Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54.8K subscribers
11K photos
2.15K videos
14 files
7.13K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
#АРГОС_хабари
#Халқаро_ҳамкорлик

⚡️“Ўзбекистон давлат органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш” дастури совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди


“Ўзбекистон” халқаро форумлар саройида ташкил этилган тантанали тадбирда ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, масъуллари, давлат фуқаролик хизматчилари, ғолиб ва совриндорлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Ушбу лойиҳа Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар ва Давлат хизматини ривожлантириш агентликлари, БАА Бош вазири офиси билан ҳамкорликда амалга оширилди.

◽️Батафсил

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Билган_яхши

⚡️Талабалар ўқишдан бўш вақтларида ишлашлари мумкин

Қонунчиликка кўра, кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларга ўқишдан бўш вақтларида (куннинг иккинчи ярмида) меҳнат шартномаси бўйича олий таълим муассасасида ёки бошқа ташкилотларда ишлашга рухсат берилади.

Талабаларнинг бошқа ҳуқуқлари қонунчиликда ва олий таълим муассасаси Низомида белгиланиши мумкин.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Хорижий_cтажировка

⚡️Автомобил йўллари қўмитасининг бир гуруҳ мутахассислари БААнинг йўл қурилиш соҳасидаги тажрибасини ўрганмоқда

◽️Стажировка дастури Дубай Йўллар ва транспорт идораси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Давлатимиз раҳбарининг “Йўл хўжалиги соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-330-сон қарори билан тасдиқланган “Йўл харитаси”га мувофиқ, ривожланган давлатлар, шу жумладан, Бирлашган Араб Амирликларининг йўл қурилиши соҳасида фаолият юритаётган компанияларда ўрта бўғиндаги мутахассисларимизнинг амалиётини ташкил этиш вазифаси белгиланган.

Шунга кўра, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан БАА Ҳукумат ишлари вазирлиги ҳамда Дубай Йўллар ва транспорт идораси билан ҳамкорликда стажировка дастури ишлаб чиқилди.

Иштирокчилар Дубай Йўллар ва транспорт идорасида стратегик режалаштириш жараёни, 2023-2030 йилларга мўлжалланган дастур, ҳудуд йўл тизими ва йўллар классификацияси, йўллар ҳолатини назорат қилиш, маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва баҳолаш тажрибаси билан танишишди.

Шунингдек, мутахассисларимиз йўл қопламаси ҳолатини баҳолаш, носозликларини аниқлаш, техник хизмат кўрсатиш эҳтиёжлари (бюджет ва ресурслар)ни таҳлил қилиш юзасидан амалий кейсларда иштирок этишади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
⚡️Ўзбекистон билан БАА ўртасидаги кўп қиррали алоқалар юқори суръатда ривожланмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумат ишлари бўйича вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Гаргавий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Суҳбатда икки томонлама муносабатлар кун тартибидаги долзарб масалалар кўриб чиқилди. Ўзбекистон билан БАА ўртасидаги кўп қиррали алоқалар юқори суръатда ривожланаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Қабул қилинган “йўл харитаси” доирасида, шу жумладан, давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, бошқарув кадрларини тайёрлаш ва рақамли ҳукуматни ривожлантириш бўйича қўшма дастурлар муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Қарийб мингта семинар, форум ва ўқув курслари ўтказилиб, уларда 2 миллион нафаргача мутахассисимиз малака оширди.


Учрашувда самарали бошқарув, савдо салоҳиятини ривожлантириш, шаҳарлар инфратузилмасини модернизация қилиш, юксак технологиялар, сунъий интеллект ва бошқа йўналишларда амалий ҳамкорликни янада кенгайтиришдан икки томон ҳам манфаатдор экани тасдиқланди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 23-24 ноябрь кунлари амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Давлатимиз раҳбари Боку шаҳрида БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури (СПЕКА) биринчи саммитида иштирок этади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ахборот_24

⚡️“Ўзбекистон давлат органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш” дастури совриндорлари тақдирланди

◽️Лавҳада батафсил.

Каналга уланиш —
t.iss.one/argos_uz
#Матбуот_анжумани

Эртага, 24 ноябрь куни 11:00да, Миллий матбуот марказида давлат органлари ва ташкилотларига ишга қабул қилишнинг очиқ, шаффоф тизими юзасидан Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида навбатдаги матбуот анжумани ташкил этилади.

◽️ОАВ вакиллари ва соҳага қизиқувчиларни таклиф этамиз!

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Қирқ йилдан ортиқ вақт давомида илк бор ЮНЕСКО Бош конференциясининг сессияси Париж шаҳридан ташқарида ўтказиладиган бўлди

Франция пойтахтида ўтаётган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 42-сессиясида Ўзбекистоннинг навбатдаги, 43-сессияни 2025 йилда Самарқандда ўтказиш тўғрисидаги таклифи қўллаб-қувватланди ва тегишли қарор қабул қилинди.

"Бу дипломатик муваффақият", - дея изоҳлади қабул қилинган қарорни 42-сессия раиси Симона-Мирела Микулеску.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Билган_яхши

⚡️Давлат хизматчисининг ташқи кўринишида расмийлик ва камтарлик бўлиши лозим


Давлат хизматчиларининг хизмат фаолиятидаги ташқи кўриниши ва кийиниш услуби фуқароларнинг давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига ҳурматини, шу жумладан давлат хизматининг нуфузини оширишга хизмат қилиши керак.

Давлат хизматчисининг ташқи кўриниши меҳнат шароитлари ва хизмат турига қараб, хизмат мажбуриятларини бажариши вақтида фуқароларнинг давлат ташкилотига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишига кўмаклашиши, умумий қабул қилинган иш услубига мувофиқ бўлиши ва расмийлик, холислик, камтарлик ва интизомни намоён этиши лозим.

Давлат хизматчиларининг иш жойида ташқи кўриниши ва кийиниш услубига оид қўшимча талаблар идоравий одоб-ахлоқ қоидалари ҳамда ички меҳнат тартибида белгиланиши мумкин.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Давлат фуқаролик хизматчиси коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиши ва коррупцияга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларнинг (ҳаракатсизликнинг) олдини олиши шарт. Ушбу норма қайси ҳужжатда акс этган?
Anonymous Quiz
68%
“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун, 16-модда
32%
“Давлат фуқаролик хизматчиларининг намунавий одоб-ахлоқ қоидалари”, 12-банд
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_бекат

⚡️Дунёнинг қатор нуқталарида сув, электр ва газ таъминоти танқислиги — оғриқли муаммога айланиб улгурган.

Биз бу неъматларимизни увол қилмай, қадрига етайлик!

#Яхши_келажак_учун #Келажак_авлод_учун

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Бу_муҳим

⚡️ Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилади

Ўқув соати давомида қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтилади:

▫️Мавзу: Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти

Маърузачи:
Йўлдошев Азизжон Эргаш ўғли, Тошкент давлат юридик университети профессори, юридик фанлар доктори

▫️Видеолавҳа намойиши:
"Бахтсизлик ва омадсизликнинг сабаби"

▫️"Мутолаа вақти” рукни

▫️"Конституциявий саводхонлик" рукни

Шунингдек, давлат хизматчиларига Ўзбекистон ва хориждаги муҳим янгиликлар ҳақида ҳам маълумот берилади.

❗️Эслатиб ўтамиз,
ўқув соати эртага, 24 ноябрь куни соат 9:00да Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси, Телеграмдаги расмий канали ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#АРГОС_хабари

⚡️Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вакиллари  “2023 Global Korea Forum” халқаро конференциясида иштирок этмоқда


Конференция Корея Республикаси Иқтисодий, гуманитар ва ижтимоий фанлар миллий тадқиқот кенгаши (National Research Council for Economics, Humanities and Social Sciences, NRC) томонидан Сеул шаҳрида ташкил этилди.

Тадбирда Агентлик вакиллари “Икки томонлама ҳамкорлик лойиҳалари доирасида давлат фуқаролик хизматчиларининг салоҳиятини оширишнинг аҳамияти” ҳамда “Давлат бошқаруви ходимлари салоҳиятини ошириш орқали Евроосиёни ривожлантириш” сессияларида тақдимот билан иштирок этишди. 

Сессияда давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш, жумладан, соҳада амалга оширилаётган ишларни тақдимот қилишди. Тизимдаги янгиликлар кореялик экспертлар томонидан ижобий баҳоланди ва зарурий тавсиялар берилди. Шунингдек, анжуман иштирокчилари мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида ҳам яқиндан билишди.

Кореялик экспертлар Ўзбекистон сўнгги йилларда юқори суръатда ўсаётганини ҳамда икки давлат ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш учун янги ўсиш нуқталари мавжудлигини таъкидлашди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_муҳим

⚡️Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" тақдим қилинди.

Шунингдек, мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда ютубдаги https://www.youtube.com/watch?v=17wS8SV5-qM саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.

Бошланган янги иш кунингиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM