Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54K subscribers
10.1K photos
1.97K videos
14 files
6.62K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида баҳорги экиш мавсумини ташкил қилиш ва чиқиндиларни бошқаришни такомиллаштириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Каналга уланиш — @argos_uz
🔴LIVE
#Матбуот_анжумани

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг 2023 йилдаги фаолияти ҳамда жорий йилдаги устувор вазифаларига бағишланган матбуот анжумани бошланди.

◽️Жараённи кузатиш -
https://www.facebook.com/aoka.uz/videos/1625835008185548/

Каналга уланиш - @argos_uz
#Матбуот_анжумани
#LIVE

Давлат хизматига энг муносибларни танлаб олиш йўналишида vacancy.argos.uz портали орқали 68 та вазирлик ва идора ҳамда барча туман (шаҳар) ҳокимликларидаги жами 24 256 та вакансия эълон қилинди.  Вакансияларга 730 мингдан ортиқ номзодлар ўртасидаги танловлар ташкил этилди.  Натижада 10 137 нафар кадр ишга қабул қилинди.

Танлов ғолибларининг 3 584 нафарини 30 ёшгача бўлганлар, 3 529 нафарини аёллар, 1 626 нафарини давлат хизматига биринчи маротаба қабул қилинганлар ташкил этади.

Илҳом Қурбонов, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги департамент мудири

Каналга уланиш - @argos_uz
#Матбуот_анжумани
#LIVE

2023 йил давомида Агентлик томонидан 130 дан ортиқ малака ошириш курслари ташкил этилиб, уларга вазирликлар ва идоралар, маҳаллий ҳокимликларда фаолият кўрсатаётган 17 мингга яқин давлат хизматчилари профессионал билим ва кўникмалари оширилди.

Ilm.argos.uz масофавий таълим портали ишга туширилди, унда 390 дан ортиқ видеоматериаллар, 240 дан ортиқ электрон адабиётлар жойлаштирилди.

Ташкил этилган масофавий ўқув курсларида 7 002 нафар раҳбар кадрлар ва давлат хизматчилари иштирок этди.

Боту Алимов, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги департамент мудири

Каналга уланиш - @argos_uz
#Билган_яхши

⚡️Давлат фуқаролик хизматига кимлар қабул қилиниши мумкин эмас
?

◽️ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар, агар давлат фуқаролик хизмати лавозимига доир малака талабларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса;

◽️суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;

◽️суднинг қарори билан муайян муддатга давлат фуқаролик хизмати лавозимларини эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслар;

◽️коррупцияга оид жиноятларни содир этишда суд томонидан айбдор деб топилган шахслар;

◽️оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки олиб ташланмаган шахслар.

Каналга уланиш - @argos_uz
⚡️Ҳудудларда ободонлаштириш, тозаликни таъминлаш бўйича янги тизим жорий қилиниши белгиланди

Ҳар бир вилоятдаги 2 тадан, жами 26 та туманда тажриба тарзида ободонлаштириш бошқармалари вазифалари хусусий шериклик асосида чиқинди корхоналарига ўтказилади.

Бунда, тадбиркорлар ўзига бириктирилган ҳудудда дарахт ва гуллар экиш, уларни парваришлаш, ариқларни тозалаш, кўчаларни ёритиш билан бирга чиқиндиларни олиб кетиш билан ҳам шуғулланади. Бир сўз билан айтганда, тадбиркорлар тумандаги умумий ободонлаштириш билан шуғулланади ва шунга яраша ҳақ олади.

Йил якунигача янги тажрибани синовдан ўтказиб, 2025 йилдан барча туман ва шаҳарларда йўлга қўйиш зарурлиги қайд этилди.

Каналга уланиш - @argos_uz
⚡️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ҳафталик дайжести

◽️Малака ошириш, мулоқот ва ўзаро тажриба алмашиш майдони

◽️Билган яхши: Давлат фуқаролик хизматчиси лавозимдан озод этилса, хизмат гувоҳномаси уни берган давлат органига қайтарилади.

◽️Сирдарёда ҳам "Салоҳиятли кадрлар резерви"даги бир гуруҳ номзодлар масъул лавозимларга тайинланди.

◽️Давлат ташкилотларидаги вакант лавозимларга очиқ танлов ҳақида маълум қилинди.

◽️Видеошарҳ: Ходим ҳар йилги меҳнат таътилидан воз кечишга ҳақлими?

◽️Фарғонада "Салоҳиятли кадрлар резерви"даги бир гуруҳ номзодлар масъул лавозимларга тайинланди.

◽️Филиаллар фаолияти: Навоийда Истиқболли кадрлар захирасига киритилган номзодлар малака оширмоқда.

◽️Аниқ, тезкор маълумотларни, саволларингизга жавобни ишончли манбадан олинг!

◽️Филиаллар фаолияти: Бухорода Истиқболли кадрлар захирасидаги номзодлар билим ва компетенцияларини оширмоқда.

◽️Салоҳиятли кадрларни топиб, давлат фуқаролик хизматига жалб қилиш — муҳим масала.

◽️ Ижтимоий тармоқларда давлат хизматчисини обрўсизлантириш ва уларга нисбатан туҳмат қилганлик учун қонунчиликда қандай жавобгарлик мавжуд?

◽️Халқаро ҳамкорлик: Бир гуруҳ давлат хизматчиларимиздан иборат делегация БААда стажировка ўтамоқда.

◽️Давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилди.

◽️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги мутасаддилари иштирокида навбатдаги матбуот анжумани ташкил этилди.

Бошланган янги иш ҳафтангиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Филиаллар_фаолияти

⚡️Жорий йилда ОТМларни битираётган талабалар билан очиқ мулоқотлар бошланган


◽️Мақсад — салоҳиятли ёшларни давлат фуқаролик хизматига жалб қилиш.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиалининг масъул ходимлари ТАТУ Самарқанд филиали битирувчи талабалари билан мулоқот қилди.

Мулоқотда талабаларга мамлакатимизда соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, vacancy.argos.uz портали имкониятлари ҳамда "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонуни ҳақида батафсил маълумот берилди. Давлат хизматида ишлашнинг аҳамияти турли ҳаётий мисоллар ёрдамида очиб берилди.

Очиқ мулоқот давомида талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга ҳам жавоб олишди.

Маълумот учун: 2023-2024-ўқув йилида вилоятдаги 13 та олий таълим муассасасини 14 мингдан зиёд талаба битиради.

Каналга уланиш - @argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев: "Яшил макон" — виждонимиз, бўлажак ҳаётимиз, фарзандларимиз олдидаги масъулиятимиз

Каналга уланиш - @argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Филиаллар_фаолияти

⚡️Илм баҳси, дўстона мулоқот, маънавий ҳордиқ, янги кўникма


◽️Навоийда давлат фуқаролик хизматчилари "Заковат" интеллектуал турнирида билимларини синашди.

Натижага кўра, Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси жамоаси биринчи, Навоий вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси жамоаси иккинчи, Навоий вилояти туризм бошқармаси жамоаси учинчи ўринга лойиқ кўрилди.

◽️Тафсилотлар лавҳада.

Каналга уланиш — @argos_uz