Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54.6K subscribers
10K photos
1.95K videos
14 files
6.55K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Очиқ_мулоқот

⚡️Наманганда давлат хизматини сифатли ташкил этиш, соҳада самарадорликни ошириш масалалари таҳлил қилинмоқда

Айни дамда ташкил этилган очиқ мулоқотда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Марказий аппарати, ташкилотнинг Наманган вилояти филиали раҳбарияти, ҳудуддаги ташкилотларда фаолият юритаётган Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмаси ходимлари, Ташкилий кадрлар гуруҳлари вакиллари иштирок этмоқда.

Мулоқот аввалида соҳадаги янгиликлар, очиқ мустақил танловларни ўтказиш, HRM.ARGOS.UZ платформасига давлат фуқаролик хизматчилари маълумотларини киритиш ҳолати таҳлил қилинди.

Айни дамда тизимдаги мавжуд муаммолар, жумладан, кадрлар ишини рақамлаштириш ҳолати, очиқ танловларда шаффофликни тўлиқ таъминлаш, ҳудуддаги кадрларнинг ижтимоий-ҳуқуқий масалалари, уларни бартараф этиш юзасидан таклиф ва ташаббуслар тингланмоқда.

Каналга уланиш - @argos_uz
#Наманган_тажрибаси

⚡️Карьера маркази — ОТМ, давлат ва нодавлат сектори ҳамкорлигини таъминлаяпти

Маълумки, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ёшларнинг давлат фуқаролик хизматига қизиқишларини ошириш, лидерлик қобилиятини ривожлантириш ҳамда уларни раҳбарлик лавозимлари учун селекция қилиш тизимини йўлга қўйган.

Агентликнинг Наманган вилояти филиали Наманган муҳандислик-технология институти билан ҳамкорликда илғор ҳорижий тажрибаларни амалиётга тадбиқ этиш орқали давлат ва нодавлат секторидаги ташкилотларни сифатли кадрлар билан таъминлаш мақсадида ОТМдаги “Карьера маркази” фаолиятини трансформация қилди.

Марказнинг асосий вазифаси — олий таълим муассасаси, давлат ва нодавлат секторидаги ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлашдан иборат.

Бугунги кунга қадар марказда турли тарғибот тадбирлари, давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбарлари билан учрашувлар, бошқарувда кўп йиллар самарали фаолият олиб борган намунали давлат хизматчилари билан очиқ мулоқотлар ташкил этилди.

Бугун Ишчи гуруҳ аъзолари ушбу марказда бўлиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишишди. Ёшлар билан суҳбатлашишди. Марказ фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича тавсиялар берилди.

Каналга уланиш - @argos_uz
Forwarded from Otabek Hasanov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тафсилот

Қуйига тушиб, давлат хизматчиларини тинглаш, мавжуд муаммоларини бартараф этиш, ташаббусларини рағбатлантириш, ёш талантларни давлат хизматига олиб кириш мақсадида жойларда очиқ мулоқот, сайёр қабулларимиз давом этяпти.

Бугун Наманганда ҳам қатор учрашув ва мулоқотлар ташкил этилди.

Таъкидлашим керакки, ҳар бир давлат хизматчисининг мурожаатига ечим бериш, ташаббусларини амалиётга қўллаш масалалари алоҳида назоратга олинган.

@otabek_khasanov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟢LIVE
#Cайёр_қабул

Наманган вилоятида давлат фуқаролик хизматида фаолият олиб бораётган ҳудуддаги давлат хизматчиларини ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш, қўллаб-қувватлаш мақсадида Сайёр қабул бошланди.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Марказий аппарати масъуллари, ташкилотнинг ҳудудий филиали, соҳага масъул қатор ташкилотлар раҳбарияти давлат хизматчилари, уларнинг яқинларини индивидуал тарзда тинглаяпти.

Шунингдек, ҳудуддаги нодавлат секторидаги қатор ташкилотлар бўш иш ўринлари билан ҳам иштирок этяпти. Бу хусусий секторда ҳам ишлаш истаги бўлган фуқароларга ёрдам беради.

Каналга уланиш - @argos_uz
Наманганда ташкил этилган сайёр қабул жараёнларидан фоторепортаж

Каналга уланиш - @argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Интервью

Мавжуда Эргашова, давлат хизматчиси:  Фаолиятимни ташкил этишда баъзи масалаларда муаммога дуч келаётгандим, мени тинглаб, ҳаммасига бирма-бир ҳуқуқий тушунтириш беришди

Каналга уланиш - @argos_uz
📹

Айни вақтда "Ўзбекистон" телеканали орқали Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда йўлга қўйилган "Юридик клиника" кўрсатуви жонли эфирда узатилмоқда .

Мавзу: Давлат фуқаролик хизматида меҳнат қонунчилиги масалалари

Мавзу юзасидан саволларингизни @yuridiklinikabot телеграм-боти орқали юборишингиз мумкин.

Саволларга Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Адлия вазирлиги масъул ходимлари ва Тошкент давлат юридик университети ўқитувчилари жавоб беради.

🌐https://www.youtube.com/embed/AJ27BaNJEI0

Каналга уланиш - @argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE
#Интервью

- Бугунги кунда Наманган вилоятидаги  давлат ташкилотлари ва уларнинг тизимларида бошқарув аппарати штат бирликлари 6245 та. Айни дамда 5920 нафар (94,7 %) давлат фуқаролик хизматчилари фаолият олиб бормоқда,  - дейди Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали раҳбари ўринбосари Отабек Рахимов.

- Кадрларнинг 398 нафари (6,7 %) раҳбар ходимлар, 3397 нафари (57,3 %) мутахассис, 2126 нафари (52,8 %) бошқарув ходимлари ҳиссасига тўғри келади.

Ходимларнинг 76,2 фоизини (4513 нафар) эркаклар, 23,8 фоизини эса (1406 нафар) хотин-қизлар ташкил этади.

Ташкилотлардаги давлат хизматчиларининг ўртача ёши - 35 ёшни ташкил этади.

Бошқарма ташкилотлар ва уларнинг тизимларида бугунги кунда 100 га яқин вакант лавозим мавжуд.
-----
Маълумот учун, айни дамда давом этаётган Сайёр қабулда Президент халқ қабулхонаси, Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси, Адлия бошқармаси, Марказий банк Наманган вилояти бошқармаси, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Наманган вилояти Кенгаши, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилояти бошқармаси, Давлат хизматлари маркази, Солиқ бошқармаси, Ёшлар ишлари агентлиги Наманган вилояти бошқармаси, "Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш" АЖ вилоят вакиллари ҳам иштирок этмоқда.

Каналга уланиш - @argos_uz