Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54.2K subscribers
9.99K photos
1.94K videos
14 files
6.52K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
#АРГОС_маълум_қилади

⚡️Муҳим масалада амалий семинар ташкил этилди

"Ўзбекистон — 2030
" стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-300-сон қарорида Давлат фуқаролик хизматида ягона кадрлар сиёсатини олиб бориш, ходимларни самарали бошқариш ва инсон ресурсларини ривожлантириш бўйича умумий концепциясини ишлаб чиқиш вазифаси белгиланган.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан мазкур концепцияни ўз ичига олган Давлат органларида инсон ресурсларини таҳлил қилиш ва режалаштириш бўйича намунавий йўриқнома ҳамда Давлат органлари учун намунавий кадрлар сиёсати бўйича йўриқнома ишлаб чиқилди.

Мазкур йўриқномалар асосида умумий концепцияни тушунтириш мақсадида давлат органи ва ташкилотлари марказий аппарат ҳамда ҳудудий бўлинмалари кадрлар бўлинмалари раҳбарлари ва ходимлари учун амалий семинар ташкил этилди.

Умумий концепция бўйича батафсил тушунтириш берилди. Йўриқномалар мазмун-моҳияти юзасидан иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
IT соҳасини ривожлантирмасдан, давлат ва жамиятни ривожлантириб бўлмайди

Каналга уланиш —
t.iss.one/argos_uz
#Билган_яхши

⚡️Ишга қабул қилинаётган 18 ёшга тўлмаган шахсларга дастлабки синов белгиланмайди

Қонунчиликка кўра, қуйидагилар ишга қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмайди:

▫️ ҳомиладор аёл, 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёл ёки 3 ёшга тўлмаган болани ёлғиз ўзи тарбиялаётган ота (васий);

▫️ захирага қўйиладиган иш ўринларига ишга жойлаштириш учун юборилган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларидан бўлган шахслар;

▫️ давлат грантлари асосида ўқиган ва олий таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан 3 ой ичида йўлланма бўйича олинган мутахассислигига доир ишга кираётган олий таълим ташкилотларининг битирувчилари;

▫️тегишли таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан 1 йил ичида биринчи бор ишга кираётганда олинган мутахассислиги бўйича мустақил равишда ишга жойлашаётган умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларининг битирувчилари;

▫️ўзи билан 6 ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилаётган ходимлар;

▫️ 18 ёшга тўлмаган шахслар;

▫️ишга қайтадан қабул қилинган тақдирда иш берувчи илгари қайси ходимлар билан меҳнат шартномасини алоҳида асослар бўйича бекор қилган бўлса, ўша шахслар;

▫️ишлаб чиқаришда ўқитиш шартномаси бўйича ушбу иш берувчида ўқишни ўтаган ўқувчилар;

▫️жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ва иш берувчининг ички ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ходимлар.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Бу_муҳим

⚡️Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилади!

Ўқув соати давомида қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтилади:

▫️Давлат фукаролик хизматчилари учун “Сунъий интеллектнинг ғолиблари ва мағлублари ким?” деб номланган видеолавҳа намойиши

▫️"Мутолаа вақти” рукни

▫️"Конституциявий саводхонлик" рукни

◽️ Ўзбекистон ва хориждаги муҳим янгиликлар

❗️Эслатиб ўтамиз,
ўқув соати эртага, 22 декабрь куни соат 9:00да Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси билан телефон орқали мулоқотда уни Президент сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан самимий қутлади

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_муҳим

⚡️Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" тақдим қилинди.

Шунингдек, мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда ютубдаги https://youtu.be/ehSXf1NAAIs?si=i8jRCo_USA1KqqOV саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.

Бошланган янги иш кунингиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистон Президенти Миср етакчисини сайловдаги ишончли ғалабаси билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси билан телефон орқали мулоқотда уни Президент сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан самимий қутлади.

Сайловчиларнинг фаол иштироки ва овоз бериш натижалари дўст Миср халқи амалдаги давлат раҳбарининг сиёсати ва ислоҳотлар дастурини кенг қўллаб-қувватлаётганидан далолат экани қайд этилди.

Ўзбекистон-Миср кенг кўламли шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

◽️Халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
⚡️Мамлакатимиз ўз тараққиётининг янги, юксак босқичига кираётган ҳозирги пайтда бизга жадид боболаримиз каби ғарб илм-фан ютуқлари билан бирга, миллий қадриятлар руҳида тарбия топган етук кадрлар сув билан ҳаводек зарур

Президент Шавкат Мирзиёев

Президент раислигида Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг йиғилиши бошланди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Билган_яхши

⚡️Талабалар ўқишдан бўш вақтларида ишлашлари мумкин

Қонунчиликка кўра, кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларга ўқишдан бўш вақтларида (куннинг иккинчи ярмида) меҳнат шартномаси бўйича олий таълим муассасасида ёки бошқа ташкилотларда ишлашга рухсат берилади.

Талабаларнинг бошқа ҳуқуқлари қонунчиликда ва олий таълим муассасаси Низомида белгиланиши мумкин.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини оширишга алоҳида эътибор қаратилади

Президент “Ўзбек тили ва адабиёти” фани ўқитувчиларига ҳам халқаро сертификатга эга бўлган бошқа фан ўқитувчиларидан кам бўлмаган миқдорда қўшимча ҳақ тўланиши адолатдан бўлишини таъкидлади.

Шу мақсадда миллий сертификатга эга бўлган “Ўзбек тили ва адабиёти” фани ўқитувчиларига келгуси ўқув йилидан бошлаб 50 фоиз устама тўланади.

Ўзбек тили бўйича халқаро фан олимпиадаси ўтказилиши, ғолиб ва совриндорлари пул мукофоти билан тақдирланиши ҳамда олийгоҳларга ўзбек тили филологияси йўналиши бўйича давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланди.

Каналга уланиш - @argos_uz
⚡️Идора ва муассасаларда ойнинг бир кунини “Театр куни” деб эълон қилиш таклиф этилди

- Агар ҳозир “Қани, охирги бир ойда қайси театрга бордингиз, қандай янги китоб ўқидингиз?”, деб сўрасам, ўйлайманки, аксарият раҳбарлар хижолат бўлиб қолиши мумкин.

Ҳолбуки, раҳбар-етакчилар ижтимоий дунёқараш, маданий савия бўйича бошқаларга ўрнак бўлишлари керак, - деди Президент.

Идора ва муассасаларда ойнинг бир кунини “Театр куни” деб эълон қилиш таклиф этилди. Ходимларнинг театрларга боришини йўлга қўйиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.

Каналга уланиш - @argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟢LIVE
#Очиқ_мулоқот_очиқ

“Ёшлар ва давлат хизмати” мавзусида очиқ мулоқот бошланди

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов ёш давлат фуқаролик хизматчилари билан очиқ мулоқот қилмоқда.

Мулоқотда ташкилот масъуллари, вазирлик ва идораларда фаолият юритаётган 400 нафарга яқин ёш давлат фуқаролик хизматчилари(Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан оффлайн тартибда 1000 нафарга яқин ёш кадрлар), жамоатчилик ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этмоқда.

Канални кузатиш — t.iss.one/argos_uz
#LIVE

Отабек Хасанов мулоқот аввалида бугун Давлатимиз раҳбари иштирокида бўлиб ўтган муҳим масаладаги йиғилиш ва унда ёш давлат хизматчилари олдига қўйиладиган масалалар ҳақида муҳим фикрларни билдирди.

Шундан сўнг, давлат хизмати соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалдаги натижалари юзасидан таҳлилий фикрлар келтирилди.

Айни дамда давлат фуқаролик хизматини ривожлантиришнинг замонавий тенденциялари, ёш давлат хизматчиларида лидерлик кўникмаларини ривожлантириш, давлат хизматида талант менежмент лойиҳалари юзасидан ёшлар билан фикр алмашилмоқда.

Канални кузатиш — t.iss.one/argos_uz