Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54.1K subscribers
9.96K photos
1.93K videos
14 files
6.51K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | Давлат ташкилотларидаги 1500 дан ортиқ вакант лавозимга танлов эълон қилинди

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудларда иқтисодий ўсишни таъминлаш, паст қувватда ишлаётган корхоналарни қўллаб-қувватлашга оид таклифлар тақдимоти ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги ишлар ҳамда келгуси режаларга оид тақдимот билан танишди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Тайинлов

⚡️Миллий кадрлар захирасидаги номзодлар масъул вазифаларга тайинланмоқда


◽️Азиз Эргашев
Жиззах вилоятининг Бахмал тумани ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди. А.Эргашев тайинловга қадар Жиззах шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

◽️Ғанижон Солиев Фарғона вилоятининг Бағдод тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Ғ.Солиев тайинловга қадар Бағдод тумани “Хўжақишлоқ” МФЙда ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият юритган.

◽️Қодиржон Эркабоев Фарғона вилоятининг Учкўприк тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Қ.Эркабоев тайинловга қадар “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Фарғона минтақавий филиали бошлиғи лавозимида фаолият юритаётган эди.

Номзодлар Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Миллий кадрлар захирасидан тавсия этилди.

Маълумот учун, номзодлар Миллий кадрлар захирасига меҳнат фаолиятидаги ютуқлари, интеллектуал салоҳият ва раҳбарлик кўникмаларини аниқлашга қаратилган тест синовлари ва ассессмент натижалари асосида саралаб олинган.

Ўтган давр ичида номзодлар шахсий ривожланиш режаси асосида ўз билим ва кўникмаларини ривожлантирди. Давлат бошқаруви академиясида малакасини оширди. Масъул раҳбарларга дублёрлик қилишган.

Каналга уланиш — @argos_uz
#Тайинлов

⚡️Бахтиёржон Салимжонов Наманган вилояти Чуст тумани ҳокими вазифасига тайинланди


Б.Салимжонов тайинловга қадар Косонсой тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари - туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи вазифасида фаолият юритган.

Номзод Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Миллий кадрлар захирасидан тавсия этилди.

Каналга уланиш — @argos_uz
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги хизматлар қамровини янада кенгайтириш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Каналга уланиш — @argos_uz
Ҳурматли номзодлар!

Агарда Сиз танловнинг тест босқичига ўтган бўлсангиз, ўзингизга яқин бўлган ҳудуддан туриб ҳам ушбу босқичда қатнашишингиз мумкин.

Мисол орқали тушунтириб берамиз.

Дейлик
, сиз Фарғона шаҳрида яшайсиз, Андижон вилоятидаги вакансияга ариза йўллагансиз. Порталдаги шахсий кабинетингизга Агентлик (АРГОС)нинг Андижон вилояти филиалида тест синови босқичида қатнашишингиз мумкинлиги ҳақида хабар келган.

Бироқ айни вақтда Тошкент шаҳридасиз. Бундай ҳолатда Агентликнинг Тошкент шаҳридаги филиалидан тест синовида қатнашишингиз мумкин. Бунда тест синови бўлиб ўтадиган кун ва вақти ўзгартирилмайди.

📍Тест синовида қатнашиш учун Агентлик филиаллари манзилларини бу ердан олишингиз мумкин.

▪️ Мурожаат учун бот@vacancy_argos_bot

▪️ Вакансиялар канали@vacancy_argos

#Таклиф #ечим #қулайлик

Каналга уланиш — @argos_uz
⚡️Ҳокимлар ва сектор раҳбарлари маҳаллада ўтказаётган қабулларида “еттилик” кўтарган энг оғир масалаларга ечим беради

Давлатимиз раҳбари ҳокимлар ва сектор раҳбарлари маҳаллада ўтказаётган қабуллар ҳам ўзгариши кераклиги, қабулларда маҳалла “еттилиги” кўтарган энг оғир масалаларнинг ечими бўлиши лозимлигини таъкидлади.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига вилоят ҳокимлари билан бирга барча маҳаллаларда ижтимоий ходимлар фаолиятини ташкил қилиш топширилди.

Протез воситаларини бериш, нафақа ва қаровсиз қолган болаларга васийликни расмийлаштириш, ўзгалар парваришига муҳтож кексаларни ёлғиз деб эътироф этиш каби 49 та ижтимоий хизмат маҳаллагача туширилиши белгиланди.

Маҳаллада ижтимоий хизматлар кўрсатиш электрон платформаси ишлаб чиқилади.

Каналга уланиш — @argos_uz
⚡️Аҳолига кўрсатиладиган барча ижтимоий ёрдамлар “ижтимоий карта” орқали молиялаштирилади

◽️Тартиб 1 октябрдан жорий қилинади.

Бунда, энг аввало, “Саховат ва кўмак”, “Аёллар”, “Ёшлар” дафтарлари жамғармалари, кейинчалик босқичма-босқич 74 турдаги ижтимоий нафақа ва ёрдамлар ўтказилади.

Ушбу карта орқали транспорт ва коммунал соҳалардаги имтиёзлардан ҳам фойдаланиш мумкин бўлади.

Каналга уланиш — @argos_uz
#АРГОС_маълум_қилади

⚡️Раҳбарликка қуйида ишлаб, натижа кўрсатган кадрлар тавсия этилмоқда


◽️Давлатимиз раҳбари кўрсатмаси асосида, Салоҳиятли кадрлар резервидаги номзодларни масъул лавозимларга тайинлаш жараёнлари бошланди.

2022 йил 4 август куни Президентимиз давлат хизматини ислоҳ қилиш йўналишида ўтказган мажлисида бундан буён раҳбарлик лавозимларига номзодлар маҳаллада одамлар билан ишлаган, уларнинг муаммосини ўз кўзи билан кўриб, ҳал қилган кадрлар орасидан танлаб олиниши ҳақида таъкидланган эди.

Ушбу кўрсатма ижросини таъминлаш мақсадида Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаолларидан иборат 1000 нафар номзод Салоҳиятли кадрлар резервига танлов асосида саралаб олинган эди.

Ўтган давр мобайнида номзодлар учун масофавий малака ошириш курси ташкил этилди, уларнинг 859 нафари курсни мувафаққиятли якунлади. Шунингдек, номзодлар учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бошқармаларида 2 ҳафталик стажировка ташкил этилди. Энг яхши натижа кўрсатган 247 нафар номзод вилоят ҳокими ўринбосари, туман (шаҳар) ҳокимларига 1 ой давомида дублёрлик қилди. 30 нафардан ортиқ номзод Россия, Хитой ва Франция давлатларида малака ошириб қайтди.

Жорий йилнинг январь ойида эса Резервга киритилган 90 нафар ҳоким ёрдамчилари Давлат бошқаруви академиясида таҳсил олди.

Бугунги кунга келиб, Резервдаги 12 нафар номзод вилоят ва туман (шаҳар) даражасидаги ташкилотларнинг раҳбарлик лавозимларига, шунингдек, 7 нафар номзод туман (шаҳар) ҳокими ва ўринбосари лавозимларига тайинланди.

◽️Президентимиз таъкидлаганидек, қуйини кўрган, халқ билан мулоқот қилишнинг сабоғини олган кадрлар давлат тизимидаги нуфузли лавозимларга номзод бўлмоқда.

Жараён давом этади. Захира тизими ҳақида батафсил ушбу ҳаволада ўқинг.

Каналга уланиш — @argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Давлатимиз раҳбари ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнат қилишга интилишини қўллаб-қувватлаш юзасидан топшириқлар берди

Каналга уланиш — @argos_uz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 21 февраль куни “Келажак ўйинлари” мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Қозон шаҳрида бўлади.

Ушбу йирик спорт тадбирида 107 та мамлакатдан 227 та жамоа, шу жумладан, Ўзбекистон спортчилари иштирок этади.

Ташриф дастурида икки давлат раҳбарларининг учрашуви кўзда тутилган.

Каналга уланиш — @argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кўмакчи_эксперт

Ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда у фойдаланмаган меҳнат таътиллари учун пулли компенсация тўланадими?

Эксперт, Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси Муҳаммадамин Каримжонов ушбу саволга жавоб берди.

Каналга уланиш — @argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Давлат фуқаролик хизматига ишга кириш бўйича очиқ танловлар жараёнлари ҳақида ишончли ва тасдиқланган манбалар

Вакансиялар каналиhttps://t.iss.one/vacancy_argos

Танлов ғолиблари тайинловлари каналиhttps://t.iss.one/vacancy_winners

Тест синови саволлари каналиhttps://t.iss.one/testargosuz

Танлов жараёнлари каналиhttps://t.iss.one/vacancyonline

очиқ танловлар юзасидан таклиф ва муаммоларни қабул қилиб, қисқа муддатда жавоб берувчи бот — t.iss.one/vacancy_argos_bot

Каналга уланиш — @argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Очиқлик_ҳисобдорлик

⚡️Бугун Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Унда Жамоатчилик кенгаши аъзолари, ташкилот раҳбарияти, таркибий бўлинмалар масъуллари ва мутахассислари иштирок этди.

Йиғилишда Кенгаш аъзолари фаол қатнашди.

◽️
Батафсил

Каналга уланиш — @argos_uz