Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
52.5K subscribers
9.81K photos
1.9K videos
14 files
6.42K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
#Ҳамкорлик

⚡️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Жаҳон банки вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди


Мулоқотда Жаҳон банкининг етакчи мутахассислари Шихо Нагаки, Арман Ватян, Изза Акрам Малик, Нургуль Татыбекова иштирок этди. Учрашув аввалида Агентлик фаолияти, Ўзбекистонда давлат хизматини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ҳақида маълумот берилди.

Мамлакатимизда Давлатимиз раҳбари бошчилигида давлат хизмати тизимини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар хорижий мутахассислар томонидан алоҳида эътироф этилди.

Учрашувда томонлар Ўзбекистонда давлат хизмати жозибадорлигини янада ошириш, шу жумладан, давлат хизматчиларига меҳнатга ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш истиқболларини муҳокама қилишди.

Жаҳон банки вакиллари ушбу соҳада халқаро миқёсда тан олинган илғор тажрибаларни жорий этишда кўмаклашишга тайёрликларини билдиришди.

Каналга уланиш —
t.iss.one/argos_uz
#Диққат_қонунчиликда_янгилик

⚡️Масъул раҳбарлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими йўлга қўйилади


“Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-49-сон, 13.03.2024 й.) қабул қилинди.

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш доирасида 2024 йил учун белгиланган мақсадли кўрсаткичларга ўз вақтида, тўлақонли ва сифатли эришилишини таъминлаш, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларининг бу борадаги масъулияти ва шахсий жавобгарлигини ошириш ҳамда фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини такомиллаштириш мақсадида:

◽️ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосарларининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан ишлаб чиқилади;

◽️самарадорлик кўрсаткичларига эришиш бўйича “йўл хариталари” ҳокимлар томонидан тасдиқланади.

◽️Туман (шаҳар) ҳокимлари ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосарларининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари томонидан тасдиқланади.

◽️Бунда, смарадорлик кўрсаткичлари Президент ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва топшириқларида белгиланган кўрсаткичлардан паст бўлмаган даражада чораклар кесимида белгиланади.

Каналга уланиш —
t.iss.one/argos_uz
⚡️Президент Фармонига кўра:

Самарадорлик кўрсаткичларига ўз вақтида ва сифатли эришилишини таъминлаш ва уларнинг бажарилишини мониторинг қилиш тизимини рақамлаштириш мақсадида:


◽️самарадорлик кўрсаткичлари бажарилиши тўғрисидаги маълумот ҳар чоракда Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг samaradorlik.uz электрон платформасига киритилади ҳамда унда раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлиги рейтинги шаклланади.

◽️ҳар бир самарадорлик кўрсаткичига белгиланадиган салмоқ ўлчови йиғиндисидан келиб чиқиб, самарадорлик кўрсаткичлари улар бажарилиши 70 фоиздан кам бўлганда – “қониқарсиз”, 70 фоиздан 85 фоизгача – “қониқарли”, 85 фоиздан 100 фоизгача – “яхши” ҳамда 100 фоиз ва ундан юқори бўлганда “аъло” деб баҳоланади.

◽️самарадорлик кўрсаткичларининг бажарилиши тўғрисидаги маълумот платформага ўз вақтида ва сифатли киритилиши ҳамда тасдиқланиши танланма тартибда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан мониторинг қилинади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
⚡️Президент Фармонига кўра:

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларини рағбатлантириш тўловлари миқдори уларнинг самарадорлик кўрсаткичларини баҳолаш натижаларидан келиб чиқиб белгиланади.

◽️чорак якуни бўйича самарадорлик кўрсаткичларига эришиш натижалари “қониқарсиз” деб баҳоланган раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарларига рағбатлантириш тўловлари келгуси уч ой учун тўхтатилади ва уларга нисбатан интизомий таъсир чораларини қўллаш масаласи кўриб чиқилади, бундан Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида самарадорлик кўрсаткичлари асослантирилган сабабларга кўра бажарилмаганлиги тасдиқланган ҳоллар мустасно.

◽️йил якуни бўйича самарадорлик кўрсаткичларига эришиш натижалари “қониқарсиз” деб баҳоланган раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарларига нисбатан уларнинг эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги масаласи кўриб чиқилади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
⚡️Энди самарадорлик кўрсаткичларининг бажарилиши ҳисоботи Олий Мажлисда эшитилиб борилади

Президент фармони билан:

Олий Мажлис Қонунчилик палатасига республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва ўринбосарларининг самарадорлик кўрсаткичлари бажарилиши юзасидан ҳар бир ташкилот бўйича ҳисоботларни ҳар йили эшитиб бориш тавсия этилди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_муҳим

⚡️Давлат фуқаролик хизматчилари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими ҳақида нималарни биламиз?

Ушбу видеороликда KPI тизими асосида ишлаётган ва ушбу баҳолаш механизмисиз фаолият юритаётган ходимнинг натижалари таҳлил қилинган.

KPI тизими давлат хизматчиларини ҳимоя қилиш, рағбатлаштириш ва самарадорликни ошириш механизми сифатида давлат хизматида тўлиқ жорий этилади.

▫️Барча давлат фуқаролик хизматчиларига мультипликацион роликни кўриш, таҳлил қилиш ва ҳамкасбларга улашиш тавсия қилинади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманига ташриф буюриб, аҳолининг яшаш шароитлари билан танишади.

Тумандаги маҳаллалардан бирида давлатимиз раҳбари раислигида томорқа ва уй хўжаликларидаги имкониятларни тўлиқ ишга солиш орқали аҳоли даромадларини ошириш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилади.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Бу_муҳим

⚡️Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилади

Ўқув соати давомида қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтилади:

▫️Мавзу: Наврўз — қадимий ва улуғ айём

Маърузачи:
Турдимов Шомирза Ғаниевич, фольклоршунос олим, филология фанлари доктори

▫️Мавзу: Миллий тузилма — маҳалла тизимидаги ўзгаришлар, "маҳалла еттилиги" олдидаги устувор вазифалар

Маърузачи: Ҳасанова Мавжуда Ғаниевна, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

▫️
Давлат фуқаролик хизматчилари учун “Стив Жобс ҳаёт ва иш жараёнида қандай қоидаларга амал қилган?” номли видеоролик намойиши

▫️"Конституциявий саводхонлик" рукни

▫️“Мутолаа вақти” рукни:
Рэй Далио, “Принциплар”

Шунингдек, давлат хизматчиларига Ўзбекистон ва хориждаги муҳим янгиликлар ҳақида ҳам маълумот берилади.

❗️Эслатиб ўтамиз,
ўқув соати эртага, 15 март куни соат 9:00да Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси, телеграмдаги расмий канали ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

Давлат хизматчиси соати бошланди

◽️
Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" тақдим қилинди.

Шунингдек, мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда ютубдаги https://www.youtube.com/watch?v=Lk-pFfHTdts саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Сайхунободнинг Иттифоқ маҳалласидаги намунавий томорқа хўжалигида

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_ролик

⚡️Давлат хизмати — шарафли йўл!

Ушбу ролик Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали ташаббуси билан тайёрланган.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Филиаллар_фаолияти

⚡️Самарқанд, Навоий, Бухорода давлат фуқаролик хизматида фаолият юритаётган ўрта ва қуйи бўғин раҳбар кадрлари малакаси оширилди

◽️Ўқув Давлат бошқаруви академиясининг Самарқанд ҳудудий филиалида ташкил этилди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#АРГОС_хабар_қилади

⚡️“Раҳбар аёллар” Ўзбекистон-Германия халқаро таълим маркази фаолияти йўлга қўйилди


Бугун Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат бошқаруви академияси Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) билан ҳамкорликда “Раҳбар аёллар” Ўзбекистон-Германия халқаро таълим маркази фаолиятини йўлга қўйди.

Тадбирнинг очилиш маросимида масъул идора ва ташкилотлар раҳбарияти, вакиллари, Германия ва Франция элчихонаси ҳамда GIZ вакиллари, лидер хотин-қизлар, илмий тадқиқотчилар ҳамда ОАВ иштирок этмоқда.

Таълим маркази мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий соҳадаги билим, кўникмаларини ошириш, давлат хизматида ўзаро тажриба ва малака алмашишда ягона ижтимоий мулоқот майдонини яратиш орқали уларнинг узлуксиз касбий, шахсий ривожланишига кўмаклашиш мақсадида ташкил этилди.

Бугун, шунингдек, Марказ фаолияти йўлга қўйилиши муносабати билан “Давлат хизматида хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш: Лидер аёлларни шакллантириш бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганиш” мавзусида илмий-амалий семинар ҳам бўлиб ўтади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz