Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
53.7K subscribers
9.92K photos
1.93K videos
14 files
6.5K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
#Халқаро_ҳамкорлик

Давлат бошқарувида HR жараёнлари: таҳдидлар ва ривожланиш истиқболлари

Рақамли технологиялар даврида, таҳликали ва шиддат билан ўзгараётган замонда, ҳар қандай давлатнинг рақобатбардошлилиги бевосита унинг кучли ва тезкор давлат аппаратига, ҳусусан унинг профессионал ва самарали давлат фуқаролик хизмати тизимига боғлиқдир.

Батафсил маълумот

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тренинг

Давлат фуқаролик хизматчиларининг аҳоли билан самарали мулоқотини йўлга қўйиш, улардаги руҳий зўриқишларнинг сабаб ва омилларини ўрганишда бевосита психолог мутахассисларнинг хизматига алоҳида эҳтиёж сезилади. Негаки, ҳар бир келиб чиқаётган салбий ҳолатларга психологларнинг илмий ёндашуви ва ечими кўплаб норозиликларнинг юзага келишини олдини олади.

Мазкур жараёнлар юзасидан батафсил юқоридаги лавҳа орқали хабардор бўлишингиз мумкин.

#МДУ #Психология #АРГОС

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати
#29 #01 #Сиёсий #маърифат #соати

Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий маърифат соати" бўлиб ўтади

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун видеоконференция шаклида сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтади.

Сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

🔷 Бу гал "Сиёсий-маърифат соати"да маърузачилар қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтадилар:

🔸Маънавий-маърифий ишларни сифат ва мазмун жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари;

🔸 “Биз яратаётган янги Ўзбекистоннинг мафкураси эзгулик, одамийлик, гуманизм ғояси бўлади, – деган ғоянинг мазмун ва моҳияти;

🔸Замонавий шароитда ижтимоий муаммоларни камайтиришда нуронийлар тарбиясининг ўрни;

🔸Адабиёт ва китобхонликни янада ривожлантириш, маърифатпарварларининг ижодини ўрганиш ва тарғиб қилиш масалалари;

🔸Ёшларни ватанпарварлик, миллий ифтихор руҳида тарбиялашда тарихни ўргатишнинг аҳамияти.

🔶 Сиёсий маърифат соати 29 январь соат 09:00да бошланади ҳамда уни кузатиб бориш учун ҳаволани кейинроқ каналга жойлаштирамиз.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати
Давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий маърифат соати" бошланди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун видеоконференция шаклида сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтмоқда.

Сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

🔷 Бу гал "Сиёсий-маърифат соати"да маърузачилар қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтадилар:

🔸Маънавий-маърифий ишларни сифат ва мазмун жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари;

🔸 “Биз яратаётган янги Ўзбекистоннинг мафкураси эзгулик, одамийлик, гуманизм ғояси бўлади, – деган ғоянинг мазмун ва моҳияти;

🔸Замонавий шароитда ижтимоий муаммоларни камайтиришда нуронийлар тарбиясининг ўрни;

🔸Адабиёт ва китобхонликни янада ривожлантириш, маърифатпарварларининг ижодини ўрганиш ва тарғиб қилиш масалалари;

🔸Ёшларни ватанпарварлик, миллий ифтихор руҳида тарбиялашда тарихни ўргатишнинг аҳамияти.

🔶 Сиёсий маърифат соати 29 январь соат 09:00да бошланади ҳамда уни кузатиб бориш учун ҳаволани кейинроқ каналга жойлаштирамиз.

Онлайн кузатиш учун ҳавола

https://www.youtube.com/watch?v=zWOnVOrKOw0

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Махсус #ракурс

Президент Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс» кўрсатувининг навбатдаги сони тақдим этилди.

Давлат раҳбари 25 январь куни бўлиб ўтган инвестиция лойиҳалари тақдимотида пойтахт учун таклиф этилаётган саноат ва логистика лойиҳаларини маъқуллади.

Бироқ, президент пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга алоҳида мурожаат қилиб, шаҳар ичидаги қурилиш ишларини танқид остига олди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати
​​Sektor.argos.uz дастури секторлар фаолиятида қандай аҳамиятга эга?

Sektor.argos.uz дастури сектор раҳбарлари фаолиятини янада такомиллаштириш, билим ва кўникмаларини доимий ошириб боришга хизмат қилади. Бу борада куни кеча Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали ва вилоят давлат солиқ бошқармаси ҳамкорлигида вилоят, туман (шаҳар) сектор раҳбарлари ва котиблари учун Zoom платформаси орқали ташкил этилган вебинарда қайд этиб ўтилди.

Давлат фуқаролик хизматида рақамли технологиядан кенг фойдаланиш, сектор раҳбарлари фаолиятини янада такомиллаштириш, билим ва кўникмаларини доимий ошириб бориш мақсадида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан sektor.argos.uz дастурий таъминоти ишлаб чиқилди ва бугунги кунда республиканинг барча сектор раҳбарлари ушбу дастурдан кенг фойдаланиб келинмоқда. Ундан самарали фойдаланиш юзасидан эса агентлик филиаллари томонидан тақдимот тадбирлари ташкил этилиб, зарурий тушунчалар берилмоқда.

Дастур қандай қулайликларга эга?
Мазкур дастурда сектор масъуллари билим кўникмаларини ошириш мақсадида вазирликлар томонидан тайёрланган видео дарсликлар, сиёсий (маърифат) соатлари ва электрон кутубхона материаллари ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базасидан фойдаланиш каби қулайликларни беради.

Тошкент вилоятида ташкил этилган тақдимот жараёнида ҳам мазкур қулайликлар юзасидан сўз борди.

Шунингдек, курсларни ўрганиш натижасида олинган билимларини баҳолаш юзасидан тест синовларини бажариш тартиби ҳамда 4 сектор фаолиятини баҳолаш орқали асосий кўрсаткичлари рейтинги эълон қилиб борилиши тушунтирилди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати
#тайинлов #vacancy #argos

👉Дўстлик туман молия бўлими Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш шўбаси мудири лавозимига ўтказилган очиқ танлов ғолиби аниқланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали вилоят молия бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган очиқ мустақил танлов натижаларига кўра, танлов ғолиби деб топилган Умурзахов Шарифжон Тахирович Дўстлик туман молия бўлими Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш шўбаси мудири ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ушбу лавозимга эълон қилинган очиқ мустақил танловда 8 та номзод иштирок этган бўлса, шундан 4 таси танловнинг якуний — суҳбат босқичида қатнашди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5843-сонли Фармонига мувофиқ, давлат фуқаролик хизматига қабул қилиш очиқ мустақил танлов асосида амалга оширилади.

Агентлик Ахборот хизмати
#Тайинлов

Музаффар Саламов Соғлиқни сақлаш вазирлиги кадрлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Саломов Музаффар Рустамович Тошкент шаҳрида туғилган. 2008 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1998 йилда "Тошшаҳарйўловчитранс" уюшмасидан бошлаб, 2003 йилдан турли вазирлик ва идораларнинг кадрлар бўлинмаларида масъул лавозимларда самарали меҳнат қилган.

Музаффар Саламов 2020 йил декабрь ойидан буён Соғлиқни сақлаш вазирлиги кадрлар бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажариб келаётган эди.

Мазкур тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати
​​Секторлар фаолияти қандай баҳоланади?

Республика вилоятлардаги 56 та сектор ва 812 та ҳудудий (туман-шаҳар) секторларнинг раҳбарлари фаолияти 15 та ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар асосида баҳолаб келинмоқда.

Секторлар фаолиятини мониторинг қилиш ва баҳолаб бориш амалиёти қай тартибда амалга оширилади?

Бу борада куни кеча бўлиб ўтган масъул вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокидаги ишчи гуруҳи йиғилишида кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ташкил этилган мазкур тадбирда йил давомидаги режа-прогноз параметрлари ҳамда ушбу прогноз кўрсаткичларидан келиб чиқиб, амалда бажарилган ишларни баҳолаш кўрсаткичларини шакллантиришда одилона ва шаффоф натижадорликка эришиш механизмлари ва вазифалари муҳокама қилинди.

Йиғилишда Агентлик томонидан бу борада 2020 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2021 йил учун ҳудудлардаги секторлар раҳбарларини баҳолаш (рейтинг) бўйича келгусида режалаштирилган ишлар тушунтириб берилди.

Йиғилиш якунида сектор раҳбарлари фаолиятини баҳолаш бўйича аниқ кўрсатгич ва масъуллар белгиланиб, бу борада уларнинг вазифалари ҳам белгилаб олинди.

Маълумот ўрнида, мазкур иш жараёни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги «Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–4102-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида йўлга қўйилди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати
#Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент шаҳар филиали Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги Вояга етмаганлар ишлари бўйича идораларо ҳудудий комиссия масъул котиби;

— Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги Ахборот технологиялари мутахассиси.

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 3 февралдан 12 февралгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Порталдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

🔷 Порталдан фойдаланиш ва ҳужжатларни электрон тақдим этиш бўйича қўлланма

🔷
Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий каналиhttps://t.iss.one/vacancy_argos
#vacancy #argos #танлов

Давлат органлари ва ташкилотларида мавжуд вакант лавозимлар учун ташкил этилаётган очиқ мустақил танловлар шаффофлигини таъминлаш мақсадида Агентликнинг Наманган вилояти филиали томонидан "Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси тизимида мавжуд вакант лавозимларга эълон қилинган танлов" айни пайтда ушбу танловнинг суҳбат жараёни "Youtube канали орқали онлайн трансляция қилинмоқда.

Кузатиб бориш учун ҳавола: https://www.youtube.com/watch?v=b0ybdqksCh0&feature=youtu.be


Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати
#Жиззах вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ танлов эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари;

— Фориш тумани халқ таълими бўлими мудири;

— Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги ҳуқуқшуноси;

— Арнасой тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази Касбга қайта ўқитишни ташкил этиш шўъбаси бошлиғи;

— Арнасой тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази Худудларни комплекс ривожлантириш бўйича бириктирилган ишга жойлаштириш инспектори;

— Дўстлик тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази Ишга жойлаштириш бўйича инспектор.

▶️
Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 3 февралдан 12 февралгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Порталдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

🔷 Порталдан фойдаланиш ва ҳужжатларни электрон тақдим этиш бўйича қўлланма

🔷
Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий каналиhttps://t.iss.one/vacancy_argos
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Келажак #лидерлари #Бухоро

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги давлат фуқаролик хизматида ягона кадрлар сиёсатини амалга оширилишини таъминлаш билан бирга, давлат фуқаролик хизматига ёшларни кенг жалб этиш, улар ўз иқтидорини кўрсата билишлари учун зарурий шарт-шароитларни яратиш, улар очиқ мустақил танловлар орқали давлат фуқаролик хизматига ишга киришларида мавжуд муаммоларни ўрганиш мақсадида ҳудудларда ёшлар билан очиқ мулоқотларни ташкил этиб келмоқда.

Бу гал агентлик раҳбарияти бундай учрашувларни Бухоро вилоятида давом эттирди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати
#Меритократия_амалда

⚡️Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси марказий аппаратидаги вакант лавозимлар учун эълон қилинган очиқ мустақил танловлар юзасидан

Монополияга қарши курашиш қўмитаси марказий аппаратидаги вакант лавозимлар учун эълон қилинган очиқ мустақил танловларнинг тест синовлари босқичи (22, 25 январь кунлари) ўтказилди.

Ушбу босқичда 133 нафар номзоддан 88 нафари иштирок этди. Тест синовларида номзодларнинг 68 нафари 55 ва ундан юқори балл, 20 нафари 55 баллдан паст балл тўплаган.

▶️ Айни вақтда Қўмитанинг марказий аппарати томонидан танловнинг сўнгги босқичи — номзодлар (68 нафар) билан суҳбат жараёнини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

❗️Танловнинг сўнгги босқичига ўтган номзодлар суҳбат босқичининг ўтказилиш куни ҳақида ўзларининг шахсий кабинетлари орқали хабардор қилинади.

Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали

Расмий канал
https://t.iss.one/vacancy_argos
Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига жўнаб кетди.
Сафар давомида қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик, тўқимачилик, чарм-пойабзал тармоқларидаги корхоналар фаолияти билан танишиш, бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев вылетел в Ферганскую область.
В ходе поездки намечено ознакомление с деятельностью предприятий сельского хозяйства, ремесленничества, текстильного и кожевенно-обувного производства, с проводимой созидательной работой.

#Mirziyoyev #safar #Fargona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter