Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54.1K subscribers
9.96K photos
1.93K videos
14 files
6.51K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
#Филиаллар_фаолияти

Қорақалпоқ давлат университети талабалари билан учрашув ўтказилди

Учрашув ёшларни давлат фуқаролик хизмати соҳаси, бугунги кунда давлат хизматчиларига қўйилган талаблар билан таништириш ҳамда уларнинг меҳнат бозорида муносиб ўрин эгаллаши, хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини оширишда зарур тавсияларни бериш мақсадида ташкил этилди.

Талабалар соҳага оид ўз фикр ва таклифларини билдиришди, саволларига мутахассислардан жавоб олишди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Билган_яхши

Қандай ҳолларда меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади, хусусий клиникалар ҳам ушбу маълумотномани беришга ҳақлими?

Ушбу ҳаволада Меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ҳақида 10 та муҳим саволга жавоб берилган.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Филиаллар_фаолияти

⚡️Кадрлар хизмати раҳбарларининг малакаси оширилмоқда

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти ҳудудий филиали ташаббуси билан ҳудуддаги ташкилотларда фаолият юритаётган Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмаси ходимлари, Ташкилий кадрлар гуруҳлари раҳбар ва ходимлари учун малака ошириш курси ташкил этилди. Унда жами 40 нафар масъул иштирок этди.

Ўқув курси 30 соатга мўлжалланган.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Самарқанд филиалида Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятларидан 437 нафар кадрлар хизмати масъуллари малакаси оширилди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қатар Давлатининг собиқ Бош вазири, ушбу мамлакатдаги қатор йирик инвестиция ва саноат холдинглари асосчиси Ҳамад бин Жассим Ол Сонийни қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистонда истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Бухоро шаҳрида замонавий меҳмонхона мажмуаси, Тошкент шаҳрида йирик логистика маркази, савдо ва турар-жой мажмуасини қуриш, юқори тезликда ҳаракатланишга мўлжалланган автомобиль ва темир йўллар инфратузилмасини барпо этиш, аэропортларни модернизация қилиш, шунингдек, энергетика, металлургия, тўқимачилик саноати, чорвачилик, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш ва бошқа лойиҳалар шулар жумласидан.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
⚡️Тошкент шаҳрида йирик халқаро тадбир — Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммити бошланмоқда

Саммитда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Эрон Президенти Иброҳим Раисий, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов, Покистон муваққат ҳукумати раҳбари Анвар ул-Ҳақ Какар ҳамда ИҲТ бош котиби Хусрав Нозирий иштирок этади.

Бугун, 8 ноябрь куни делегациялар Тошкентга кела бошлайди. Президентимиз уларнинг раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказади. Жумладан, бугунга Қирғизистон, Туркия Президентлари, Покистон муваққат ҳукумати раҳбари ва ИҲТ бош котиби билан музокаралар режалаштирилган.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Хусрав Нозирийни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, энг аввало, савдо, транспорт, инвестициялар, инновациялар, экология, туризм соҳаларида қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш учун катта салоҳият мавжудлигини қайд этди.

Бош котиб Ўзбекистон ИҲТ фаолиятида фаол иштирок этаётгани, илк бор Тошкентда “Ҳамкорликда иқтисодий барқарорлик ва тараққиёт сари” шиори остида ўтказиладиган ИҲТнинг навбатдаги саммити юқори савияда тайёрлангани учун самимий миннатдорлик билдирди.

Мамлакатимизнинг 2021 йилги Ашхобод саммити давомида илгари сурилган ташаббуслари изчил амалга оширилаётгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Учрашув чоғида ИҲТ давлатлари етакчиларининг бўлажак Тошкент йиғилиши кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Филиаллар_фаолияти

⚡️Давлат хизматига ишга кириш имконияти кенгайган, ҳар бир талабгор очиқ танловда ўзини синаши мумкин

Давлат фуқаролик хизмати ва олий таълим ўртасида интеграцияни йўлга қўйиш, битирувчи курсларнинг қобилиятли талабаларини давлат хизматига жалб қилиш мақсадида Агентликнинг Сурхондарё вилояти филиали ташаббуси билан Термиз муҳандислик-технология институтида мулоқот ташкил этилди.

Талаба-ёшларга давлат хизмати соҳасидаги ислоҳотлар, ишга киришнинг очиқ танлов тизими, ёш кадрларнинг ривожланиши учун берилаётган имкониятлар ҳақида маълумот берилди. Ёшларнинг фикрлари, келажак режалари билан яқиндан ўртоқлашилди.

▫️Мулоқотда ёшлар фаоллик кўрсатишди. Бу эса уларнинг давлат хизматида ишлашда қизиқишлари юқори эканлигини билдиради.

Каналга уланиш — @argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ИҲТ саммитида иштирок этиш учун мамлакатимизда бўлиб турган Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон етакчилари олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш муҳимлигини қайд этдилар.

Давлат раҳбарлари Марказий Осиё минтақасидаги йирик инфратузилма лойиҳаларини тез фурсатда бошлаш масалаларига алоҳида тўхталдилар.

Каналга уланиш — @argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кўмакчи_эксперт

Савол: Малака ошириш даврида ходимга хизмат сафари харажатлари тўлаб бериладими?

Хизмат сафари ва малака ошириш бошқа-бошқа тушунчалардир. Меҳнат кодексининг 280-моддасига кўра, иш берувчи ходим хизмат сафарида бўлган давр ва ходим ишдан ажралган ҳолда ўзи ва иш берувчи учун мажбурий бўлган қайта тайёрлашдан ёки мажбурий малака оширишдан ўтган давр ҳамда бошқа ҳолатларда кафолатли тўловларни амалга ошириши шарт.

Бундан ташқари, Меҳнат кодексининг 286-моддасига кўра, иш берувчи:

▫️хизмат сафарларида бўлганда,
▫️иш берувчининг йўлланмаси билан касбий тайёргарликдан, қайта тайёрлаш, малака ошириш ва стажировкадан ўтганда ходимга унинг ўз меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ харажатларни компенсация қилиши шарт:

Кодекснинг 287-моддасига кўра, хизмат сафари ходимнинг иш берувчи фармойишига биноан доимий иш жойидан ташқарида хизмат топшириғини бажариш учун бошқа жойга маълум муддатга қиладиган сафаридир. Иш берувчи ходимга кодекснинг қайд этилган моддасида назарда тутилган хизмат сафарлари чоғидаги компенсация тўловларини қоплаб бериши бериши шарт.

❗️Доимий иши кўчиб юриш ёки сайёр хусусиятга эга бўлган ходимларнинг хизмат сафарларига чиқиши хизмат сафарлари ҳисобланмайди.

Эксперт: Каримжонов Муҳаммадамин Муҳаммадалиевич, Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти 16-саммитида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш ва кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Ўзаро мулоқот ва алмашинувлар фаол давом эттирилаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Бўлажак тадбирлар режаси, шу жумладан Ўзбекистон-Туркия Стратегик ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик кўриб чиқилди.

Каналга уланиш — @argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Билган_яхши

⚡️Айни вақтда vacancy.argos.uz порталидаги вакансияларнинг 85 тасига иш стажи талаб этилмайди

Бу — давлат фуқаролик хизматига кирмоқчи бўлган ёшларга яхши имконият.

▫️ Иш стажи талаб этилмайдиган вакансиялар

❗️Порталнинг расмий канали https://t.iss.one/vacancy_argos

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM