Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
52.9K subscribers
9.83K photos
1.91K videos
14 files
6.44K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистон илк бор Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг саммитига мезбонлик қилмоқда

Тадбирда Озарбайжон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон ва Туркиянинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.

Кун тартибига мувофиқ, ИҲТ доирасида савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникациявий ва гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда ушбу кўп томонлама тузилма фаолиятини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилади.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_муҳим

Давлат хизматчилари орасида лавозимда кўтарилиш истагидаги кадрларимиз кўп. Бунинг учун фаолиятда самарадорликка эришиш, халқимизга натижали хизмат кўрсатиш муҳим. Давлат хизматчиси қачон натижали ишлайди? Унда касбга муҳаббат, етарли билим, фидойилик ва ташаббускорлик бўлса...

◽️Ушбу роликда биз касбий компетенцияни қандай қилиб ошириб бориш бўйича тавсиялар бердик. Уларни амалда қўллаб кўринг!

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Тайинлов

⚡️Ахмедов Шуҳрат Курвондурдиевич Қўшкўпир тумани ҳокими этиб тайинланди


Ш.Ахмедов тайинловга қадар Тупроққалъа тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш — @argos_uz
⚡️Давлат хизматчилари хизматга алоқадор бўлмаган ҳолатларда хизмат гувоҳномасини кўрсатиб, мавқеини суиистеъмол қилмаслиги шарт

Уларнинг ишдан ташқари вақтда ҳам қуйидаги мажбуриятлари бор.

▫️
Расмий эълон қилинган маълумотлардан ташқари давлат хизмати фаолиятига оид масалаларни муҳокама қилмаслик;

▫️Дабдабабозлик, шуҳратпарастлик, гуруҳбозлик, маишатбозлик, ичкиликбозлик ва бошқа салбий иллатларга йўл қўймаслик;

▫️Жамоат жойларида (кафе, ресторан ва бошқа кўнгилочар масканларда) ўзини тутиш қоидаларига риоя этиш, атрофдагиларнинг эътиборини тортувчи ортиқча ва салбий ҳаракатларга йўл қўймаслик;

▫️жамоат тартиби ва хавфсизлигига қарши қаратилган хатти-ҳаракатларни содир этмаслик, мазкур ноқонуний ҳаракатларга бошқаларни жалб этмаслик ёки даъват қилмаслик;

▫️хизмат гувоҳномаларини сақлаш ва фойдаланиш тартибига қатъий риоя этиш, улардан хизматга алоқадор бўлмаган ҳолатларда фойдаланмаслик, шу жумладан, ваколатли шахсларга хизмат гувоҳномасини кўрсатиб, мавқеини суиистеъмол қилмаслик;

▫️иш фаолияти билан боғлиқ маълумотларни ишга алоқадор бўлмаган бошқа шахслар иштирокида муҳокама қилмаслик;

▫️ўзи фаолият юритган давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда давлат хизматига доғ туширувчи хатти-ҳаракатлардан тийилиш;

▫️ташқи кўринишини белгиланган меъёрлар доирасида сақлаш, камтарона кийиниш, атрофдагиларнинг эътиборини ўзига ортиқча жалб қиладиган тарзда кийинмаслик.

🟢 Бу ерда батафсил

Каналга уланиш —
@argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тайинлов

⚡️Холбоев Ойбек Мадаминович Шовот тумани ҳокими этиб тайинланди


О.Холбоев тайинловга қадар Урганч шаҳар ҳокими вазифасида фаолият юритган.

Каналга уланиш — @argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиликлар_24

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Корея Республикаси Персонални бошқариш вазирлиги ҳамкорлик қилади

Каналга уланиш — @argos_uz
#Тайинлов

⚡️Жималязов Акмал Ортиқович Тупроққалъа тумани ҳокими этиб тайинланди


А.Жималязов тайинловга қадар Хоразм вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш — @argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти улкан иқтисодий салоҳиятга эга йирик минтақавий тузилма

Жорий йилнинг 8-9 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг XVI саммити бўлиб ўтади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Филиаллар_фаолияти

Қорақалпоқ давлат университети талабалари билан учрашув ўтказилди

Учрашув ёшларни давлат фуқаролик хизмати соҳаси, бугунги кунда давлат хизматчиларига қўйилган талаблар билан таништириш ҳамда уларнинг меҳнат бозорида муносиб ўрин эгаллаши, хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини оширишда зарур тавсияларни бериш мақсадида ташкил этилди.

Талабалар соҳага оид ўз фикр ва таклифларини билдиришди, саволларига мутахассислардан жавоб олишди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Билган_яхши

Қандай ҳолларда меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади, хусусий клиникалар ҳам ушбу маълумотномани беришга ҳақлими?

Ушбу ҳаволада Меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ҳақида 10 та муҳим саволга жавоб берилган.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Филиаллар_фаолияти

⚡️Кадрлар хизмати раҳбарларининг малакаси оширилмоқда

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти ҳудудий филиали ташаббуси билан ҳудуддаги ташкилотларда фаолият юритаётган Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмаси ходимлари, Ташкилий кадрлар гуруҳлари раҳбар ва ходимлари учун малака ошириш курси ташкил этилди. Унда жами 40 нафар масъул иштирок этди.

Ўқув курси 30 соатга мўлжалланган.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Самарқанд филиалида Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятларидан 437 нафар кадрлар хизмати масъуллари малакаси оширилди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қатар Давлатининг собиқ Бош вазири, ушбу мамлакатдаги қатор йирик инвестиция ва саноат холдинглари асосчиси Ҳамад бин Жассим Ол Сонийни қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистонда истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Бухоро шаҳрида замонавий меҳмонхона мажмуаси, Тошкент шаҳрида йирик логистика маркази, савдо ва турар-жой мажмуасини қуриш, юқори тезликда ҳаракатланишга мўлжалланган автомобиль ва темир йўллар инфратузилмасини барпо этиш, аэропортларни модернизация қилиш, шунингдек, энергетика, металлургия, тўқимачилик саноати, чорвачилик, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш ва бошқа лойиҳалар шулар жумласидан.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
⚡️Тошкент шаҳрида йирик халқаро тадбир — Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммити бошланмоқда

Саммитда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Эрон Президенти Иброҳим Раисий, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов, Покистон муваққат ҳукумати раҳбари Анвар ул-Ҳақ Какар ҳамда ИҲТ бош котиби Хусрав Нозирий иштирок этади.

Бугун, 8 ноябрь куни делегациялар Тошкентга кела бошлайди. Президентимиз уларнинг раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказади. Жумладан, бугунга Қирғизистон, Туркия Президентлари, Покистон муваққат ҳукумати раҳбари ва ИҲТ бош котиби билан музокаралар режалаштирилган.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Хусрав Нозирийни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, энг аввало, савдо, транспорт, инвестициялар, инновациялар, экология, туризм соҳаларида қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш учун катта салоҳият мавжудлигини қайд этди.

Бош котиб Ўзбекистон ИҲТ фаолиятида фаол иштирок этаётгани, илк бор Тошкентда “Ҳамкорликда иқтисодий барқарорлик ва тараққиёт сари” шиори остида ўтказиладиган ИҲТнинг навбатдаги саммити юқори савияда тайёрлангани учун самимий миннатдорлик билдирди.

Мамлакатимизнинг 2021 йилги Ашхобод саммити давомида илгари сурилган ташаббуслари изчил амалга оширилаётгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Учрашув чоғида ИҲТ давлатлари етакчиларининг бўлажак Тошкент йиғилиши кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM