Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
52.7K subscribers
9.82K photos
1.91K videos
14 files
6.43K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
🔷 Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий маърифат соати" бўлиб ўтади

Давлат бошқаруви академиясида вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтади.

Сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

🟩 Сиёсий маърифат соатини 2 апрель куни соат 9:00дан Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг YouTube канали орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
#АРГОС

Айни вақтда анъанавий тарзда ҳафтанинг ҳар жума кунида давлат хизматчилари учун ташкил этилаётган "Сиёсий-маърифат соати"нинг навбатдаги сони бўлиб ўтмоқда

Мазкур ўқув соатини онлайн тарзда Агентликнинг Youtube* канали орқали кузатиб боринг!

YouTube* канали ҳавола:

https://youtu.be/AfjLjD3mPCU


Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
​​Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов:

Vacancy.argos.uz орқали Халқ таълими тизимидаги бошқарув лавозимларига онлайн ҳужжат топширинг!

Президентимиз ташаббусларига кўра профессионал давлат хизматчилари тизимини яратиш бўйича ишлар бошланган, шулардан бири АРГОС томонидан давлат бошқаруви лавозимларига очиқ ва шаффоф онлайн ҳужжат топшириш тизими жорий этилмоқда. Ҳозирнинг ўзида бизнинг соҳамиз бўйича 60 дан ортиқ бошқарув лавозимларига вакансияларни кўришингиз ва бевосита онлайн ҳужжат топширишингиз мумкин: https://bit.ly/3rIYTp6

Ҳудудларда бошқарув ходимларининг аттестацияси давомида ўртача ярмиси аттестациядан ўта олмаётганини инобатга олсак, вакансиялар сони яна ортиб боради. Ушбу тизим орқали бизнинг тизим бўйича ўртача 1 та вакансияга 24 та номзод топшираётган экан, марказий аппаратдаги вакансияларга эса бир ўринга юздан ортиқ номзод топширибди. Бу ҳам халқ таълими тизими меҳнат бозорида рақобатбардош иш берувчилар қаторига кириб бораётганига бир мисол. Аттестациядан ўта олмаган ходимларга адвокат бўлиб кўпгина туман, шаҳар ҳокимлари чиқишмоқда, лекин афсуски туманларда таълим соҳасида етарли малакага эга бўлмаган бошқарув ходимларини четлаштирмасак, жойларда ўзгаришлар бўлиши қийин.

Албатта, умрида биринчи бор давлат ишига кирмоқчи бўлган, айниқса аввал чет элда ўқиган ва хусусий, нодавлат соҳаларида ишлаганларга бошида ишлаб кетишда бироз қийинчилик бўлиши мумкиндир, лекин айнан шундай инсонларда давлат ишида ҳам тезроқ карьера қилиш имкониятлари ҳозир кенг очиқ. Масалан, 4 йил аввал Мининфокомда стратегия бўлими ташкил этилганида очиқ эълон бергандик ва Кореяда ўқиган, асосан нодавлат соҳаларида ишлаган Рустам Каримжоновни очиқ танлов орқали ишга қабул қилган эдик. Мана ўтган йилдан эса у Давлатимиз Раҳбари томонидан Халқ таълими вазири ўринбосари лавозимига тайинланган.

Шундай экан, ўз кучингиз ва қобилиятингизга ишонсангиз, ҳамда мамлакатимиз ҳаётидаги ижобий ўзгаришларга ўз хиссангизни қўшмоқчи бўлсангиз, марҳамат, Халқ таълими тизимидаги очиқ вакансияларга ҳужжат топширинг!

Янги вакансияларни АРГОСнинг телеграм каналида ҳам кузатиб борса бўлади: https://t.iss.one/vacancy_argos

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos\_uz
Агентством развития государственной службы совместно с Федеральным управлением человеческих ресурсов ОАЭ организован семинар-тренинг для сотрудников кадровых подразделений министерств и ведомств.

В рамках данного мероприятия состоялся обмен опытом и успешными практиками ОАЭ в сфере формирования у государственных гражданских служащих высокой профессиональной этики, повышения квалификации, обучения новым компетенциям, обеспечения социальной защиты, объективной оценки их профессиональных качеств и особых заслуг.

Пресс-служба АРГОС
https://t.iss.one/argos_uz
#ARGOS #fakt #meritoktratiya

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик
хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”
ги
ПФ-5843-сонли Фармонига мувофиқ, Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ портали (https://vacancy.argos.uz/) ишга туширилди.

Ушбу портал орқали жорий йилнинг 31 март ҳолатига Республиканинг 44 та вазирлик ва идоралари ҳамда 190 дан ортиқ туман (шаҳар) ҳокимликлардаги мавжуд 2 368 та вакант лавозимлар бўйича танловлар эълон қилиниб, ушбу вакант лавозимларга жами 39 678 нафар номзодлар томонидан танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар топширилган.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos\_uz
#Тайинлов

⚡️Жўраев Зокир Қурбоналиевич –
Тошкент вилояти бандлик ва меҳнат муносабатлари бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

📌З. Жўраев 1980 йил Тошкент вилояти Бўка туманида туғилган. Маълумоти – олий. Тошкент ислом университети (кундузги, магистратура)ни тамомлаган.

💼Лавозимга тайинлангунга қадар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Тошкент вилояти филиали раҳбари в.б. лавозимида фаолият олиб борган.


Ўз ўрнида, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги жамоаси Зокир Қурбоналиевичга агентлик фаолиятини ривожлантиришда қўшган ҳиссаси учун ўз миннатдорчилигини билдириб, келгусидаги ишларига мувофаққият тилайди.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ARGOS #yangilik

Sirdaryo:"Diyor yangiliklari"
Mavzu:
Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi tomonidan o'quv seminari tashkil etildi

Agentlik Axborot xizmati
https://t.iss.one/argos_uz
#ARGOS #Samarqand

Самарқанд вилояти: Ҳоким ўринбосарлари галдаги малака ошириш курсларида қандай янгиликлар ва маълумотларга эга бўлади?

Батафсил
шу ерда ўқинг!

Агентлик
Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
#ARGOS #Toshkent

📌🗓Ўзбекистон Републикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали томонидан Тошкент вилоятининг туман ва шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари учун “маҳаллабай” ва “фуқаробай” тизимида ишлаш кўникмаларини ривожлантириш бўйича навбатдаги ўқув-семинар курсига старт берилди.

Ушбу ўқув Агентликнинг Тошкент вилояти филиали томонидан туман (шаҳар) ҳокимликларининг ўринбосарлари учун ташкил этилаётган семинар-тренингларнинг иккинчи босқичи ҳисобланади.

Бу галги ўқувда туман (шаҳар) ҳокимлари ўринбосарлари – маҳалла ва оилани қўллаб-қуватлаш бўлими бошлиқлари ҳамда Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари иштирок этмоқда.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
#ARGOS #tanlov

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ўзининг барча ҳудудий филиалларида мавжуд 16 та вакант лавозимлар учун танлов эълон қилганини маълум қилади.

Мазкур вакант лавозимлар билан агентликнинг vacancy.argos.uz портали орқали танишишингиз ва ўз ариза ҳамда ҳужжатларингизни портал орқали электрон тарзда юборишингиз мумкин!

Ҳужжатлар қабул қилиш санаси 7 апрелдан - 16 апрелгача.

Танловнинг тахминий саволлари билан агентликнинг argos.uz сайти орқали танишишингиз мумкин.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_муҳим
#Президент_қарорига_шарҳ

Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг тузилмасини мақбуллаштириш ва штат бирликлари сонини қисқартириш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

Айни кунларда ушбу қарор атрофида мунозаралар давом этмоқда. Хўш, ушбу қарор қандай эҳтиёж сабаб қабул қилинди, унда қандай ўзгаришлар белгиланди, давлат хизматини янада ривожлантиришда унинг аҳамияти нимадан иборат?

"Ўзбекистон 24" телеканалининг "Студия 24" кўрсатувида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Ҳасанов қарорда акс этган асосий вазифалар ва кутилаётган ўзгаришлар ҳақида сўзлаб берди.

Каналга уланиш — https://t.iss.one/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#АРГОС

Хабарингиз бор айни пайтда Республикамизнинг 6 та вилоятида туман(шаҳар) ҳоким ўринбосарлари учун ўқув семинар-тренинглар ташкил этиб келинмоқда. Хусусан, бу борада Самарқанд вилоятида ҳам қизғин ишлар олиб борилмоқда. Мазкур лавҳада жараёнлар билан қисқача танишишингиз мумкин.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
#ARGOS #Namangan #Hokimlar

E'tiboringizga Namangan viloyatining tuman(shahar) hokimlari haqida qisqacha ma'lumot infografika ko'rinishida havola etilmoqda!
-------------
Представляем краткую информацию о хокимах районов (городов) Наманганской области в виде инфографики!

Agentlik
Axborot xizmati
https://t.iss.one/argos_uz
⚡️Самарқанд тажрибаси: давлат хизмати учун янги авлод кадрларини шакллантириш бошланди

Бугун Самарқандда “Келажак лидерлари” клуби очилди. Унда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Ҳасанов, вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ҳам иштирок этди.

🔰Ушбу ташаббус Давлат хизматини ривожлантириш агентлигига тегишли бўлиб, лойиҳадан давлат хизмати учун янги авлод кадрларни шаклантириш, ёшларни, айниқса хотин-қизларни давлат хизматига кенг жалб қилиш назарда тутилган.

☝️Тадбир аввалида ислоҳотларимизда ёшларнинг аралашуви муҳим эканлиги ва бу борада улардан катта ташаббус ва амалий ҳаракатлар кутилаётгани таъкидланди.

🔰Ушбу соҳада устувор вазифаларни амалга ошириш мақсадида вилоят ҳокимлиги ҳамда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ўртасида Келишув имзоланди.

Қолаверса, эндиликда 518 нафар ёшлар ичидан сараланган 50 нафар клуб аъзоси Давлат бошқаруви академиясида ўқитилиши, давлат хизматларига жалб этилиши белгиланди.

Каналга уланиш@argos_uz