Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54.3K subscribers
10.1K photos
1.97K videos
14 files
6.6K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
#Бу_муҳим

⚡️ Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилади

Ўқув соати давомида қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтилади:

▫️Мавзу: Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 75 йиллигини кенг нишонлаш доирасида Ўзбекистонда амалга оширилаётган тадбирлар

Маърузачи: Хусниддин Холмаматов, Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таҳлил ва тадқиқотлар бўлими бош мутахассиси

▫️"Мутолаа вақти” рукни

▫️"Конституциявий саводхонлик" рукни

Шунингдек, давлат хизматчиларига Ўзбекистон ва хориждаги муҳим янгиликлар ҳақида ҳам маълумот берилади.

❗️Эслатиб ўтамиз,
ўқув соати эртага, 1 декабрь куни соат 9:00да Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси, Телеграмдаги расмий канали ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uzc
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Фоторепортаж

⚡️Давлат фуқаролик хизматига ишга кирмоқчи бўлган номзодлар учун айни кунларда республика бўйлаб
давом этаётган "Очиқ эшиклар куни" жараёнларидан фоторепортаж

Каналга уланиш — @argos_uz
#Халқаро_ҳамкорлик
#USA

Бугун Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов АҚШга хизмат сафари доирасида Америка Давлат бошқаруви жамияти (ASPA) ижрочи директори Уиллиам Шилдс билан учрашув ўтказди.

ASPA 1939 йилда ташкил қилинган бўлиб, Public Administration Review ва Public Integrity журналларини нашр қилади. Жамиятга дунё бўйлаб 10 минг нафардан ортиқ олимлар ва давлат хизматчилари аъзо.

Ташкилот турли конференцияларга ҳомийлик қилади. Давлат сиёсати, давлат бошқаруви ва давлат хизмати соҳаларида профессионал хизматлар кўрсатади.

Учрашувда томонлар давлат хизмати соҳасида тадқиқотлар олиб бориш, етакчи халқаро экспертларни жалб қилиш, қўшма анжуманлар ташкил қилиш, кадрлар тайёрлаш каби соҳаларда ўзаро ҳамкорлик қилиш истиқболларини муҳокама қилишди. Шунингдек, "Эл-юрт умиди" жамғармаси гранти асосида АҚШда таҳсил олаётган ёшларимизнинг ушбу ташкилотда, қолаверса, мамлакатдаги давлат идораларида стажировкасини ташкил этиш масаласи ҳам учрашув кун тартибидан ўрин олди.

Сафар давом этади.

Каналга уланиш - @argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_муҳим

⚡️Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" тақдим қилинди.

Шунингдек, мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда ютубдаги https://www.youtube.com/watch?v=i2wQr4NcSo4 саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.

Бошланган янги иш кунингиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Халқаро_ҳамкорлик
#USA

⚡️АҚШда таҳсил олаётган ёш мутахассисларимиз билан мулоқот қилинди


Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳридаги Бош консуллигида Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов АҚШда таҳсил олаётган “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари билан учрашди.

Мулоқот аввалида давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ёшларни қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айлангани таъкидланди.

Давлат хизматига иқтидорли ёшларни жалб қилиш, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан батафсил маълумот берилди. Ёшларимиз келажак режалари ҳақида гапирди. Ўзбекистондаги қатор соҳа ва тармоқларни ривожлантириш бўйича ташаббус ва таклифларини билдиришди.

Шунингдек, улар давлатимиз раҳбари томонидан ўзига берилган имконият учун миннатдорлигини билдиришди. Мамлакатидаги ислоҳотларни ижобий баҳолаб, таҳсили тугаши билан ўз ватанига қайтиб, жадал ислоҳотлар иштирокчиси бўлиш мақсадлари қатъийлигини таъкидлашди.

Каналга уланиш — @argos_uz
⚡️Шавкат Мирзиёев БМТ конференциясида 140 нафар давлат раҳбарлари орасида биринчилардан бўлиб нутқ сўзлайди

Бугун Шавкат Мирзиёев Дубай шаҳрида БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференциясида нутқ сўзлайди.

140 дан ортиқ давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этаётган конференциянинг кун тартибига кўра, Ўзбекистон Президенти катта тадбирнинг кириш қисмида, аниқроғи БАА, Саудия Арабистони, Миср, Қатар каби давлат раҳбарларидан кейин ўнинчи тартиб рақами остида чиқиш қилади. Ўзбекистонга Марказий Осиё давлатлари ичидан биринчи бўлиб сўз берилган.

Президентимиз ўз нутқида жуда муҳим ва долзарб масалаларга тўхтатилиши кутилмоқда.

Каналга уланиш — @argos_uz
⚡️COP28 саммити ўтаётган "Экспо Сити Дубай" мажмуасида Президентимиз Шавкат Мирзиёевни Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш қутладилар.

Шунингдек, Дубай шаҳрида ўтаётган БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича 28-конференцияси иштирокчилари биргаликда суратга тушишди ва барча етакчилар глобал саммит очилишига йўл олишди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat