Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54K subscribers
10.4K photos
2.03K videos
14 files
6.79K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​Яна бир ҳамкорлик меморандуми имзоланди

👉Самарқанд давлат университетида (СамДУ) «Замонавий кадрлар тайёрлаш, иқтидорли ёшларни тизимли қўллаб-қувватлаш, битирувчиларни ўз мутахассисликлари бўйича бандлигини таъминлаш истиқболлари» мавзусида талаба-ёшлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида давлатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор вазифаларга мувофиқ кадрлар тайёрлаш мазмунини тубдан қайта кўриб чиқиш, университетда кадрлар селекциясини тизимли йўлга қўйиш, халқаро стандартларга мос олий маълумотли мутахассислар тайёрлашга зарур шарт-шароитлар яратишга оид ишлар танқидий кўриб чиқилди.

👥- 2020-2021 ўқув йили битирувчиларини иш билан таъминланиш масаласига ҳозирдан алоҳида эътибор қаратиш зарур, - деди Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Ҳасанов. - Бу борада манфаатдор давлат органлари ва ташкилотлари билан алоқани кучайтириш, олий таълим муассасаларига тегишлигига кўра ташкилот ва идора кадрлар хизматини мунтазам равишда жалб қилиш лозим.

Шу нуқтаи назардан тадбир давомида агентлик томонидан давлат фуқаролик хизматида “KPI” - энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тизими, “HR metrica” - меритократия тамойилини амалиётга жорий этиш, “Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали” https://vacancy.argos.uz/ нинг ишга туширилгани ва ушбу портал орқали айни вақтда 3 та вазирлик, Давлат бошқаруви академияси ва 35 та туман (шаҳар) ҳокимликларидаги вакант лавозимларга танлов эълон қилингани ҳақида таъкидлаб ўтилди.

📎Тадбир сўнггида агентлик ва СамДУ ўртасида икки томонлама ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.

📌Шунингдек, янги авлод кадрларини мақсадли тайёрлашда агентлик салоҳиятидан кенг фойдаланиш, замонавий таълим дастурлари яратишга методик ёрдам кўрсатиш, тизимда амалий дарслар ва стажировкалар ўтказишга ҳамда жорий йил январь ойидан бошлаб университет битирувчи курс талабаларига агентлик мутахассислари томонидан давлат фуқаролик хизмати соҳасида амалий дарслар ташкил этишга келишиб олинди.


Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/argos_uz
#ОАВ_биз_ҳақимизда
#YUZ

Мамлакатимизда давлат хизмати ва унинг самарадорлигини ошириш, янада такомиллаштириш мавзуларида илмий тадқиқот олиб бораётган 30 нафарга яқин олим ҳамда амалиётчи мутахассислар иштирокида жорий йилнинг 11 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан онлайн давра суҳбати ташкил этилди.

Бу борадаги маълумот "Янги Ўзбекистон" газетасининг расмий сайтида эълон қилинди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/argos_uz
#Ёшлар_муносабати

⚡️Куни кеча Самарқанд вилоятида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Ҳасановнинг "Келажак лидерлари" номли ёшлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотида иштирок этган бир қатор ёшлар Агентлик Ахборот хизматига ўз муносабатларини юбормоқда.

Қуйида ушбу муносабатларни эътиборингизга ҳавола этамиз!

Комилжон Суяров:

"Kechagi uchrashuvda men ham ishtirok etgandim juda ham ajoyib motivatsiyaga boy bo'ldi. Ayniqsa samarqandlik yoshlar uchun "Kelajak liderlari" klubi tuzilishi yoshlar tomonidan katta qiziqish va qo'llab-quvvatlash bilan kutib olindi. Barcha tashkilotchilarga o'z minnatdorchiligimni bildiraman."

Хуршида Рахманова:

"Otabek Xasanov bilan bo'lib o'tgan uchrashuv o'zgacha ruhda bo'ldi deya bemalol ayta olaman.
Chunki u kishining hayotiy misollari barchaga birdek manzur bo'ldi.
Ayniqsa yoshlarga namoyish etilgan videoroliklar nafaqat yoshlarni, balki zalga yig'ilgan barchada iliq ta'surot qoldirdi
."

Иштирокчиларнинг муносабатларини кутиб қоламиз!

Давлат
хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/argos_uz
#Ёшлар
#Очиқ_мулоқот
#Хоразм

📎Хоразм вилоятида бугунги кунда давлат хизматида 6500 га яқин ходимлар фаолият юритиб, шундан 1400 га яқини ( 22 фоизи) 30 ёшгача бўлган ёшларни ташкил қилади.

👉2021 йил 12 январь куни Хоразм вилояти ҳокимлиги Маънавият ва маърифат марказида «Давлат хизматида ёшлар салмоғини ошириш, уларга яратилаётган имкониятлар ва иқтидорли ёш кадрларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар» мавзусида давлат ташкилотларида фаолият олиб бораётган 21-30 ёшдаги ёш ходимлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Тадбир тафсилотлари

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/argos_uz
#Табрик

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги барча Ватан ҳимоячиларини 14 ЯНВАРЬ - Қуролли кучларимиз ташкил топганининг 29 йиллиги ҳамда "Ватан ҳимоячилари куни" билан чин юракдан муборакбод этади.

Эл-юртимиз осойишталиги мустаҳкам, осмонимиз мусаффо, Ватанимиз сарҳадлари тинч бўлсин! Халқимиз турмуш фаровонлигига кўз тегмасин!

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/argos_uz
#Очиқ_мулоқот
#Наманган

Ёшлар билан очиқ мулоқот марафони давом этади

📌Давлат раҳбарининг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, давлат хизматчилари орасидан малакали мутахассисларни аниқлаш, шунингдек, давлат фуқаролик хизматига иқтидорли ёшлар ва хотин-қизларни кенг жалб этиш, истиқболли кадрлар захирасини шакллантириш, ёшларни таклиф ва истакларини ўрганиш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида, Агентликнинг Наманган вилояти филиали вакиллари Норин туман ҳокимлигида ёш давлат фуқаролик хизматчилари билан очиқ мулоқот ўтказди.

Унда давлат хизмати фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган ислоҳотлар, кадрлар сиёсати соҳасида олиб борилаётган янгиликлар, шунингдек, номзодларни давлат фуқаролик хизматига ишга қабул қилишда касбга оид сифатлари ва алоҳида хизматларини одилона баҳолаш асосида энг муносиб, қобилиятли шахсларни танлаб олиш, уларни хизмат поғоналари бўйича ўстириш борасидаги ишларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Агентлик Ахборот хизмати
#Siyosiy_marifat_soati

Давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий маърифат соати" бўлиб ўтади

Айни пайтда Давлат бошқаруви академиясида вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун видеоконференция шаклида сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтмоқда.

Сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

🔷 Ушбу сиёсий-маърифий соатда спикерлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифалар, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва давлат бошқаруви соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига тўхталиб ўтадилар.

❗️Сиёсий-маърифий соатни Давлат бошқаруви академиясининг YouTube'даги каналида ушбу ҳавола орқали кузатиб боришингиз мумкин.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш https://t.iss.one/argos_uz
#Сиёсий_маърифат_соати

📌Давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий маърифат соати" 2021 йил 15 январь куни бўлиб ўтди.

Сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Бугунги сиёсий-маърифат соатда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида кўтарилган масалаларга бағишланади.

👥 Спикерлар - Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси Х .Б.Ёдгоров, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари О.А.Хасанов, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги департаменти мудири Б.Х. Хайдаров, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари У.У.Шарифходжаев, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти марказ раҳбари Б.Р.Мустафаев.

❗️ Сиёсий-маърифат соат видео ёзувини Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг YouTube'даги каналида кўришингиз мумкин.

Агентлик Ахборот хизмати
#Жараён

📚 Малака ошириш ўқув дастурлари тайёрланмоқда

📌 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг ўринбосари Н.Мақсумов раҳбарлигида Тошкент туманида ишчи гуруҳ иш бошлади.

📌 Ишчи гуруҳнинг вазифаси, малака ошириш дастурларини Республика олий таълим муассасалари профессор ўқитувчилари ҳамда маҳалла фуқаролари йиғинлари раислари билан маҳаллаларга чиққан ҳолда шакллантиришдан иборат.

📄 Ушбу ишларни амалга ошириш мақсадида ишчи йиғилиш ўтказилиб, ҳоким ўринбосарлари, ҳокимлик мутахассислари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига сўровнома ўтказиш тартиблари тушунтирилди.

🖊 Айни вақтда тумандаги маҳаллаларда соҳалар кесимида сўровнома ўтказилмоқда.

🖥 Сўровномалар натижаларига кўра, туман ҳокимининг ўринбосарлари, Республика олий таълим муассасалари профессор ўқитувчилари билан биргаликда малака ошириш бўйича ўқув ва стажировка дастурларини ишлаб чиқиб, тақдимот кўринишида ҳимоя қилиш кўзда тутилган.

Агентлик Ахборот хизмати
#Танлов #Меритократия #АРГОС

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги филиалларида мавжуд 10 та вакант ўринлар учун эълон қилинган танлов якунланиб, ғолиблар аниқланди.

Танлов натижалари ҳақида қисқа:

📎Жами келиб тушган ариза сони – 458 та;

👥Номзод томонидан бекор қилинган аризалар сони – 21 та;

👥Малака талаблари бўйича кўриб чиқилган аризилар сони – 437 та;

⚡️Малака талабига мос келган номзодлар сони – 229 нафар;

Малака талабларига мос келмаган номзодлар сони – 208 нафар;

2020 йилнинг 4 декабрида номзодларнинг хар бирига портал орқали жавоб хати йўлланди.

Тест натижалари:

👥115 нафари
- 60 ва ундан юқори балл тўплаган;

👥96 нафари – 60 дан паст балл тўплаган;

👥18 нафари ўз хохиши билан тестда иштирок этмади.

📌Жами: 10 та вакант лавозимдан 9 таси муносиб номзодлар томонидан эгалланди.

Битта вакант ўрин учун қайта танлов эълон қилиниши кутилмоқда.

Агентлик Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_форуми

Янгиликлар 24 | Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Самарқанд давлат университетида талаба ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/argos_uz
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри туманларининг ҳоким ва сектор раҳбарлари, Юнусобод тумани маҳалла раислари, ёшлар билан мулоқот қилди.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири жорий этилаётган маҳаллабай ишлаш тизими юзасидан ахборот берди.
Маҳалла раислари ўз таклифларини айтди. Давлатимиз раҳбари бу бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел встречу с хокимами и руководителями секторов столичных районов, председателями махаллей и молодежью Юнусабадского района.
Министр инвестиций и внешней торговли и министр экономического развития и сокращения бедности представили информацию о внедрении в столице системы работы в разрезе махаллей.
Заслушаны предложения председателей махаллей. Глава государства дал соответствующие поручения ответственным лицам.

#Mirziyoyev #yigilish #Yunusobod #mahalla

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter