Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
52.3K subscribers
9.82K photos
1.9K videos
14 files
6.42K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Бошқарувдаги кадрларни тайёрлашда Жанубий Корея тажрибаси ҳам аҳамиятли

Бу ҳақда Бухорода ўтказилган халқаро конференция доирасидаги музокараларда таъкидланди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Диққат

⚡️Аризалар қабули якунланишига 4 кун вақт қолди


Маълум қилганимиздек, “Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2023 йилги 2-очиқ стипендия танлови учун аризалар қабули давом этмоқда.

Айни дамда хорижий давлатларда бакалавриат, магистратура ва докторантура дастурлари асосида таълим олиш учун тизимдан 1434 нафар номзод рўйхатдан ўтган.

Таълим дастурлари кесимида:

◽️Докторантура – 263 нафар
◽️Магистратура - 585 нафар
◽️Бакалавриат – 586нафар

Танлов йўналишлари кесимида
:

◽️ Давлат ва жамият бошқаруви - 764 нафар
◽️ Қонун устуворлигини таъминлаш
ва суд-ҳуқуқ соҳаси - 37 нафар
◽️ Таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа ижтимоий соҳа тармоқлари – 479 нафар
◽️ Иқтисодиёт соҳалари ва тармоқлари – 1154 нафар

Стипендия танловига ҳужжатларни қабул қилиш жорий йилнинг 10 ноябрига қадар давом этади.

Эслатиб ўтамиз, "Эл-юрт умиди" жамғармаси стипендиатнинг ушбу харажатларини қоплаб беради.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
⚡️Ўзбекистонда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити бўлиб ўтади

8-9 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) ўн олтинчи саммити бўлиб ўтади.

Тадбирда Озарбайжон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон ва Туркиянинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.

Кун тартибига мувофиқ, ИҲТ доирасида савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникациявий ва гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда ушбу кўп томонлама тузилма фаолиятини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилади.

Саммит дастури доирасида Ўзбекистон етакчиси қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.

◽️Маълумот учун, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига 1985 йилда асос солинган, унинг доимий фаолият юритувчи котибияти Теҳрон шаҳрида жойлашган. Ўзбекистон 1992 йилдан бошлаб ИҲТ аъзосидир.

Каналга уланиш —
t.iss.one/argos_uz
#Хотин_қизлар #гендер_тенглик

⚡️Давлат фуқаролик хизматида фаолият юритаётган бир гуруҳ хотин-қизларимиз Францияда малака оширмоқда


Давлатимиз раҳбарининг ПФ-87-сон Фармонига мувофиқ, ҳар йили “Раҳбар аёллар мактаби” ўқув курсларида 100 нафар хотин-қизларни ўқитиш ва улар орасидан энг салоҳиятли кадрларни илғор хорижий давлатларда стажировка ўташини ташкил этиш вазифаси белгиланган.

Шу мақсадда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ)нинг “Самарали давлат бошқаруви” лойиҳаси, Франция Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ва Франциянинг Давлат хизмати миллий институти (Institut National du Service Public, INSP) билан ҳамкорликда “Лидер аёллар” стажировка дастури ишлаб чиқилди.

Стажировка дастурида иштирок этиш учун “Раҳбар аёллар мактаби”да таҳсил олган ва самарали фаолияти учун Миллий кадрлар захирасига киритилган номзодлар тавсия этилди.

Дастур давомида лидерлик моҳияти ва кенг тарқалган гендер стереотиплари, “лидерлик режими”га ўтиш учун кўникмаларни ривожлантириш, давлат инновацион лойиҳаларида аёл раҳбарларнинг ўрни каби мавзуларда амалий машғулотлар ташкил этилади.

Шунингдек, Дастур иштирокчилари раҳбарлик лавозимларига кўтарилиш учун зарур кўникмаларни шакллантириш юзасидан ўз стратегиясини ишлаб чиқиши, ўрганилган тажриба асосида аёл давлат хизматчиларига мўлжалланган йўл харитаси ишлаб чиқиши белгиланган.

Дастур жорий йилнинг 10 ноябрига қадар давом этади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистон илк бор Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг саммитига мезбонлик қилмоқда

Тадбирда Озарбайжон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон ва Туркиянинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.

Кун тартибига мувофиқ, ИҲТ доирасида савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникациявий ва гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда ушбу кўп томонлама тузилма фаолиятини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилади.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_муҳим

Давлат хизматчилари орасида лавозимда кўтарилиш истагидаги кадрларимиз кўп. Бунинг учун фаолиятда самарадорликка эришиш, халқимизга натижали хизмат кўрсатиш муҳим. Давлат хизматчиси қачон натижали ишлайди? Унда касбга муҳаббат, етарли билим, фидойилик ва ташаббускорлик бўлса...

◽️Ушбу роликда биз касбий компетенцияни қандай қилиб ошириб бориш бўйича тавсиялар бердик. Уларни амалда қўллаб кўринг!

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Тайинлов

⚡️Ахмедов Шуҳрат Курвондурдиевич Қўшкўпир тумани ҳокими этиб тайинланди


Ш.Ахмедов тайинловга қадар Тупроққалъа тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш — @argos_uz
⚡️Давлат хизматчилари хизматга алоқадор бўлмаган ҳолатларда хизмат гувоҳномасини кўрсатиб, мавқеини суиистеъмол қилмаслиги шарт

Уларнинг ишдан ташқари вақтда ҳам қуйидаги мажбуриятлари бор.

▫️
Расмий эълон қилинган маълумотлардан ташқари давлат хизмати фаолиятига оид масалаларни муҳокама қилмаслик;

▫️Дабдабабозлик, шуҳратпарастлик, гуруҳбозлик, маишатбозлик, ичкиликбозлик ва бошқа салбий иллатларга йўл қўймаслик;

▫️Жамоат жойларида (кафе, ресторан ва бошқа кўнгилочар масканларда) ўзини тутиш қоидаларига риоя этиш, атрофдагиларнинг эътиборини тортувчи ортиқча ва салбий ҳаракатларга йўл қўймаслик;

▫️жамоат тартиби ва хавфсизлигига қарши қаратилган хатти-ҳаракатларни содир этмаслик, мазкур ноқонуний ҳаракатларга бошқаларни жалб этмаслик ёки даъват қилмаслик;

▫️хизмат гувоҳномаларини сақлаш ва фойдаланиш тартибига қатъий риоя этиш, улардан хизматга алоқадор бўлмаган ҳолатларда фойдаланмаслик, шу жумладан, ваколатли шахсларга хизмат гувоҳномасини кўрсатиб, мавқеини суиистеъмол қилмаслик;

▫️иш фаолияти билан боғлиқ маълумотларни ишга алоқадор бўлмаган бошқа шахслар иштирокида муҳокама қилмаслик;

▫️ўзи фаолият юритган давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда давлат хизматига доғ туширувчи хатти-ҳаракатлардан тийилиш;

▫️ташқи кўринишини белгиланган меъёрлар доирасида сақлаш, камтарона кийиниш, атрофдагиларнинг эътиборини ўзига ортиқча жалб қиладиган тарзда кийинмаслик.

🟢 Бу ерда батафсил

Каналга уланиш —
@argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тайинлов

⚡️Холбоев Ойбек Мадаминович Шовот тумани ҳокими этиб тайинланди


О.Холбоев тайинловга қадар Урганч шаҳар ҳокими вазифасида фаолият юритган.

Каналга уланиш — @argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиликлар_24

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Корея Республикаси Персонални бошқариш вазирлиги ҳамкорлик қилади

Каналга уланиш — @argos_uz
#Тайинлов

⚡️Жималязов Акмал Ортиқович Тупроққалъа тумани ҳокими этиб тайинланди


А.Жималязов тайинловга қадар Хоразм вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш — @argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти улкан иқтисодий салоҳиятга эга йирик минтақавий тузилма

Жорий йилнинг 8-9 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг XVI саммити бўлиб ўтади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Филиаллар_фаолияти

Қорақалпоқ давлат университети талабалари билан учрашув ўтказилди

Учрашув ёшларни давлат фуқаролик хизмати соҳаси, бугунги кунда давлат хизматчиларига қўйилган талаблар билан таништириш ҳамда уларнинг меҳнат бозорида муносиб ўрин эгаллаши, хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини оширишда зарур тавсияларни бериш мақсадида ташкил этилди.

Талабалар соҳага оид ўз фикр ва таклифларини билдиришди, саволларига мутахассислардан жавоб олишди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Билган_яхши

Қандай ҳолларда меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади, хусусий клиникалар ҳам ушбу маълумотномани беришга ҳақлими?

Ушбу ҳаволада Меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ҳақида 10 та муҳим саволга жавоб берилган.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Филиаллар_фаолияти

⚡️Кадрлар хизмати раҳбарларининг малакаси оширилмоқда

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти ҳудудий филиали ташаббуси билан ҳудуддаги ташкилотларда фаолият юритаётган Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмаси ходимлари, Ташкилий кадрлар гуруҳлари раҳбар ва ходимлари учун малака ошириш курси ташкил этилди. Унда жами 40 нафар масъул иштирок этди.

Ўқув курси 30 соатга мўлжалланган.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Самарқанд филиалида Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятларидан 437 нафар кадрлар хизмати масъуллари малакаси оширилди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM