Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54.5K subscribers
10K photos
1.95K videos
14 files
6.55K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан
Давлат бошқаруви академиясида ўтказилган “Келажак лидерлари” махсус малака ошириш дастури муваффақиятли якунланиши натижасида тингловчиларга сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди!

📎Батафсил маълумот шу ерда!

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
Forwarded from Segment.uz
#Ёшлар_сиёсати_амалда

⚡️Мақсадни катта қўйиш керак, лекин қадамлар бирин-кетин ташланади

Бугун Давлат бошқаруви академиясида Давлат хизматини ривожлантириш ва Ёшлар ишлари агентликлари ҳамкорлигида “Келажак лидерлари” махсус дастури тингловчиларига сертификат топшириш маросими бўлди. Тадбирда ташкилотларнинг масъул раҳбарлари ҳам иштирок этди.

📌Дастурга республика бўйлаб корхона, ташкилот, идоралардан 800 нафар номзод тавсия этилди. 3 босқичли синов асосида танлаб олинган 50 нафар тингловчи эса 2 ой мобайнида турли соҳаларда ўқитилди.

🔰Тингловчилар лидерлик, жамоани шакллантириш, тайм-менежмент, лойиҳа бошқаруви, стратегик таҳлил, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш каби фанлардан сабоқ олишди.

Пилот тарзида ишга туширилган ушбу махсус дастур ёшларнинг компетенциясини ривожлантирди. Бу эса янги Ўзбекистон учун янги давр кадрларини шакллантиришда муҳимдир.

☝️Айни дамда тингловчиларнинг лавозимда ўсиш модели устида иш олиб борилмоқда.

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ARGOS

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан
Давлат бошқаруви академиясида ташкил этилган “Келажак лидерлари” махсус малака ошириш курслари тингловчиларига сертификат топширилди

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
⚡️"Келажак лидерлари" махсус дастури илк битирувчиларини масъул лавозимларга тайинлаш жараёнлари бошланди.

Хабарингиз бор, давлат хизматида янги авлод раҳбар кадрлар захирасини яратиш, ватанпарвар, ташаббускор ва фаол ёшларни давлат фуқаролик хизматига кенг жалб қилишга қаратилган “Келажак лидерлари” махсус дастурининг биринчи босқичи якунлангани ҳақида маълум қилгандик.

🔰 Республикамизнинг турли ҳудудларидан бўлган 50 нафар номзод Дастурни муваффақиятли якунлади. Айни дамда уларнинг лавозимда ўсиш модели устида иш олиб борилмоқда ва илк натижалар ҳам маълум қилинди.

🔰Набиев Шаҳзод Рустам ўғли Тошкент шаҳри Сергели тумани ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

🔰Камалов Шахбоз Усмонқул ўғли эса Жиззах вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари котибияти мудири лавозимига тайинланди.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
#ARGOS

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси битирувчиси янги лавозимга тайинланди.

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг қарори билан Тўраев Жўрабек Абдуллаевич вилоят ҳокимининг туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Жўрабек Тўраев 1984 йил Бойсун туманида туғилган. 2009 йил Термиз давлат университетини, 2020 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. Мутахассислиги – иқтисодчи-тармоқлар бўйича.

📎Батафсил маълумот шу ерда!

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
#ARGOS #STRATEGIYA2030

Айни дақиқаларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ишлаб чиқилган Давлат фуқаролик хизматини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси лойиҳаси муҳокамасига бағишланган семинар ўтказилмоқда.

Муҳокамалар Давлат бошқаруви академиясида Олий Мажлис палаталари, вазирлик ва идоралар вакиллари, маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида бўлиб ўтмоқда.

Семинарда маҳаллий ва хорижий экспертлар видеоплатформа орқали иштирок этмоқда.

📎Батафсил маълумот шу ерда!

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
#ARGOS #STRATEGIYA2030

Хабарингиз бор, айни пайтда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Давлат фуқаролик хизматини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси лойиҳаси муҳокамасига бағишланган халқаро семинар ўтказилмоқда.

Унда ZOOM платформаси орқали иштирок этаётган Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Россия халқ хўжалиги ва давлат хизмати академияси проректори Андрей Марголин шундай фикр билдирди: Ўзбекистонда 2017 йилда Халқ қабулхоналари ҳамда Виртуал қабулхоналарнинг ташкил этилганлиги халқ ва давлат фуқаролик хизматчилари ўртасида ижобий алоқани ўрнатилганлигини алоҳида айтиб ўтиш лозим. Буни мен доимо барчага намуна сифатида кўрсатаман.

📎Батафсил маълумот шу ерда!

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz