Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
52.9K subscribers
9.83K photos
1.91K videos
14 files
6.44K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
#Филиаллар_фаолияти

⚡️Одоб-ахлоқ қоидалари — давлат фуқаролик хизматчисининг халқ билан самарали ишлашига ёрдам беради

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва туман (шаҳар) “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ходимлари учун семинар ташкил этилди.

Иштирокчиларга давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳияти юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди. Амалий мисоллар келтирилди.

Шунингдек, давлат фуқаролик хизматчилари соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Президент_ҳузурида_йиғилиш

⚡️Бугун Давлатимиз раҳбари Тошкентдаги IT-парк фаолияти ва ахборот технологиялари соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишади


Шунингдек, IT соҳасини ривожлантириш ва давлат бошқарувини рақамлаштириш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ҳам ўтказилади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Халқаро_ҳамкорлик

⚡️Давлат фуқаролик хизматчиларининг компетенцияларини ривожлантириш ва баҳолаш бўйича Корея тажрибаси ўрганилмоқда

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Кореянинг Инсон ресурсларини ривожлантириш миллий институти ва Персонални бошқариш вазирлиги билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Маълумот учун: 2023 йил октябрь ойида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Корея Республикаси Персонални бошқариш вазирлиги ҳамда Институт ўртасида англашув меморандумлари имзоланган.

Икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида Агентлик ходимлари ва Давлат бошқаруви академияси профессор ўқитувчилари учун қисқа муддатли стажировка курси ташкил этилди. Мақсад – давлат фуқаролик хизматчиларининг компетенцияларини ривожлантириш ва баҳолаш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш.

Бугун делегация Корея Республикаси раҳбар кадрларини баҳолаш бўйича Ассессмент марказида бўлишди. Марказ фаолияти, шунингдек, кадрларни компетенциялар асосида баҳолаш механизми билан яқиндан танишишди.

Соҳага оид қатор учрашув ва тадбирларни ўз ичига олган стажировка дастури жорий йилнинг 23 декабрига қадар Сеул шаҳрида давом этади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Рақамлаштиришдан бош тортаётган раҳбар — коррупцияни йўқ қилишга интилмаган раҳбар

Президент Шавкат Мирзиёев

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
⚡️Президент рақамли технологиялар соҳасидаги натижалар ва режалар билан танишди

2017 йилда юртимизда IT компаниялар сони 147 та бўлган бўлса, ҳозирда 1 минг 600 тага етган. Иш ўринлари ҳам қисқа вақтда 10 баравар кўпайиб, 24 мингтадан ошган. 2017 йилда 600 минг АҚШ доллари бўлган экспорт ҳажми жорий йил якуни билан 300 миллион доллардан ошиши кутилмоқда.

My.gov.uz ягона портали орқали бугунги кунда 8 миллиондан ортиқ аҳоли ва тадбиркорлар 570 турдаги онлайн хизматдан фойдаланмоқда.

Ижро интизоми ягона тизими - ijro.gov.uz орқали давлат идоралари ва уларнинг қуйи бўғинлари ходимлари томонидан 28 миллионта ҳужжат электрон айрибошланган.

Президентимиз бу тизим раҳбарларнинг онги ва масъулиятини ўзгартирганини таъкидлаб, ҳужжатлар интеграцияси ва сифатини яхшилаш, ижро интизоми назоратини кучайтириш бўйича кўрсатмалар берди.

2022 йилда БМТнинг Электрон ҳукумат рейтингида мамлакатимиз 18 поғона юқорилаб, 69-ўринни эгаллади. 2030 йилга бориб, ушбу рейтингда биринчи ўттизталикка кириш бўйича йиллик чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#АРГОС_маълум_қилади

⚡️Муҳим масалада амалий семинар ташкил этилди

"Ўзбекистон — 2030
" стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-300-сон қарорида Давлат фуқаролик хизматида ягона кадрлар сиёсатини олиб бориш, ходимларни самарали бошқариш ва инсон ресурсларини ривожлантириш бўйича умумий концепциясини ишлаб чиқиш вазифаси белгиланган.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан мазкур концепцияни ўз ичига олган Давлат органларида инсон ресурсларини таҳлил қилиш ва режалаштириш бўйича намунавий йўриқнома ҳамда Давлат органлари учун намунавий кадрлар сиёсати бўйича йўриқнома ишлаб чиқилди.

Мазкур йўриқномалар асосида умумий концепцияни тушунтириш мақсадида давлат органи ва ташкилотлари марказий аппарат ҳамда ҳудудий бўлинмалари кадрлар бўлинмалари раҳбарлари ва ходимлари учун амалий семинар ташкил этилди.

Умумий концепция бўйича батафсил тушунтириш берилди. Йўриқномалар мазмун-моҳияти юзасидан иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
IT соҳасини ривожлантирмасдан, давлат ва жамиятни ривожлантириб бўлмайди

Каналга уланиш —
t.iss.one/argos_uz
#Билган_яхши

⚡️Ишга қабул қилинаётган 18 ёшга тўлмаган шахсларга дастлабки синов белгиланмайди

Қонунчиликка кўра, қуйидагилар ишга қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмайди:

▫️ ҳомиладор аёл, 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёл ёки 3 ёшга тўлмаган болани ёлғиз ўзи тарбиялаётган ота (васий);

▫️ захирага қўйиладиган иш ўринларига ишга жойлаштириш учун юборилган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларидан бўлган шахслар;

▫️ давлат грантлари асосида ўқиган ва олий таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан 3 ой ичида йўлланма бўйича олинган мутахассислигига доир ишга кираётган олий таълим ташкилотларининг битирувчилари;

▫️тегишли таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан 1 йил ичида биринчи бор ишга кираётганда олинган мутахассислиги бўйича мустақил равишда ишга жойлашаётган умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларининг битирувчилари;

▫️ўзи билан 6 ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилаётган ходимлар;

▫️ 18 ёшга тўлмаган шахслар;

▫️ишга қайтадан қабул қилинган тақдирда иш берувчи илгари қайси ходимлар билан меҳнат шартномасини алоҳида асослар бўйича бекор қилган бўлса, ўша шахслар;

▫️ишлаб чиқаришда ўқитиш шартномаси бўйича ушбу иш берувчида ўқишни ўтаган ўқувчилар;

▫️жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ва иш берувчининг ички ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ходимлар.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Бу_муҳим

⚡️Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилади!

Ўқув соати давомида қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтилади:

▫️Давлат фукаролик хизматчилари учун “Сунъий интеллектнинг ғолиблари ва мағлублари ким?” деб номланган видеолавҳа намойиши

▫️"Мутолаа вақти” рукни

▫️"Конституциявий саводхонлик" рукни

◽️ Ўзбекистон ва хориждаги муҳим янгиликлар

❗️Эслатиб ўтамиз,
ўқув соати эртага, 22 декабрь куни соат 9:00да Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси билан телефон орқали мулоқотда уни Президент сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан самимий қутлади

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_муҳим

⚡️Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" тақдим қилинди.

Шунингдек, мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда ютубдаги https://youtu.be/ehSXf1NAAIs?si=i8jRCo_USA1KqqOV саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.

Бошланган янги иш кунингиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистон Президенти Миср етакчисини сайловдаги ишончли ғалабаси билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси билан телефон орқали мулоқотда уни Президент сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан самимий қутлади.

Сайловчиларнинг фаол иштироки ва овоз бериш натижалари дўст Миср халқи амалдаги давлат раҳбарининг сиёсати ва ислоҳотлар дастурини кенг қўллаб-қувватлаётганидан далолат экани қайд этилди.

Ўзбекистон-Миср кенг кўламли шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

◽️Халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
⚡️Мамлакатимиз ўз тараққиётининг янги, юксак босқичига кираётган ҳозирги пайтда бизга жадид боболаримиз каби ғарб илм-фан ютуқлари билан бирга, миллий қадриятлар руҳида тарбия топган етук кадрлар сув билан ҳаводек зарур

Президент Шавкат Мирзиёев

Президент раислигида Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг йиғилиши бошланди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Билган_яхши

⚡️Талабалар ўқишдан бўш вақтларида ишлашлари мумкин

Қонунчиликка кўра, кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларга ўқишдан бўш вақтларида (куннинг иккинчи ярмида) меҳнат шартномаси бўйича олий таълим муассасасида ёки бошқа ташкилотларда ишлашга рухсат берилади.

Талабаларнинг бошқа ҳуқуқлари қонунчиликда ва олий таълим муассасаси Низомида белгиланиши мумкин.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz