Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
52.7K subscribers
9.82K photos
1.91K videos
14 files
6.43K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Медиасаводхонлик_дарси

⚡️Ахборот хизмати фаолиятини самарали ташкил этишда нималарга эътибор бериш керак?

Видеодарсда жамоатчилик билан алоқаларни ўрнатиш ва пресс-релиз тайёрлаш ва қатор масалалар бўйича маълумотлар берилган.

Спикер — Ўзбекистон журнaлистикa вa оммaвий коммуникaциялaр университети таянч докторанти Мастура Хаитова.

Эслатиб ўтамиз, ушбу лойиҳа доирасидаги контентлар Ўзбекистон журнaлистикa вa оммaвий коммуникaциялар университети билан ҳамкорликда тайёрланмоқда.

Лойиҳанинг илк сони ҳақида бу ерда.

Каналга уланиш — @argos_uz
#Маҳалладан_республикагача_тамойили_амалда

⚡️"Салоҳиятли кадрлар резерви"даги номзодлар масъул лавозимларга тайинланмоқда

Ушбу захира “Маҳалладан – республикагача” тамойили асосида кадрларни ўстиришнинг янги тизими. Номзодлар давлатимиз раҳбари кўрсатмасига асосан, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари (юқори натижаларга эришган кадрлар) ичидан сараланмоқда.

Бизни кузатиб боринг, "Салоҳиятли кадрлар резерви" орқали лавозимда ўсган номзодларни (ҳудудлар кесимида) таништириб борамиз.

#Қорақалпоғистон_Республикаси

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
⚡️Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва экспортга жалб этиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар фаолиятини кенгайтириш ва экспортга жалб этиш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
⚡️Уй-жойлар қурилиши соҳасидаги вазифалар белгиланди

Давлатимиз раҳбари жорий йилда уй-жойлар ҳамда “Янги Ўзбекистон” массивлари қурилиши бўйича йиғилиш ўтказди.

Аввало янги уйларнинг сотув нархи ва сифатига эътибор қаратилиб, номутаносибликлар кўрсатиб ўтилди. Мутасаддиларга қурилиш таннархини пасайтириш ва уйлар сифатини яхшилаш бўйича топшириқлар берилди. Шу мақсадда, таклифни кўпайтириш учун кўп қаватли уй-жойлар қурилишига қўшимча ерлар аукционга чиқарилиши белгиланди.

Давлатимиз раҳбари бу соҳада аҳоли ва қурувчилар учун қатор янги имкониятлар берилишини маълум қилди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
⚡️Миллий кадрлар захираси тизими фаолияти юзасидан муҳим маълумотлар

🔰Бугунги кунга келиб Захирадан 114 нафар номзод турли даражадаги раҳбарлик лавозимларига тайинланган.

◽️Давлат фуқаролик хизматида раҳбарлик лавозимларини муносиб кадрлар билан тўлдириш учун Миллий кадрлар захираси қандай шакллантирилади?


— Миллий кадрлар захирасига вазирлик ва идораларда, вилоят, туман, шаҳар ҳокимликлари ҳамда хусусий секторда самарали фаолият юритаётган шахслар, ҳудуддаги ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, хорижий давлатларда фаолият кўрсатаётган иқтидорли шахслар номзод сифатида танлаб олинади. Номзодлар орасидан энг муносибларини танлаб олиш раҳбарлик кўникмаси, соҳага оид билими, маънавияти ҳамда психологик ҳолатини аниқлайдиган махсус имтиҳон ва баҳолаш натижаларига кўра Захирага киритилади.

◽️Миллий кадрлар захираси билан ишлаш тизими қандай бошқарилади?

— Буюк Британия, Бирлашган Араб Амирликлари, Жанубий Корея каби давлатларнинг тажрибасидан келиб чиққан ҳолда Агентлик томонидан электрон тизим — zaxira.argos.uz платформаси яратилди. Мазкур электрон тизим орқали Миллий кадрлар захираси юритилади ва бошқарилади. Захирага олинган шахс ҳақида тўлиқ маълумотлар, унинг портфолиосидан тортиб, баҳолаш натижаларигача ушбу тизимдан ўрин олган.

◽️ Ўтган давр мобайнида Миллий кадрлар захирасидан неча нафар номзод раҳбарлик лавозимларига тайинланди?

— Бугунги кунга келиб, Захирадан тайинланган номзодлар сони 114 нафарни ташкил этади. Шундан, 3 нафари вазир ўринбосари, 14 нафари вилоят ҳокими ўринбосари, 47 нафари туман (шаҳар) ҳокими, 50 нафари бошқа масъул лавозимларга тайинланди.

Жараён давом этмоқда.

Каналга уланиш — @argos_uz
#Тайинлов

⚡️Хатамов Мусурманкул Абдуманнонович Сирдарё тумани ҳокими этиб тайинланди

М.Хатамов тайинловга қадар Боёвут тумани “Ижодкор” мaҳaллa фуқаролар йиғинида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси вазифасида фаолият юритган.

◽️Номзод Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Миллий кадрлар захирасидан тавсия этилди.

Каналга уланиш — @argos_uz
#АРГОС_маълум_қилади

⚡️Республика бўйлаб ўрта ва қуйи бўғин раҳбар кадрлари малака оширмоқда

◽️Шу кунга кадар дастур давомида 1 минг 539 нафар кадр малака оширди.

Таъкидлаш керакки, бугун давлат хизмати барқарорлиги, ишончлилиги ва самарадорлигини таъминлаш — давлат хизматчисининг касбий тайёргарлиги, билим ва кўникмасига боғлиқ.

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунда ҳам давлат фуқаролик хизматчилари ўзининг касбий компетенциясини мунтазам равишда ошириб бориши шарт эканлиги белгиланган.

Шу мақсадда, жорий йилнинг 11-16 март кунлари Давлат бошқаруви академияси ва унинг ҳудудлардаги филиалларида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 232 нафар ўрта ва қуйи бўғин раҳбар кадрларининг касбий билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган малака ошириш курслари ташкил этилди.

Ўқув дастури тингловчиларнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий соҳадаги билимларни оширишга, миллий қадриятларини мустаҳкамлашга ҳамда шахсий ва бошқарув кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган.

Машғулотларни тажрибали мутахассислар ҳамда профессор-ўқитувчилар олиб бормоқда.

Якунда номзодларнинг билим даражалари тест синовлари орқали, шахсий ва касбий кўникмалари эса психодиагностик тестлар орқали баҳоланади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Тайинлов

⚡️Отабек Қазоқов Бухоро вилояти Когон тумани ҳокими этиб тайинланди


О.Қазоқов тайинловга қадар “Ғиждувон” эркин иқтисодий зонаси директори лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz