Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
52.7K subscribers
9.82K photos
1.91K videos
14 files
6.43K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
⚡️Шавкат Мирзиёев: Бугунги тадбиркор ёшлар — Янги Ўзбекистон маҳсули

Президент Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳрида барпо этилган Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасини бориб кўрди.

2 гектар майдонда 42 та лойиҳа жойлаштирилди. Улар қурилиш материаллари, кимё ва нефть-кимё, мебелсозлик, озиқ-овқат, тўқимачилик саноатига тааллуқли.

Биноларни харид қилиш, ускуналар олиб келиш ва ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан имтиёзли кредитлар тижорат банклари орқали ажратилади.

Барча корхоналар ишга тушгач, 500 дан ортиқ иш ўрни яратилади.

— Бугунги тадбиркор ёшлар - Янги Ўзбекистон маҳсули. Уларнинг билими ҳам, интилиши ҳам янгича. Шунинг учун саноат зоналарини ёшларнинг ўзига бериш керак. Бу туманлар учун тайёр «лойиҳалар фабрикаси» бўлади. Мутасаддилар фақат корхоналарни инновацияга ўтказишга, бозорга чиқишга кўмаклашиши керак. Бунда асосийси - таннарх, сифат, рақобат, — деди Шавкат Мирзиёев.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Cўз_очиқ_танлов_ғолибига

⚡️Маъмуржон Муҳаммаджонов: Дастлаб тест синовидан ўтолмадим, билдимки, ўз устимда ишламасам, ишга киролмаслигим аниқ

Бугунги ислоҳотларни ўз ҳаётимизда ҳис қиляпмиз. Барча соҳаларимизда ривожланиш бор. Масалан, мен давлат хизматига очиқ танлов орқали ишга кирдим. Бу имконият 3-4 йил олдин йўқ эди. Ҳатто қаерда бўш иш ўрни борлигини билмасдик, дейишади яқинларим.

Дастлаб тест синовларидан етарли бални тўплай олмадим. Шундан сўнг, билдимки, ўз устимда ишламасам, ишга киролмаслигим аниқ. Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Наманган вилояти филиалида ташкил этилган бепул ўқув курсларига қатнашиб, ўз билимимни ошира бошладим.

Маълум вақт ўтиб, Ёшлар ишлари агентлиги Учқўрғон туман бўлими бош мутахассиси лавозимига ўтказилган очиқ танловда ғолиб бўлиб, ишга кирдим. Ўзимни маълум вақт қийнадим ва ҳеч кимни кўмагисиз давлат хизматчиси бўлдим. Қисқа муддатда лавозимда ўсдим.

Эндиги мақсадим — вазифамга сидқидилдан ёндашиб, тенгдошларимни ҳам ривожлантириш. Очиқлик, адолат ва соҳадаги ислоҳотлар учун Юртбошимизга раҳмат, демоқчиман. Давлатим номидан халқимизга хизмат кўрсатиш — мен учун шарафли йўл.

Каналга уланиш —
t.iss.one/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қонун_амалда

⚡️Ҳурматли давлат фуқаролик хизматчиси, қонунга таянинг, у сизни ҳимоя қилади

Каналга уланиш —
t.iss.one/argos_uz
⚡️1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар оширилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 17 ноябрдаги “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги 196-сонли фармонига кўра, жорий йил 1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар 7% га оширилмоқда, яъни:

◽️ пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 минг сўм;
◽️ ёшга доир энг кам пенсия миқдори – 725 минг сўм;
◽️ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 млн 50 минг сўм этиб белгиланмоқда.


Президентнинг фармони натижасида 4,5 млн кишининг пенсияси ва нафақалари миқдори кўпаяди ва барча бюджет ташкилотлари ходимларининг ойлик маошлари декабрдан бошлаб 7% га ошган ҳолда ҳисобланади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Мангу ҳилпирайвер, Ватан байроғи!

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Олимпия шаҳарчаси ҳақида: "Бу – келажакда ёшларимизнинг қобилиятини амалга оширадиган замин"

Каналга уланиш - @argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мурожаатлар_эътиборда

ОАВ, турли ижтимоий тармоқлар ҳамда Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг расмий саҳифа ва ботлари орқали давлат хизматига ишга киришнинг очиқ танлов тизими юзасидан келаётган мурожаатларга жавоб берамиз.

🟢Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталини яратиш қандай эҳтиёжларимиздан келиб чиқди?

Мурожаатларга Агентликнинг Кадрлар маъмуриятчилиги департаменти бошқарма бошлиғи Аббос Акрамов жавоб бериб боради. 

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ҳафталик дайжести

◽️Давлат фуқаролик хизматига ишга кириш бўйича очиқ танловлар жараёнлари ҳақида ишончли ва тасдиқланган манбалар.

◽️Иш берувчи қуйидаги ходимлар илтимосига кўра тўлиқсиз иш куни белгилашга мажбур.

◽️Танлов ғолиби: Бюрократиясиз, сарсонгарчиликларсиз очиқ танлов тизими орқали ишга қабул қилиндим.

◽️Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали қандай тартибда ишлайди?

◽️Очиқ танлов асосида ишга қабул қилиш ҳолати мониторинг қилинди.

◽️Очиқ танлов тизими жорий этилгунга қадар давлат хизматига ишга қабул қилиш ҳолати қандай бўлган? Янги тизим билан қандай ўзгаришлар бўлди?

▫️Давлат идоралари ва ташкилотлари раҳбарларига эслатма

◽️Билган яхши:Давлат хизматчилари жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан муносабатларда нималарга эътибор бериши керак?

◽️Давлат хизматчиси бўлиш, ўзганинг манфаатини ўзининг манфаатидан устун қўйишдир.

◽️Очиқ танловларни ўтказиш тартибида ўзгаришлар
бор.

◽️Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларини эгаллаш учун ташкил этилаётган танловларнинг тест синови босқичида ўзгаришлар
киритиляпти.

◽️Номзодлар таклифи амалда: тест синовига кириб, 56 балл тўплаган номзод 3 ой давомида қайси лавозим учун ариза топширса ҳам фақат суҳбат босқичида
иштирок этади.

◽️Очиқ мулоқот: Ўзбекистонда самарали маъмурий ислоҳотлар жараёнида секторлараро мулоқот ва ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиняпти.

◽️Навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" тақдим қилинди.

◽️Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталини яратиш қандай эҳтиёжларимиздан келиб чиқди?

Бошланган янги иш ҳафтангиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#АРГОС_огоҳлантиради

⚡️Жиззах вилоятида очиқ танлов асосида ишга қабул қилиш ҳолати мониторинг қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали томонидан давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмаларида ходимларни очиқ танлов асосида ишга қабул қилиш ҳолати мониторинг қилинди.

Мониторинг натижасида 14 та Иш берувчилар томонидан 37 та ҳолатда мавжуд вакант лавозимларга очиқ танловларсиз, тўғридан-тўғри вазифасини бажарувчи ("в.б.") сифатида ходимларини ишга олиш ҳолатлари аниқланди.

Ушбу қонун бузилиш ҳолатларининг 13 таси туман (шаҳар) даражасидаги ва 24 таси ҳудудий даражадаги раҳбарлар томонидан содир этилганлиги маълум бўлди.

Аниқланган ҳолатлар бўйича Иш берувчиларга қонунчиликда белгиланган тартибда тақдимномалар чиқарилди ҳамда йўл қўйилган қонун бузилиш ҳолатлари бартараф этилиб, барча вакант лавозимларга vacancy.argos.uz платформаси орқали очиқ мустақил танловлар эълон қилиниши таъминланди.

Қайд этилган қонунбузилиш ҳолатларини келгусида такрорланмаслигини таъминлаш, давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларига фақат очиқ мустақил танлов орқали ишга қабул қилинишини таъминлаш бўйича барча давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари ҳамда Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлими бошлиқлари қатъий огоҳлантирилди.

Келгусида бундай қонун бузилиши ҳолатлари аниқланганда масъул раҳбарлар ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берилади ва қонунчиликда белгиланган тартибда таъсир чоралари (маъмурий ва интизомий жазо) чоралари қўлланилади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кўмакчи_эксперт
#Видеошарҳ

Иш вақтидан ташқари ишга жалб қилиш мумкинми?

Эксперт: Каримжонов Муҳаммадамин Муҳаммадалиевич, Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси батафсил маълумот берди.

Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_танлов

⚡️ Умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 йиллиги муносабати билан Адлия вазирлиги томонидан Умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади.

Имтиҳонда барча иштирок этиши мумкин.

❗️Танловда иштирок этиш учун 8-dekabr.adliya.uz сайтида рўйхатдан ўтилади (15 ноябрдан 25 ноябрь 23:59 гача).

Танлов қуйидаги 2 босқичда 3 та тоифа учун алоҳида ташкил этилади:

1️⃣-босқич – тест синовлари:

▫️ умумтаълим мактаб, академик лицей ва техникум ўқувчилари учун – 27 ноябрь соат 9:00 дан 14:00 гача;
▫️ ҳуқуқшунослар ва олий таълим муассасаларида ҳуқуқшунослик мутахассислиги бўйича ўқиётган талабалар учун – 28 ноябрь соат 9:00 дан 14:00 гача;
▫️ бошқа барча фуқаролар учун – 29 ноябрь соат 9:00 дан 14:00 гача;

2️⃣-босқич – суҳбат.

➡️Тест синовида 8-dekabr.adliya.uz сайти орқали онлайн тарзда иштирок этилади.

Тест синови янги Конституция асосида тузилган 20 та тест саволи ва 1 та ижодий саволдан иборат. Тест саволларига энг қисқа муддатда тўғри жавоб берган иштирокчилар орасидан 30 нафари танлаб олиниб, уларнинг ижодий саволга жавоблари кўриб чиқилади.

❗️Баҳолаш натижасига кўра, энг юқори балл тўплаган 10 нафар иштирокчи кейинги босқичга ўтади.

➡️ Иккинчи босқич (суҳбат) 8 декабрь – Конституция байрами арафасида ташкил этилади.

Суҳбат жараёнлари онлайн трансляция қилинади.

Ғолиблар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Танловда фақат битта аккаунтдан иштирок этишга рухсат этилади. Иштирокчи кейинги босқичга ўтиш вақтида турли аккаунтлардан қатнашган ҳолатлар аниқланган тақдирда, натижасидан қатъи назар, имтиҳондан четлаштирилади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Онлайн банк хизматлари ҳажми 2,7 баробарга ошди

Президент Шавкат Мирзиёев банк тизимида трансформация ва хусусийлаштириш жараёнлари муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказди.

Бу соҳани ислоҳ қилиш бўйича амалга оширилган ишлар натижасида сўнгги уч йилда банклар капитали 1,8 бараварга, йиллик кредит ажратиш ҳажми 2 бараварга кўпайди. 4 та банк илк бор “евробонд” чиқариб, халқаро капитал бозорларидан 1 миллиард доллар ресурс олиб келди. Ипотека-банкка стратегик хорижий инвестор жалб қилинди.

13 та янги хусусий банк ташкил этилди, Венгрия, Қозоғистон ва Грузиянинг нуфузли банклари юртимизда фаолият бошлади. Онлайн банк хизматлари ҳажми 2,7 баробарга ошди.

◽️Батафсил.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Одоб_ахлоқ_қоидалари

⚡️Давлат хизматчилари томонидан Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этмаганлик ҳолати уларга нисбатан ахлоқий ва интизомий таъсир чораларини қўллаш учун асос бўлади

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Билган_яхши

⚡️Хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажармаслик қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади

Давлат фуқаролик хизматчисининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги), шунингдек хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

Давлат фуқаролик хизматчисининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ўзининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилишига сабаб бўлди деб ҳисобловчи жисмоний ёки юридик шахс бундай ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) устидан юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.

Давлат фуқаролик хизматчисининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли жисмоний ёки юридик шахсларга етказилган зарарнинг ўрни қонунчиликда белгиланган тартибда давлат органи томонидан қопланиб, ушбу зарар кейинчалик айбдор бўлган давлат фуқаролик хизматчисидан ундириб олинади.

Давлат органи раҳбарининг ёки мансабдор шахсларнинг қонунга хилоф топшириғини бажариш натижасида давлат фуқаролик хизматчиси томонидан етказилган зарарнинг ўрни қонунчиликда белгиланган тартибда давлат органи томонидан қопланади. Зарар миқдори қонунга хилоф топшириқни берган давлат органи раҳбаридан ёки мансабдор шахсидан регресс тартибида ундирилади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ “Тараққиёт стратегияси” маркази барча юртдошларимизни “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2024 йилда амалга ошириш Давлат дастури лойиҳасини шакллантиришда фаол иштирок этишга чақиради

Бунинг учун Марказининг uzbekistan2030.uz махсус порталига кириб, стратегиянинг бешта йўналишидан ўзингизни қизиқтирган бирини танлайсиз. Белгиланган жойга таклиф ва мулоҳазаларингизни ёзиб қолдиришингиз ёки уларни аудио, видео файл сифатида ҳам юклашингиз мумкин.

Унутманг, таклифингиз Стратегияни 2024 йилда амалга ошириш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилашга хизмат қилади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ер ҳисобини юритиш ҳамда кадастр хизматларининг сифатини яхшилаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
⚡️Давлат фуқаролик хизматига очиқ танлов билан!

Каналга уланиш —
@argos_uz
⚡️Ўзбекистон ва Корея Республикаси Президентлари кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш режаларини муҳокама қилишди

Давлатлар ўртасидаги дўстлик ва алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ҳамда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Икки мамлакат етакчиларининг жорий йил сентябрь ойида Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош ассамблеяси йиғилиши доирасида ўтган учрашувида эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Турли ҳамкорлик форматларида фаол мулоқот ва алмашинувларни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.

Қўшма Ҳукуматлараро қўмита йиғилишини жорий йил охиригача ўтказишга келишиб олинди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ер ҳисобини юритиш ҳамда кадастр хизматларининг сифатини яхшилаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat