Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
52.3K subscribers
9.82K photos
1.9K videos
14 files
6.42K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
"Келажак лидерлари" мавзусидаги учрашувдан фотолавҳалар.

Учрашувнинг видео тафсилотларини тез орада эътиборингизга ҳавола этамиз!

Агентлик Ахборот хизмати

https://t.iss.one/argos_uz
Тошкент вилоятининг барча бошқарма ва ташкилотлари кадрлар бўлими бошлиқлари билан ZOOM платформаси орқали суҳбат ташкил этилди.

Суҳбат давомида аввало, бугунги кунда агентлик томонидан амалга оширилаётган ишлар, уларнинг қисқача мазмун ва моҳияти тўғрисида тушунча берилди.

Шундан сўнг ҳар бир Давлат хизматчиси маълумотларини “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексига ўз муддатларида, тўғри ва тўлиқ киритилиб борилишини йўлга қўйиш, бошқарма, ташкилотлар ва агентлик филиали ўртасида “Келишув тартиби” имзолаш ва vacancy.argos.uz порталига мавжуд вакант лавозимларни жойлаштириш ҳамда очиқ, мустақил танловлар асосида ҳар бир ходимни ишга қабул қилиш тартиби, ҳар ҳафтада бир маротаба ташкил этилаётган “Сиёсий-маърифат соат”ларида фаол иштирок этишлари ҳамда Давлат хизматчиларини синовдан ўтказиш модули test.argos.uz тизими орқали давлат хизматчиси ва психологик тестларни ишлашлари зарур эканлиги кун тартибидан ўрин олди.

Агентлик Ахборот хизмати

@argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#vacancy #argos #Namangan

Наманган вилоятида навбатдаги очиқ мустақил танлов натижасида бир қатор истиқболли кадрлар ишга қабул қилинди.

Бу ҳақда батафсил "Yoshlar" телеканалининг "Yangi Davr" информацион дастури орқали эфирга узатилган лавҳа орқали маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли давлат хизматчилари бугунги дам олиш кунингиз ҳайрли ва завқли бўлсин.
#Алишер #Навоий #9_февраль

Бугун 9 февраль буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг таваллуд айёми.

Маълумот ўрнида, Давлат раҳбарининг 2020 йил 19 октябрдаги “Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-4865-сон Қарорига мувофиқ жорий йилда Алишер Навоий бобомиз таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш, улуғ шоир ва мутафаккирнинг адабий-илмий меросини мамлакатимизда ва халқаро миқёсда янада чуқур тадқиқ қилиш ва кенг тарғиб этиш мақсадида бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳам буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг бебаҳо ижодий-илмий меросини кенг тарғиб этишда давом этади.

https://t.iss.one/argos_uz
МЕНИ МЕН ИСТАГАН КИШИ…

Мени мен истаган ўз суҳбатига аржуманд этмас,

Мени истар кишининг суҳбатин кўнглум писанд этмас.

Не баҳра топқамен андинки, мендин истагай баҳра,

Чу улким баҳраи андин тилармен баҳраманд этмас.

Нетай ҳуру пари базминки, қатлим ё ҳаётимға,

Аён ул заҳр чашм айлаб ниҳон, бу нўшханд этмас.

Керакмас ой ила кун шакликим, ҳусну малоҳатдин,

Ичим ул чок-чок этмас, таним ул банд-банд этмас.

Керак ўз чобуки мажнунваши қотил шиоримким,

Бузуғ кўнглумдин ўзга ерга жавлони саманд этмас.

Кўнгул уз чарх золидин, фирибин емаким, охир

Ажал сарриштасидин ўзга бўйнунгға каманд этмас.

Ул ой ўтлуғ юзин очса, Навоий тегмасун деб кўз,

Муҳаббат тухмидин ўзга ул ўт узра сипанд этмас.

Алишер Навоий

https://t.iss.one/argos_uz
#Тайинлов

Абдуманноп Абдужаббарович Туляганов Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Агентлик расмий канали - https://t.iss.one/argos_uz
#Тайинлов

Президент Фармони билан Адхам Шарипович Бекмуродов Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан А.Бекмуродов Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Агентлик расмий канали - https://t.iss.one/argos_uz
#тайинлов #vacancy #argos

Фарғона вилояти Бешариқ тумани ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи етакчи мутахассиси лавозимига ўтказилган очиқ танлов ғолиби аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда ўтказилган очиқ мустақил танлов натижаларига кўра, танлов ғолиби деб топилган Рахимов Бекзод Худойназар ўғли Бешариқ тумани ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи етакчи мутахассиси лавозимига тайинланди.

Ушбу лавозимга эълон қилинган очиқ мустақил танловда 19 та номзод иштирок этган бўлса, шундан 4 таси танловнинг якуний — суҳбат босқичида қатнашди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5843-сонли Фармонига мувофиқ, давлат фуқаролик хизматига қабул қилиш очиқ мустақил танлов асосида амалга оширилади.

Агентликнинг ахборот хизмати
​​#Фарғона #видеомулоқот

Олий таълим муассасалари профессор ўқитувчилари эндиликда хоким ўринбосарларининг назарий маслахатчиси бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 4-5 февраль кунлари Фарғона вилоятига ташрифи доирасида берилган топшириқ
ва вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан Фарғона вилояти туман (шаҳар) ҳоким ўринбосарларининг малакасини ошириш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат бошқаруви академияси, Олий таълим муассасалари ректорлари ҳамда илмий тадқиқот ва малака ошириш институтлари директорлари томонидан ZOOM платформаси орқали онлайн мулоқот ўтказилди.

Унда Тошкент ва Ёзёвон туманларида Республика олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари томонидан ишлаб чиқилган ўқув ва амалиёт дастурлари мухокама қилинди.

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис ва халқимизга қилган Мурожаатномасида белгилаб берилган вазифаларга кўра ҳар бир қишлоқ ёки маҳаллани ўз йўналиши ва “Ўсиш нуқталари”дан келиб чиқиб ривожлантириш бўйича таклиф, тавсиялар ўқув ва амалиёт дастурларида ўз аксини топган.

Шунингдек, онлайн мулоқот давомида Фарғона вилояти туман (шаҳар) ҳоким ўринбосарларининг малакасини ошириш бўйича тайёрланган ўқув ва амалиёт дастурларининг тақдимоти ўтказилди. Тадбир сўнггида ташкилий масалалар келишиб олинди.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
#Vacancy #Танлов #меритократия

Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Самарқанд вилояти филиали Қишлоқ хўжалиги бошқармаси билан ҳамкорликда қишлоқ хўжалиги тизимида мавжуд вакант лавозимлар учун ташкил этган навбатдаги очиқ мустақил танловнинг ғолиблари аниқланди!

Агентлик расмий канали - https://t.iss.one/argos_uz
#АРГОС

Баъзида анкета-сўровномаси, у ерда кўрсатилган маълумотлар ва унинг фақатгина билимига ишониб номзод аниқланади, лекин орадан бир ой вақт ўтиб, бу номзод ўз лавозимига номувофиқ бўлиб чиқаётганига гувоҳ бўлиш мумкин. Кадрлар танлашда мана шундай хатоликларга йўл қўймаслик, меритократия тамойилларига асосланиб рахбарларни танлаш, уларнинг нафақат билим, балки, хулқ-атвор, кўникмаларини, шахсий, касбий, жамоавий компетенцияларини тўғри баҳолашда мазкур қўлланма ёрдам беради.

Батафсил ўқинг

Агентлик Ахборот хизмати