Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
53.9K subscribers
10.8K photos
2.11K videos
14 files
7K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
#Ташаббус

⚡️Фарғонада илк бор “Китобхон давлат хизматчиси” кўрик-танлови ўтказилди

◽️Танлов доирасида 50 дан ортиқ ташкилотларда кутубхоналар ташкил этилди, давлат хизматчилари ўртасида китоб мутолааси яхшиланди. Китобхонлик йўналишида турли маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.

Бугун ўтказилган тақдирлаш маросимида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Маънавият ва маърифат маркази, АОКА вилоят бошқармалари ҳамда ҳудуддаги Ахборот-кутубхона маркази раҳбарияти, вакиллари, тегишли бошқарма ва ташкилотлар масъуллари ҳамда маънавият тизими ходимлари иштирок этди.

Вилоятда айни пайтда 7 минг нафардан зиёд давлат хизматчиси фаолият юритади. Табиийки, уларнинг маънавий дунёқараши, китобхонликка бўлган қизиқиши ҳам муҳим.

Якуний натижаларга кўра, “Энг яхши китобхон раҳбар” номинациясида вилоят Иқтисодиёт ва молия бошқармаси бошлиғи Зафаржон Рўзалиев, “Энг бой кутубхонага эга давлат фуқаролик хизмати” номинациясида Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси вилоят бошқармаси ҳамда “Энг яхши китобхон давлат хизматчиси” номинациясида Қувасой шаҳар ҳокими маслаҳатчиси Ҳусниддин Хўжаназаров биринчи ўринга лойиқ кўрилди. Ғолиб ва совриндорлар тақдирланди.

Эркин Воҳидов ижод мактаби ўқувчиларининг саҳна кўринишлари, санъаткорларнинг сара қўшиқлари тадбирга файз қўшди. Аҳамиятлиси, эндиликда мазкур танлов ҳар йили анъанавий тарзда ташкил этилади.

#Фарғона

Каналга уланиш — @argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Давлат_хизматчиси

⚡️Садоқат Умирова: Масаласи ечилган хотин-қизларнинг давлатимизга ишончини кўриб, миннатдорлигини эшитиб, ғурурланиб кетаман


"Давлат хизматчиси" лойиҳамизнинг бу галги қаҳрамони — Садоқат Умирова. У ўз фаолиятини 2007 йилдан давлат секторида бошлаган. Айни дамда Мирзо Улуғбек туманида Оила ва хотин-қизлар бўлими бош мутахассиси вазифасида фаолият юритади.

Очиқ танлов орқали давлат хизматига қабул қилинган.

— Қабулимизга келган одамлар розилиги, ислоҳотларимиз тўғри йўлда эканлигини англатади, қолаверса, мен улардан катта мотивация оламан, — дейди у.

Каналга уланиш — @argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Президент "Қоракўл" эркин иқтисодий зонасида ишга тушган замонавий қувур заводи билан танишди

Каналга уланиш —
@argos_uz
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги жамоаси 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан барча болажонларни самимий қутлайди.

Биз, Сизларнинг ҳар бирингизни келажакнинг халқпарвар раҳбарлари, давлатига, миллатига садоқатли кадрлари, эртанги кун бунёдкорлари сифатида қадрлаймиз!

Байрамингиз муборак бўлсин!

Каналга уланиш — @argos_uz
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Бухоро вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

▫️ Батафсил —
@Press_Secretary_Uz

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
⚡️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ҳафталик дайжести

◽️Давлат ишига дастлабки қадамларини қўйишга ОТМ битирувчиларига кўмаклашилмоқда.

◽️Халқаро нашрда Ўзбекистон кадрлар сиёсатига оид мақола эълон қилинди.

◽️Давлат ишига дастлабки қадамларини қўйишга ОТМ битирувчиларига кўмаклашилмоқда.

◽️Кўмакчи эксперт: Ўриндошлик асосида ишлаш учун иш берувчининг розилиги керакми?

◽️Халқпарвар, халққа очиқ раҳбарларга — халқнинг ўзи кўмаклашади.

◽️Ёшлар иншоларида халқпарварлик, ҳалоллик ва бирдамлик ғоялари устунлик қилди.

◽️Беруний туман ҳокимлигида кадрларнинг фаолият самарадорлигини ошириш, баҳолаш мезонлари юзасидан ўқув ташкил этилди.

◽️Жиззахда Миллий кадрлар захирасига киритилган номзодлар халқимиз ва давр талабидан келиб чиқиб, билим ва компетенцияларини оширди.

◽️Давлат фуқаролик хизматини рақамлаштириш йўналишида фаолияти йўлга қўйилган платформалар ҳақида маълум қилинди.

◽️Эксперт шарҳи: Давлат фуқаролик хизмати: Хитой Халқ Республикаси ва Ўзбекистон амалиёти қиёсий таҳлили.

◽️Миллий кадрлар захирасини шакллантириш ва юритиш тартиби ҳақида нималарни биламиз?

◽️Очиқ танловлар юзасидан сиз учун 5 муҳим маълумотни тақдим қилинди.

◽️Давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" тақдим қилинди.

◽️Фарғонада илк бор “Китобхон давлат хизматчиси” кўрик-танлови ўтказилди.

◽️Интервью: Садоқат Умирова: Масаласи ечилган хотин-қизларнинг давлатимизга ишончини кўриб, миннатдорлигини эшитиб, ғурурланиб кетаман.

Бошланган янги иш ҳафтангиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида шу йилнинг май ойида ўтган асосий тадбир ва воқеалар

Каналга уланиш —
@argos_uz