Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54.5K subscribers
10K photos
1.94K videos
14 files
6.55K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
#Халқаро_ҳамкорлик
#USA

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов, БМТ Халқаро давлат хизмати комиссияси раиси Ларби Джакта ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот аввалида Отабек Хасанов жаноб Ларби Джактага халқаро семинарга таклиф учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистонда давлат хизмати ва HR тизимини такомиллаштириш бўйича самарали бўлганлигини билдирди.

Шундан сўнг, мамлакатимизда профессионал давлат тизимини яратиш мақсадида амалга оширилаётган ишлар, жумладан, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун, халққа йўналтирилган давлат хизмати, давлат хизматига ёшларни жалб қилиш, ёш истеъдодларга алоҳида эътибор қаратиш, “Эл-юрт умиди” жамғармаси фаолияти ҳақида маълумот берилди. 

Жаноб Ларби Джакта Ўзбекистонда давлат хизматида инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш соҳасида илғор тажрибаларни қўллаш бўйича БМТ Халқаро давлат хизмати комиссияси имкониятларидан самарали фойдаланиш мумкинлигини билдирди. Ўзбекистонлик ёш истеъдодлар учун стажировка имкониятларини кенгайтириш бўйича томонлар ҳамкорлик имкониятлари таҳлил қилинди.

Каналга уланиш — @argos_uz
#Халқаро_ҳамкорлик
#USA

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов Жаҳон банкининг Вашингтондаги вакиллари билан учрашди.

Онлайн форматда ташкил этилган мулоқотда Жаҳон банкининг етакчи мутахассислари Арман Ватян,  Шихо Нагаки, Изза Акрам Малик, Нургуль Татыбекова, Шоиста Зокирова иштирок этди.

Мулоқот аввалида Отабек Хасанов делегациянинг АҚШга сафари мақсади, БМТнинг Давлат хизмати бўйича халқаро комиссияси билан ўзаро ҳамкорлик, Агентлик фаолияти, Ўзбекистонда давлат хизматини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ҳақида маълумот берди.

Шундан сўнг, мулоқотнинг асосий масаласига ўтилди.

Ўзбекистонда давлат хизмати жозибадорлигини янада ошириш учун давлат хизматчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг ягона тизимини жорий этиш зарурлигини билдирди. Ходимларнинг мартаба ва фаолиятини баҳолаш каби омилларни ҳисобга олган ҳолда иш ҳақини белгилашнинг ягона мезонларини белгилаш лозимлиги таъкидланди.

Жаҳон банки вакиллари ушбу соҳада халқаро миқёсда тан олинган илғор тажрибаларни жорий этишда кўмаклашишга тайёрликларини билдиришди.

Томонлар ҳамкорликнинг 2024 йилги режаларини муҳокама қилишди.

Каналга уланиш — @argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Дубайга амалий ташрифининг иккинчи кунида Бирлашган Араб Амирликлари раҳбарияти ҳамда етакчи компаниялар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди

Каналга уланиш - @argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиликлар_24

⚡️Кадрлар сиёсати соҳасида илғор хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида АҚШга хизмат сафари ташкил қилинди

◽️
Тафсилотлар лавҳада.

Каналга уланиш —  @argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ҳафталик дайжести

◽️Одоб-ахлоқ комиссиялари давлат хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларининг бузилишлари билан боғлиқ масалаларни қандай ҳолларда кўриб чиқади?

◽️Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Навоий вилояти филиалида "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди.

◽️Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали раҳбари иштирокида мулоқот ташкил этилди.

◽️Ходимнинг яшаш жойи манзили ўзгарса, иш берувчини хабардор қилиши керакми?

◽️Ўзбекистонда хотин-қизларни раҳбарликка тайёрлашнинг ўзига хос миллий модели шаклланмоқда.

◽️Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларини эгаллаш учун ташкил этилаётган танловларнинг тест синови босқичида ўзгаришлар киритиляпти.

◽️Навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" тақдим қилинди.

◽️АҚШда таҳсил олаётган ёш мутахассисларимиз билан мулоқот қилинди.

◽️Кадрлар сиёсати соҳасида илғор хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида АҚШга хизмат сафари ташкил қилинди.

Бошланган янги иш ҳафтангиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Умуммиллий Конституция имтиҳонининг финал босқичи бошланди

Имтиҳон жараёнларини ушбу ҳавола орқали кузатиб боришингиз мумкин: https://www.youtube.com/live/veMAkHq6QSU?si=gdvsMFfISoIscmaV

Ғолиблар диплом ва қуйидаги қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади:

▫️1-ўрин – телевизор;
▫️2-ўрин – планшет;
▫️3-ўрин – смарт соат.

Каналга уланиш —
@argos_uz
#АРГОС_хабари

⚡️2023 йилги 2-очиқ стипендия танловининг 2-саралаш босқичига тавсия этилган номзодлар учун суҳбат жараёнлари бошланди!

“Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2023 йилги 2-стипендия танлови номзодлари учун тест синови жорий йилнинг ноябрида Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан, ҳудудлар кесимида ўтказилган эди.

Бугун тест босқичидан муваффақиятли ўтган номзодлар учун суҳбат жараёни бошланди.

◽️Танлов комиссиясининг қарорига кўра, ушбу босқичда малакали мутахассислар номзодларнинг
:

хорижда таълим олишдан кўзлаган мақсади, олинган билимларни Ўзбекистонда қўллаш имкониятлари,
танлаган мутахассислиги бўйича билим ва кўникмалари,
маънавий тафаккури, соғлом дунёқараши, миллий ва умуминсоний қадриятларини аниқлаш бўйича суҳбат қилишади.

Жараён жорий йилнинг 11 декабрига қадар Давлат бошқаруви академиясида давом этади.

Каналга уланиш — @argos_uz
#Филиаллар_фаолияти

⚡️Дастан Даулетмуратов: Мақсадим — давлат хизматида ишлаш

Талабалар юқори давлат органларида...

Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси филиали томонидан Қорақалпоғистон Қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтининг битирувчи курс талабалари учун “Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди.

Мақсад — талабаларни давлат фуқаролик хизмати, шу жумладан, вазирлик тизими фаолияти билан яқиндан таништириш, давлат фуқаролик хизматига меритократия тамойили асосида муносиб номзодларни саралаб олиш ҳамда танлов жараёнлари билан таништириш.

Талабалар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси филиалида бўлишди.

◽️Батафсил

Каналга уланиш — @argos_uz