Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54.2K subscribers
9.99K photos
1.94K videos
14 files
6.52K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини оширишга алоҳида эътибор қаратилади

Президент “Ўзбек тили ва адабиёти” фани ўқитувчиларига ҳам халқаро сертификатга эга бўлган бошқа фан ўқитувчиларидан кам бўлмаган миқдорда қўшимча ҳақ тўланиши адолатдан бўлишини таъкидлади.

Шу мақсадда миллий сертификатга эга бўлган “Ўзбек тили ва адабиёти” фани ўқитувчиларига келгуси ўқув йилидан бошлаб 50 фоиз устама тўланади.

Ўзбек тили бўйича халқаро фан олимпиадаси ўтказилиши, ғолиб ва совриндорлари пул мукофоти билан тақдирланиши ҳамда олийгоҳларга ўзбек тили филологияси йўналиши бўйича давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланди.

Каналга уланиш - @argos_uz
⚡️Идора ва муассасаларда ойнинг бир кунини “Театр куни” деб эълон қилиш таклиф этилди

- Агар ҳозир “Қани, охирги бир ойда қайси театрга бордингиз, қандай янги китоб ўқидингиз?”, деб сўрасам, ўйлайманки, аксарият раҳбарлар хижолат бўлиб қолиши мумкин.

Ҳолбуки, раҳбар-етакчилар ижтимоий дунёқараш, маданий савия бўйича бошқаларга ўрнак бўлишлари керак, - деди Президент.

Идора ва муассасаларда ойнинг бир кунини “Театр куни” деб эълон қилиш таклиф этилди. Ходимларнинг театрларга боришини йўлга қўйиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.

Каналга уланиш - @argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟢LIVE
#Очиқ_мулоқот_очиқ

“Ёшлар ва давлат хизмати” мавзусида очиқ мулоқот бошланди

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов ёш давлат фуқаролик хизматчилари билан очиқ мулоқот қилмоқда.

Мулоқотда ташкилот масъуллари, вазирлик ва идораларда фаолият юритаётган 400 нафарга яқин ёш давлат фуқаролик хизматчилари(Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан оффлайн тартибда 1000 нафарга яқин ёш кадрлар), жамоатчилик ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этмоқда.

Канални кузатиш — t.iss.one/argos_uz
#LIVE

Отабек Хасанов мулоқот аввалида бугун Давлатимиз раҳбари иштирокида бўлиб ўтган муҳим масаладаги йиғилиш ва унда ёш давлат хизматчилари олдига қўйиладиган масалалар ҳақида муҳим фикрларни билдирди.

Шундан сўнг, давлат хизмати соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалдаги натижалари юзасидан таҳлилий фикрлар келтирилди.

Айни дамда давлат фуқаролик хизматини ривожлантиришнинг замонавий тенденциялари, ёш давлат хизматчиларида лидерлик кўникмаларини ривожлантириш, давлат хизматида талант менежмент лойиҳалари юзасидан ёшлар билан фикр алмашилмоқда.

Канални кузатиш — t.iss.one/argos_uz
#LIVE

⚡️Жорий йилда 9 213 таси малакали ходим танлов орқали давлат хизматига кирди, шундан 3 290 нафари 30 ёшгача бўлганлар ёшлар

Бу ҳақда Отабек Хасанов ёш давлат фуқаролик хизматчилари билан ташкил этилган очиқ мулоқотда маълум қилди.

— Бир пайтлар ушбу платформа 5 та вакант лавозим билан иш бошлаган. Ўтган қисқа вақт давомида барча жараёнлар такомиллаштирилиб борилди. Очиқ танлов юзасидан мурожаатлар боти ишга тушди. Танлов жараёнларини ижтимоий тармоқларда онлайн узатиш имконияти яратилди. Қатор вазирлик, идоралар билан ҳамкорлик йўлга қўйилди. Тўғри, бу бир томондан давлат хизматига ишга киришни қийинлаштирди. Сабаби, энди рақобатчилар бор. Билим, тажриба, кўникма очиқ майдонда синалади. Бу эса бугунги кунда давлат хизматини сифатли кадрлар билан тўлдиришда муҳим меъзон бўлиб хизмат қилмоқда. Жорий йилда 9 213 таси малакали ходим танлов орқали давлат хизматига кирди, шундан 3 290 нафари 30 ёшгача бўлганлар ёшлар.

Канални кузатиш — t.iss.one/argos_uz
#LIVE

Давлат фуқаролик хизматида қандай муаммолар бор?

Ёш давлат фуқаролик хизматчилари аноним сўровнома тўлдиришмоқда.

Каналга уланиш - @argos_uz