Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54.2K subscribers
10.2K photos
1.99K videos
14 files
6.66K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
Photo
#Бугун_АРГОСда
#Халқаро_ҳамкорлик

⚡️Ўзбекистонда илк маротаба раҳбарликка тайёрлайдиган қўшма таълим дастури иш бошлади

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Давлат бошқаруви академияси томонидан Ханнс Зайдел жамғармаси ҳамда Бавария давлат бошқаруви мактаби ҳамкорлигида амалга оширилди.

Дастур 2023 йилда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Ханнс Зайдел жамғармаси ўртасида имзоланган Англашув меморандуми доирасида амалга оширилди.

Ўзбекистонда илк бора хорижий ҳамкорлар билан ташкил этилаётган “Ҳокимликка тайёрлаш мактаби” қўшма таълим дастури энг аввало замонавий шароитларда бошқарув кадрларининг касбий билим ва савиясига қўйилаётган талабларни ҳисобга олган ҳолда давлат ва жамият бошқаруви соҳасидаги раҳбар кадрларнинг захирасини яратишни мақсад қилиб олган.

Дастурга туман (шаҳар) ҳокимлари лавозимига захирага олинган кадрлар орасидан 56 нафар номзод (KPI кўрсаткичларига мувофиқ) танлаб олинди.

◽️Батафсил

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанддаги Ўзбекистон-Германия саммити кўп қиррали муносабатларда янги босқични бошлаш, халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик ришталарини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Ўзбекистон Президенти "Марказий Осиё - Германия" саммитида иштирок этади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иккинчи "Марказий Осиё - Германия" саммитида иштирок этиш учун Остона шаҳрига жўнаб кетди.

Тадбирда кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинади, минтақавий ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилади.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Cўраган_эдингиз

Мурожаат: Мен ўз хоҳишимга кўра ишдан бўшамоқчиман. Лекин ишхонамдан қарздорлигим бор экан, таътил пулидан. Амалдаги тартиб бўйича шундай бўлиши мумкинми?

Ушбу масала юзасидан эксперт, Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси Муҳаммадамин Каримжонов маълумот берди.

◽️
Сизда ҳам ҳуқуқий соҳада, фаолиятингиз билан боғлиқ мурожаат бўлса, бизга йўлланг!

Каналга уланиш — @argos_uz
⚡️Ўзбекистон Президенти Остонада

Остона халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди. Бугун Ўзбекистон етакчиси иккинчи "Марказий Осиё - Германия" саммити тадбирларида иштирок этади.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#LIVE

⚡️Ўзбекистонда “ICTWEEK UZBEKISTAN 2024” ахборот ва коммуникация технологиялар соҳасидаги йирик тадбир иш бошлади


Ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталигида соҳадаги сўнгги ютуқлар намойиш этилиши кутилмоқда.

Ҳафталик доирасида Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги учун ҳам махсус бурчак ташкил қилинди.

Унда ташкилот масъуллари иштирокчиларга давлат фуқаролик хизмати соҳасини рақамлаштириш, бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш, давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш мақсадида Агентлик томонидан яратилган ва фаолияти такомиллаштириб борилаётган vacancy.argos.uz, hrm.argos.uz, samaradorlik.uz, zaxira.argos.uz, edu.argos.uz, my.argos.uz каби 10 дан ортиқ электрон платформалар ҳақида маълумот беришмоқда.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Марказий Осиё – Германия” иккинчи саммитидаги нутқи

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat