54.2K subscribers
10.3K photos
2.02K videos
14 files
6.74K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
⚡️Шавкат Мирзиёев: Менинг энг катта ишонган кучим, давлатимизнинг энг катта бойлиги — бу ёшлар

Президент Ёшлар куни муносабати билан Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форумида иштирок этди.

🔰Давлатимиз раҳбари дастлаб Ботаника боғида ёшларнинг турли соҳаларда эришаётган натижаларини акс эттирувчи кўргазма билан танишди. Ёшлар билан суҳбатлашиб, ўқиш ва изланишларига муваффақият тилади.

Шундан сўнг, нутқ сўзлаб, барча йигит-қизларни байрам билан табриклади. Сана муносабати билан тақдирланган фаол ёшларга ушбу мукофотларни тантанали равишда топширди. Ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.

Билимли ёшлар — келажак пойдевори. Мен сизлар билан ғурурланаман, — деди Президент. — Ёшларга бераётган эътиборимиз натижа бераётганини кўриб, хурсанд бўлдим. Менинг энг катта ишонган кучим, давлатимизнинг энг катта бойлиги — бу ёшлар.

🔰Тадбир концерт дастури билан якунланди.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
⚡️Шавкат Мирзиёев: Ёш кадрларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва тарбиялашга қаратилган сиёсатимизни қатъий давом эттирамиз

Бунинг учун, вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари ҳар йили ҳоким, вазир, идора ва банк раҳбарлигига камида 2 нафардан ёш номзодлар захирасини тасдиқлайдилар.

🔰 Жорий йилдан бошлаб бундай иқтидорли ёшларимиз “Эл-юрт умиди” жамғармаси маблағлари ҳисобидан чет элларда стажировка ўтайди.

Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форумидаги нутқдан.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
⚡️Шавкат Мирзиёев: Иқтидорли ёшлар орасидан янги авлод захира кадрлари — “Келажак лидерлари”ни шакллантирамиз

Шу билан бирга, кўплаб иқтидорли ўғил-қизларимиз хориждаги нуфузли олийгоҳларда ўқимоқда, илм-фан билан шуғулланмоқда, йирик ва етакчи компанияларда иш олиб бормоқда.

🔰 Биз ана шундай юксак билим ва малакага эга ёшларимизни Ватанимизга келиб ишлаши учун барча шароитларни яратиб берамиз. Уларни раҳбарлик лавозимларига асосий номзод сифатида белгилаш, уй-жой ажратиш, муносиб маош тўлаш бўйича янги тизимни жорий этамиз.

Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форумидаги нутқдан.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
#Халқаро_ҳамкорлик

⚡️Ўзбекистон - Туркия томонлари вакиллари учрашди

🔰 Давлат бошқаруви академиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Туркия Президенти Администрацияси ҳузуридаги Инсон ресурслари офиси масъул вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида томонлар давлат хизматини такомиллаштириш соҳасида икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишди.

Хусусан, давлат органлари ва ташкилотлари ходимларини қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, улар учун хорижий давлатларда стажировкалар ташкил этиш каби қатор масалаларда келишувларга эришилди.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Меритократия амалда: Қамров ошмоқда, эндиликда мактаб директорлари ҳам танлов орқали лавозимга тавсия этилади

Умумтаълим мактабларида замонавий таълимни жорий этиш бўйича дастурингиз борми? Сизга уларни амалга ошириш учун имконият тақдим қилинади.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда мактаб директори вакант лавозимларига очиқ мустақил танловларни эълон қилади.

▶️ Очиқ танловларда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

🔸Биринчи босқичда 18 та вакант лавозим учун танлов эълон қилинди. Ушбу тизим барчага давлат фуқаролик хизматига киришда тенг имконият яратади. Янги Ўзбекистоннинг мактабларига раҳбар бўлинг! Ёш авлоднинг сифатли таълим-тарбия олишида ўз ҳиссангизни қўшинг!

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
#Диққат

⚡️350 ўринга мўлжалланган “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендия танлови ғолиблари рўйхати эълон қилинди

“Эл-юрт умиди” жамғармаси Ўзбекистон учун энг устувор соҳаларда, мутахассисликлар кесимида очиқ стипендия танловларини эълон қилгани ва суҳбат жараёнлари бошлангани ҳақида маълум қилгандик.

Жамғарма Васийлик Кенгаши қарорига мувофиқ стипендия танловларида 78 нафар номзод ғолиб деб топилди.

🇺🇿Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, “Эл-юрт умиди” жамғармаси танлов ғолибларини юксак ишонч ва эътироф билан самимий қутлайди. Қайси хорижий давлатда бўлмасин, таҳсил олиб, миллий ғурур ва ифтихор билан Ўзбекистонга қайтиб, унинг тараққиётига хизмат қилишингизга тўлақонли ишонамиз!

Эслатма: Стипендия ғолиблари Жамғарма Низомида белгиланган барча ҳужжатларни 2021 йил 10 июлга қадар топширишлари ва хорижга ўқишга кетиш билан боғлиқ барча жараёнларни расмийлаштиришлари тавсия қилинади.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Давлат герби 29 ёшда!

Бугун Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасдиқланган кун.

🔰 Ўзбекистон Республикаси Давлат герби Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг рамзи ҳисобланади.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
#Президент_нутқига_муносабат #Телемарафон

⚡️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг
ёш, масъул вакиллари бугун “O'zbekiston24 ” телеканалида ташкил этилган телемарафонда иштирок этишди.

Унда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форумидаги нутқларига, жумладан иқтидорли ёшлар орасидан янги авлод захира кадрлари — “Келажак лидерлари”ни шакллантириш, ҳоким, вазир, идора ва банк раҳбарлигига камида 2 нафардан ёш номзодлар захирасини шакллантириш бўйича берган ташаббусларининг келажак авлод кадрларини тайёрлашдаги аҳамияти ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

🔰Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан рамзларимизнинг ёшлар, ёш давлат фуқаролик хизматчилари ҳаёти ва фаолиятидаги роли ҳақида ҳам муносабат билдиришди.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
⚡️Мақсад — давлат органларини юқори малакали ва рақобатбардош кадрлар билан тўлдириш

Президент қарорига мувофиқ давлат органларини юқори малакали ва рақобатбардош кадрлар билан тўлдириш мақсадида давлат хизматчилари хорижий тилларни ўзлаштиришига қўшимча имкониятлар яратилади.

🔰 Унга кўра:

➡️ 2021 йил 1 июлдан бошлаб давлат органлари таълим ташкилотлари ўқитувчиларини шартнома асосида жалб қилиб, ҳафтада камида бир маротаба ходимларни хорижий тилга ўқитиш амалиётини йўлга қўяди;

➡️ 2022 йил 1 январдан бошлаб хорижий тиллардан миллий ва халқаро сертификатга эга давлат бошқарув идораларининг барча бўғинлари ходимларига лавозим маошига нисбатан 20 фоизгача қўшимча устама тўланади;

➡️ 2022 йилдан бошлаб давлат органларига ишга қабул қилиш ва юқори лавозимга тайинлаш учун хорижий тилни билиш талабгорга қўйиладиган мажбурий малакавий кўникма сифатида белгиланади.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
⚡️Тошкент шаҳрида 2 та сектор — Ички ишлар ва Солиқ бош бошқармаларининг ЭМСК натижалари таҳлилига бағишланган ўқув-семинар ташкил этилди

Ўқув-семинар Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент шаҳар филиали ташаббуси билан ташкил этилди. Унда сектор раҳбарлари ва котиблари иштирок этди.

🔰Ўқув давомида сектор раҳбарларини 13 та мақсадли индикаторлар асосида рейтинг баҳолаш тизимининг мазмун-моҳияти ҳақида тушунча берилди. Секторларнинг жорий йил биринчи чорагидаги натижалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, секторларнинг "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари" билан ишлашда йўл қўяётган айрим камчиликлари муҳокама қилиниб, уларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
#АРГОС #ҲАФТАЛИК_ДАЙЖЕСТ

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятида ўтган ҳафтанинг муҳим воқеалари дайжести

➡️ Наманганда "Келажак лидерлари" дастурининг илк битирувчилари — ёш раҳбарлар тенгдошлари билан учрашди.

➡️ Самарқандда махсус малака ошириш курси бошланди.

➡️ Эндиликда Ўзбекистон Кинематография агентлиги ҳам бўш иш ўринларига кадрларни танлов орқали қабул қилади.

➡️ Ўзбекистон - Туркия: давлат фуқаролик хизмати соҳасида ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

🇺🇿Шавкат Мирзиёев: Ёш кадрларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва тарбиялашга қаратилган сиёсатимизни қатъий давом эттирамиз.

➡️ Меритократия амалда: Қамров ошмоқда, эндиликда мактаб директорлари ҳам танлов орқали лавозимга тавсия этилади.

➡️ 350 ўринга мўлжалланган “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендия танлови ғолиблари рўйхати эълон қилинди.

➡️ 2022 йилдан бошлаб давлат органларига ишга қабул қилиш ва юқори лавозимга тайинлашда яна бир малака талаби мажбурий бўлади.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/ar