Forwarded from Otabek Hasanov
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Корея Республикаси Персонални бошқариш вазирлиги ҳамкорлик қилади
Кореяга сафаримиз доирасида ушбу мамлакатнинг Персонални бошқариш вазири Ким Сын Хо билан учрашдик.
Вазирлик давлат хизматига танлов асосида ишга қабул қилиш, лавозимда кўтариш, инсон ресурсларини ривожлантириш, рағбатлантириш, ахлоқий меъёрлар ва тартиб-интизом қоидалари, давлат хизматчиларининг нафақасига оид сиёсат ҳамда механизмларни ишлаб чиқади. Вазирликда 8 та бюро, 27 бўлим бор. Шунингдек, Инсон ресурсларини ривожлантириш миллий институти (NHI), Апелляция комиссияси ва Давлат хизматчиларининг нафақа хизмати вазирлик қошидаги муассасалар ҳисобланади.
Унинг асосий мақсади инсон ресурсларини бошқаришда холислик ва шаффофликни таъминлаш бўлиб, бу “халқчил миллат, адолатли Корея” ғоясини амалга ошириш учун кадрларни керакли вақтда, керакли жойга қўйишни англатади.
Учрашувимизда инсон ресурсларини бошқариш ва давлат хизматини ривожлантириш соҳаларида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдик. Англашув меморандуми имзоладик.
Унга кўра, инсон ресурсларини бошқариш жараёнларини рақамлаштириш, давлат хизмати ва компетенцияларни баҳолаш (ассессмент марказ) масалалари бўйича тажриба алмашамиз. Раҳбар кадрларимиз учун Кореяда малака ошириш ва стажировка дастурларини ташкил этишга қаратилган қўшма лойиҳалар амалга оширилади.
@otabek_khasanov

Мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макрон Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида тунги Самарқанд бўйлаб сайр қилди.
Каналга уланиш — @argos_uz
Каналга уланиш — @argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Эксперт_шарҳи
⚡️Ходим меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузганлиги сабабли меҳнат шартномасини бекор қилишда қўшимча талаб ҳам бор
Эксперт Саидали Мухторалиев ушбу талабни шарҳлаб берди.
Каналга уланиш — @argos_uz
⚡️Ходим меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузганлиги сабабли меҳнат шартномасини бекор қилишда қўшимча талаб ҳам бор
Эксперт Саидали Мухторалиев ушбу талабни шарҳлаб берди.
Каналга уланиш — @argos_uz
⚡️Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши Остона шаҳрида бўлади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан йиғилишда иштирок этади.
Саммит кун тартибидан ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни, энг аввало, савдо-иқтисодиёт, инвестиция, транспорт-коммуникация, экология, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда янада ривожлантириш масалалари ўрин олган.
Делегациялар раҳбарлари халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашадилар.

#LIVE
⚡️Яхши кадр ўз-ўзидан шаклланмайди, иқтидорлилар излаб топилади ва тарбияланади
Бу ҳақда бугун соҳа ва тармоқлардаги барча даражадаги раҳбарлар фикрлаб, амалий ишларни ривожлантириши лозим. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вакиллари ҳамкор ташкилотлар кўмагида ёшлар билан шу мақсадда тизимли мулоқотлар ташкил қилиб келяпти.
Тошкент вилоятида ҳам бугун 7 та давлат, 2 та хорижий ОТМ филиали ва 4 та нодавлат олий таълим муассасалари фаолият юритмоқда.
2023-2024-ўқув йилида вилоятдаги олий таълим муассасаларини 9684 нафар ёшлар тамомлайди. Бу — меҳнат бозорига шунча кадр кириб келади дегани. Уларнинг бандлигини таъминлаш, билим ва салоҳиятини тўғри йўналтириш барча даражадаги масъулларни қизиқтириши керак.
Ташкил этилган очиқ мулоқотда давлат хизмати соҳасидагидаги ўзгаришлар, "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берилди. Давлат фуқаролик хизматида ишлашнинг аҳамияти, меритократия тамойили асосида ишга кириш тартиби бўйича фикр-мулоҳазалар алмашилди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.
Шунингдек, бугун талабалар Давлат хизматининг ягона электрон ахборот-таҳлил тизими — test.argos.uz орқали намунавий тест синовидан ўтишади. Яъни, давлат хизматига кириш учун фойдаланиладиган "давлат хизматчиси" намунавий тестини ишлашади.

#Фоторепортаж
⚡️Тошкент вилоятидаги ОТМларнинг битирувчи курс талабалари билан ташкил этилган очиқ мулоқот жараёнларидан