🔴LIVE
#Матбуот_анжумани
⚡️Бухорода журналистлар ва жамоатчилик вакиллари учун матбуот анжумани бошланди
Унда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Бухоро вилояти филиали раҳбарияти ва ходимлари, Агентликнинг Марказий аппарати масъул вакиллари, ҳамкорлар, ҳудудда фаолият юритаётган журналистлар, жамоатчилик вакиллари иштирок этмоқда.
Матбуот анжумани аввалида Агентликнинг Бухоро вилояти филиали раҳбари Зафар Жумаев 2023 йилда соҳада амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар ҳақида жамоатчиликка маълум қилди.
Жумладан, давлат фуқаролик хизматига кадрларни очиқ танлов орқали қабул қилиш тизими, Миллий кадрлар захирасини шакллантириш, ходимларни бошқариш ва инсон ресурсларини ривожлантириш, давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш йўналишида амалга оширилган ишлар хусусида батафсил маълумот берилди.
◽️Айни дамда давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги турли масалалар, мавжуд муаммолар юзасидан журналистларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланмоқда.
Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz

#Бухоро
#2023_йил_қисқа_рақамларда
◽️Давлат хизматига энг муносибларни танлаб олиш йўналишида vacancy.argos.uz портали орқали 574 нафар номзод давлат фуқаролик хизматига ишга қабул қилинди. Танлов ғолибларининг 133 нафари 30 ёшгача бўлганлар, 130 нафари аёллар, 95 нафари давлат хизматига биринчи маротаба қабул қилинганларни ташкил этади.
◽️Муносиб кадрлар захирасини шакллантириш йўналишида маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари орасидан натижа кўрсатган 59 нафар номзод Салоҳиятли кадрлар захирасига саралаб олинди ҳамда меҳнат фаолиятида ижобий ютуқларга эришган номзодларнинг 12 нафари Агентликнинг тавсиясига асосан юқори лавозимларига тайинланди. Шунингдек, “Раҳбар аёллар мактаби” ўқув дастурининг 6 нафар битирувчилари ҳам Миллий кадрлар захирасига киритилди.
◽️Инсон ресурсларини бошқариш жараёнини рақамлаштириш бўйича hrm.argos.uz электрон платформасида 262 та ташкилот уланди ҳамда 5 мингдан ортиқ давлат хизматчиларининг маълумотлари рақамлаштирилди.
◽️Инсон ресурслари ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш йўналишида ҳудуддаги давлат фуқаролик хизматчилари учун 15 дан ортиқ ўқув ва малака ошириш курслари ташкил қилинди. Уларда 964 нафар давлат фуқаролик хизматчиларининг анъанавий ва масофавий шаклда профессионал билим ва кўникмалари оширилди. Янги тайинланган туман (шаҳар) ҳокимлари ва уларнинг жамоалари фаолиятини самарали ташкил қилиш мақсадида 135 нафар давлат фуқаролик хизматчилари учун экспресс-тренинглар ташкил этилди.

#Билган_яхши
⚡️Ишга қабул қилишда дастлабки синов муддати меҳнат стажига қўшилади
Дастлабки синов муддати уч ойдан, ташкилотларнинг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, бош бухгалтерлар ҳамда ташкилотлар алоҳида бўлинмаларининг раҳбарлари учун эса олти ойдан ошмаслиги керак.
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври ва ходим ҳақиқатда ишда бўлмаган бошқа даврлар дастлабки синов муддатига қўшилмайди.
Дастлабки синов даврида ходимга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларнинг амал қилиши тўлиқ татбиқ этилади.
Дастлабки синов даври меҳнат стажига, шу жумладан ҳар йилги меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига ҳам киритилади.
Каналга уланиш — @argos_uz

#Диққат #Ижтимоий_сўровнома
◽️Давлат хизматчиси қанча муддатда ўз малакасини ошириши лозим?
◽️Давлат хизматчисини касбий ривожлантиришда таълим олишнинг қайси шакллари самарали?
◽️Сизнингча, давлат хизматчисининг малакаси оширилишида ким манфаатдор бўлиши керак?
◽️Давлат хизматчиларининг ўз устида доимий ишлашига қандай омиллар тўсқинлик қилмоқда?
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан малака ошириш тизимини такомиллаштириш ҳамда узлуксиз таълим жараёнини таъминлаш мақсадида таклифлар ишлаб чиқилмоқда. Шу муносабат билан, мазкур тизимдаги ҳолатни ўрганиш мақсадида юқоридаги каби саволларни ўз ичига олган сўровнома ишлаб чиқилди.
Бу борада эса Сизнинг фикрингиз муҳим!
Сўровнома аноним характерга эга бўлиб, унда давлат хизматчилари иштирок этиши лозим.
◽️Сўровномада иштирок этиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг — https://forms.gle/JovBxBuZ67ko6zVZ9

#Тайинлов
⚡️Орипов Анвар Хомитович Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани ҳокими этиб тайинланди
А.Орипов тайинловга қадар вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

🟢LIVE
Айни дамда Бухоро вилоятида давлат идораларидаги бўш иш ўринлари учун эълон қилинган 17 та лавозим учун танловларнинг тест босқичи ўтказилмоқда.
Унда 200 нафар номзод иштирок этмоқда.
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Бухоро вилояти филиали раҳбари Зафар Икромиддинович танловнинг тест босқичида иштирок этаётган номзодлар билан мулоқот қилмоқда. Уларнинг таклифларини ҳам тингламоқда.
Эслатиб ўтамиз, танловларнинг тест синови Давлат фуқаролик хизматчиларини синовдан ўтказиш модули – test.argos.uz платформасида ўтказилади.