Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
53.2K subscribers
9.85K photos
1.91K videos
14 files
6.45K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз

⚡️Миллий кадрлар захирасини шакллантириш ва юритиш тартиби ҳақида нималарни биламиз?

Маълумот учун, Миллий кадрлар захираси давлат секторида раҳбар кадрлар таркибини барқарор таъминлаш, унинг сифатини яхшилаш, давлат хизматчисининг касбий билимини ошириш ҳамда лавозим бўйича кўтариш мақсадида шакллантирилади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ахборот_24

⚡️Миллий кадрлар захирасини шакллантириш ҳамда номзодларни раҳбарликка мақсадли тайёрлаш бўйича ўқувлар давом этмоқда

◽️Навбатдаги малака ошириш курсида ҳам ОАВ вакиллари қатнашди. Жараёнлар ҳақида лавҳада батафсил.

Каналга уланиш —
@argos_uz
#Билган_яхши

⚡️Ишсизликдан қонунда белгиланган тартибда ҳимояланиш ҳуқуқига эгасиз

Ҳар ким муносиб меҳнат қилиш, касб ва фаолият турини эркин танлаш, хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган қулай меҳнат шароитларида ишлаш, меҳнати учун ҳеч қандай камситишларсиз ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаган тарзда адолатли ҳақ олиш, шунингдек ишсизликдан қонунда белгиланган тартибда ҳимояланиш ҳуқуқига эга.

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори инсоннинг муносиб турмуш даражасини таъминлаш зарурати ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.

Ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланади.

◽️Шунингдек, Меҳнат кодексида ҳар бир шахснинг меҳнат қилиш ҳуқуқи кафолатлари батафсил тартибга солинган.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Сиз каналимизга энди аъзо бўлдингизми? Унда очиқ танловлар юзасидан сиз учун 5 муҳим маълумотни тақдим қиламиз!

1️⃣ Танловлар қандай ташкил этилади? Ушбу жараёнда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС)ни вазифалари нималардан иборат?
◽️ Жавоб

2️⃣ Очиқ танловларни ташкил этишда Комиссиянинг вазифалари нимадан иборат?
◽️ Жавоб

3️⃣ Тест саволлари мутахассислик йўналишига боғлиқми?
◽️ Жавоб

4️⃣ Очиқ танловларнинг тест синови босқичида ягона ўтиш бали белгиланганми?
◽️ Жавоб

5️⃣ Вакант лавозим учун эълон қилинган танлов натижасидан норози бўлган номзод қаерга мурожаат қилиши мумкин?
◽️ Жавоб

❗️Очиқ танловлар юзасидан саволларингизни @vacancy_argos_bot га йўлланг!

Порталнинг расмий канали
@vacancy_argos

Каналга уланиш — @argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Очиқ_мулоқот

⚡️Ёшларга давлат хизматига киришда барча имкониятлар яратилди, салоҳият ва билим бўлса, халқ хизматига киришади


Давлат фуқаролик хизмати ва олий таълим ўртасида интеграцияни йўлга қўйиш, битирувчи курсларнинг қобилиятли талабаларини давлат хизматига жалб қилиш мақсадида Агентликнинг Сирдарё вилояти филиали томонидан Гулистон давлат университетида очиқ мулоқот ташкил этилди. Унда филиал раҳбари Отабек Мавлонбердиев ва университет раҳбарияти иштирок этди.

Фаол, ташаббускор, иқтидорли ёшларни давлат фуқаролик хизматига кенг жалб этиш, ёшлар орасида давлат хизмати жозибадорлигини ошириш мақсадида ташкил этилаётган ушбу учрашувда ёшларнинг фикрлари, келажак режалари билан яқиндан ўртоқлашилди.

Талаба-ёшларга давлат хизмати соҳасидаги ислоҳотлар, ишга киришнинг очиқ танлов тизими, ёш кадрларнинг ривожланиши учун берилаётган имкониятлар ҳақида маълумот берилди.

▫️Мулоқотда ёшлар фаоллик кўрсатишди. Бу эса давлат хизматида ишлашда уларда қизиқиш юқори эканлигини билдиради.

#Ёшлар_ва_давлат_хизмати
#Сирдарё

Каналга уланиш — @argos_uz
Давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилади!

Ўқув соати давомида:

▫️Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар дайжести

▫️Видеолавҳа намойиши: "Биз учун муҳим"

▫️“Маҳалладан гапирамиз” рукни

▫️“Мутолаа вақти” рукни

❗️Эслатиб ўтамиз, ўқув эртага, 31 май куни соат 9:00да Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилади.

Каналга уланиш — @argos_uz
⚡️ Ўзбекистон Президенти ICESCO билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришни таклиф қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хива шаҳрида бўлиб ўтадиган Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар туризм вазирлари йиғилишида иштирок этиш учун юртимизга келган Ислом дунёси таълим, фан ва маданият ташкилоти (ICESCO) бош директори Салим ал-Маликни қабул қилди.

Илм-фан, маданият, таълим ва туризм соҳаларида ушбу нуфузли минтақавий тузилма билан конструктив мулоқот ва самарали ҳамкорликни ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Каналга уланиш — @argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

⚡️Давлат хизматчиси соати бошланди

◽️
Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" тақдим қилинди.

Шунингдек, мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда ютубдагиhttps://www.youtube.com/watch?v=UKnXF5O3c6M саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Президент Бухоро вилоятига ташриф буюради

Ташриф давомида ҳудудда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари ва маҳаллалар ҳаёти билан танишиш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалга оширилаётган лойиҳаларни кўздан кечириш ва янги объектларни ишга тушириш кўзда тутилган.

Шунингдек, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказилиши режалаштирилган.

Каналга уланиш — @argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Cўраган_эдингиз

⚡️Хизмат сафарига шахсий автотранспортда бориш мумкинми? Бундай ҳолатда йўл харажатлари тўлаб бериладими?


◽️ Эксперт, Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси Муҳаммадамин Каримжонов ушбу саволга жавоб берди.

Каналга уланиш — @argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳи - тарихга ҳурмат ифодаси

Давлатимиз раҳбари Бухоро вилоятига ташрифини Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади.

Президент ташаббуси билан мажмуа янада обод қилиниб, тарихий аслият тикланмоқда. Зиёрат чоғида ушбу ишлар кўздан кечирилди.

Аввало, Тоқи миёна дарвозасидан борувчи тарихий йўлак тикланди. Энди зиёратчилар Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасига суннатга мувофиқ қибла тарафдан юриб боради.

— Юз йил вайрон бўлиб ётган бу дарвозани тиклаганимиз - ўзликни англаш, тарихга ҳурматимиз ифодаси, — деди Шавкат Мирзиёев. — Энди бу ердаги ҳар бир обидага, хонлар даҳмаларига битиклар ёзиб қўйиш керак. Зиёратга келганлар қадамма-қадам тарихни ўрганиб, маънавий руҳ олиб ўтсин.

Каналга уланиш — @argos_uz
#Ташаббус

⚡️Фарғонада илк бор “Китобхон давлат хизматчиси” кўрик-танлови ўтказилди

◽️Танлов доирасида 50 дан ортиқ ташкилотларда кутубхоналар ташкил этилди, давлат хизматчилари ўртасида китоб мутолааси яхшиланди. Китобхонлик йўналишида турли маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.

Бугун ўтказилган тақдирлаш маросимида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Маънавият ва маърифат маркази, АОКА вилоят бошқармалари ҳамда ҳудуддаги Ахборот-кутубхона маркази раҳбарияти, вакиллари, тегишли бошқарма ва ташкилотлар масъуллари ҳамда маънавият тизими ходимлари иштирок этди.

Вилоятда айни пайтда 7 минг нафардан зиёд давлат хизматчиси фаолият юритади. Табиийки, уларнинг маънавий дунёқараши, китобхонликка бўлган қизиқиши ҳам муҳим.

Якуний натижаларга кўра, “Энг яхши китобхон раҳбар” номинациясида вилоят Иқтисодиёт ва молия бошқармаси бошлиғи Зафаржон Рўзалиев, “Энг бой кутубхонага эга давлат фуқаролик хизмати” номинациясида Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси вилоят бошқармаси ҳамда “Энг яхши китобхон давлат хизматчиси” номинациясида Қувасой шаҳар ҳокими маслаҳатчиси Ҳусниддин Хўжаназаров биринчи ўринга лойиқ кўрилди. Ғолиб ва совриндорлар тақдирланди.

Эркин Воҳидов ижод мактаби ўқувчиларининг саҳна кўринишлари, санъаткорларнинг сара қўшиқлари тадбирга файз қўшди. Аҳамиятлиси, эндиликда мазкур танлов ҳар йили анъанавий тарзда ташкил этилади.

#Фарғона

Каналга уланиш — @argos_uz