Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54.2K subscribers
10.2K photos
1.99K videos
14 files
6.66K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
#Навоий

👉Бугун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг Резолюция 217 А (III) билан "Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси" қабул қилинганлигига 72 йил тўлди.

📌1948 йил 10 декабрь куни
БМТ Бош Ассамблеяси инсон ҳуқуқлари бўйича 30 моддадан иборат Декларацияни қабул қилди.

Бу ҳар бир инсоннинг табиий ва туганмас ҳуқуқ ва эркинликлари эълон қилинган асосий халқаро ҳужжат бўлиб, унга БМТга аъзо давлатларнинг аксарияти қўшилди.

📎Декларацияда инсониятнинг барча вакилларига хос қадр-қиммат, уларнинг тенг ва ажралмас ҳуқуқларини тан олиш – эркинлик, адолат ва ялпи тинчлик масалалари белгиланди.

⚡️Инсонларнинг шахсий, сиёсий ҳамда ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари кафолатланди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик расмий канали
👉https://t.iss.one/argos_uz
Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий маърифат соати" бўлиб ўтади

Давлат бошқаруви академиясида вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун видеоконференция шаклида сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтади.

Сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

🔷 Сиёсий-маърифий соатларда спикерлар ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва давлат бошқаруви соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига тўхталиб ўтадилар.

❗️Сиёсий-маърифий соатни 08.30 дан бошлаб Давлат бошқаруви академиясининг YouTube'даги каналида онлайн кузатиб боришингиз мумкин.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик расмий канали
👉https://t.iss.one/argos_uz
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Инновацион ривожланиш вазирлиги ўртасидаги ўзаро англашув меморандумини имзоланди.

Бу борада батафсил маълумотга "Янги Ўзбекистон" газетасининг расмий сайтида эълон қилинган хабар орқали эга бўласиз.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик расмий канали
👉 https://t.iss.one/argos_uz
#Хоразм

15 та индикатор ижтимоий фаровонликка хизмат қилади

👉Сектор раҳбарлари фаолиятини баҳолаш тизимини амалиётга жорий этиш, сектор фаолиятига оид маълумотлар, улар томонидан амалга оширилган ишлар ҳисоботини тайёрлаш ва юритиш ҳар томонлама таҳлил қилиниб, 15 та индикатордан иборат кўрсаткичлар шакллантирилди.

📌Айни кўрсаткичлар асосида республикадаги барча секторларнинг ҳар ойлик рейтингларини баҳолаб бориш кўзда тутилмоқда.

Бу борада сўз Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов иштирок этган тадбирда муҳокама қилинди.

Батафсил хабардор бўлиш учун маълумот.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик расмий канали
👉https://t.iss.one/argos_uz
​​Навбатдаги "Сиёсий маърифат соати" тафсилотлари

⚡️2020 йилнинг 11 декабрь куни ўтказилган навбатдаги ўқув соатида республикамизнинг барча давлат фуқаролик хизматчилари қаторида видеоконференция алоқавоситаси орқали Бухоро вилояти ҳокими ўринбосарлари, секторлар раҳбарлари, ҳокимликнинг котибиятлар мудирлари, гуруҳ раҳбарлари, аппарат ходимлари, шаҳар ва туманлар студиялари иштирок этди.

⚡️Бу гал сиёсий-маърифий соатда спикерлар айни кундаги энг муҳим мавзуларга, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига алоҳида эътибор қаратишди.

⚡️Хусусан, ўқув соатида ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳақида давлат бошқаруви академияси “Давлат тузилиши ва бошқарувининг ҳуқуқий асослари” кафедраси профессори, юридик фанлар доктори Шавкат Асадов, аҳоли бандлигини таъминлашга доир ҳудудий ва тармоқ дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш ишлари тўғрисида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари Баҳодир Умурзоқов, истиқболли кадрларни давлат фуқаролик хизматига очиқ мустақил танлов асосида қабул қилиш чора-тадбирлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Кадрлар маъмуриятчилиги департаменти мудири Илҳом Қурбонов, соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш масалалари бўйича Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Умид Ражабовларнинг маърузалари тингланди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик расмий канали
👉 https://t.iss.one/argos_uz
#тавсия

⚡️Сиз Давлат хизматчисимисиз?

👉Унда ушбу тавсия албатта Сиз учун!

👥Республикамизда кадрлар сиёсати, давлат хизматида олиб борилаётган янгиликлар, ўзгаришлар ва ислоҳотлар, давлат хизматчисининг ҳақ-ҳуқуқлари ҳамда улар учун яратиладиган янги шарт-шароитлар билан биринчилардан бўлиб танишиб боришни истасангиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги янгиликларини агентлик расмий сайти, Фейсбук ижтимоий тармоғидаги саҳифаси, телеграмдаги расмий канали ва Инстаграмдаги аккаунтларини кузатиб боринг!

👉 Агентлик расмий сайти: https://argos.uz/

👉 Агентликнинг Телеграмдаги канали: https://t.iss.one/argos_uz

👉 Агентликнинг Фейсбукдаги саҳифаси: https://www.facebook.com/argos.pressa

👉 Агентликнинг Инстаграмдаги саҳифаси: https://www.instagram.com/argos_uzbekistan/

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўка

Ўзбекистон-24/

⚡️Тошкент вилоятининг Бўка туманида вазирлик ва идоралар раҳбарлари, ҳокимликлар ходимлари учун ўқув соати ташкил этилди.

🎥Батафсил видеолавҳада

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик расмий канали👉https://t.iss.one/argos_uz
Амалий семинарлар иш сифатини оширишга хизмат қилади

Наманган вилоятидаги барча секторларнинг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли муаммоларини манзилли ўрганиш борасида олиб борган фаолияти ишчи гуруҳ томонидан жорий йилнинг 27 ноябридан 1 декабрига қадар ўрганилди.

Натижада, бир қатор камчиликлар мавжудлиги, хусусан, сектор котибларининг ўз ишини тўлақонли тушунмаслиги, манзилли ишларнинг тизимли олиб борилмаётгани, бажарилаётган ишларнинг “Темир дафтар”га тўғри келмаслиги каби муаммолар аниқланди.

Ушбу муаммоларни ҳал этиш юзасидан Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Наманган вилояти филиали ташаббуси билан Наманган шаҳридаги 2-секторда вилоятдаги барча сектор котибларига амалий семинар ташкил этилди.

Семинар давомида камчиликлар таҳлили бўйича фикр мулоҳазалар юритилиб, келгусида мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича зарурий тушунчалар берилди.

Ўйлаймизки, ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган масалалар ижросининг доимий назоратга олиниши бу борадаги ишларни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаради.

Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати

Агентлик расмий канали https://t.iss.one/argos_uz
#Наманган

Семинар тафсилотлари фотосуратларда.

Агентлик расмий канали 👉 @argos_uz
​​ХАЛҚНИ РОЗИ ҚИЛИШ, ФАРОВОНЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ ЎЗИМИЗНИНГ ҚЎЛИМИЗДА

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Фарғона вилоят филиали ҳамда вилоятдаги 4 та сектор масъул раҳбарлари билан биргаликда туман (шаҳар)лари секторлари фаолияти ўрганилиб, мавжуд муаммолар ва истиқболдаги муҳим вазифалар юзасидан ўқув-семинари ташкил этилди.

Унда сектор котиблари фаолияти сектор раҳбарлари томонидан ўз ҳолига ташлаб қўйилгани натижасида юзага келаётган салбий ҳолатлар, айниқса, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” бўйича олиб борилаётган хатловларнинг қониқарсиз экани каби муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Ушбу камчиликларни бартараф этиш мақсадида секторлар штаблари хизмат фаолиятини самарали йўлга қўйиш бўйича сектор котиблари учун ташкил қилинган махсус ўқув-семинар доимий равишда сектор масъул ходимларининг малакасини ошириб бориш, муаммолар юзасидан ҳар ойда муҳокамалар ўтказиш, камчиликларнинг сектор раҳбарлари томонидан назоратга олиниши каби ишларни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаради.

Бу борада 15 та индикаторли баҳолаш тизими Фарғонада ҳам муносиб самара бериши мумкин.

Зеро, ушбу рейтингда кўрсаткичлари паст бўлган сектор раҳбарлари фаолиятида йўл қўйилаётган хато ва камчиликларни тизимли бартараф этиш бўйича тавсиялар ва кўрсатмалар берилиб, улар ижроси назоратга олинади.

—Ютуқлар ўзимизники, лекин камчиликларимизни ўзимиз виждонан бартараф этмасак, четдан келиб ҳеч ким халқни рози қилиб, фаровонликни таъминлаб бермайди, дейди — Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали раҳбари ўринбосари А.Акбаров.

Дарҳақиқат, мавжуд муаммоларни ўртага ташлаш ва уларни ижобий ҳал қилиш халқни рози қилишдек эзгу мақсадни амалга оширишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Давлат хизматларини ривожлантириш Агентлиги ахборот хизмати

Агентлик расмий канали 👉 https://t.iss.one/argos_uz
#Фарғона

Семинар тафсилотлари фотосуратларда.

Агентлик расмий канали 👉 @argos_uz