Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54.8K subscribers
10.1K photos
1.96K videos
14 files
6.58K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
#Фоторепортаж
#Наманган

⚡️Амалдаги масъул давлат хизматчиларининг давлат фуқаролик хизматига ишга кириш истагидаги ёшлар билан очиқ мулоқоти жараёнларидан фоторепортаж

Каналга уланиш - @argos_uz
#LIVE

⚡️Наманганлик талабалар
test.argos.uz платформасидан намунавий тестларни ишлашди

Ушбу амалиёт - давлат фуқаролик хизматидаги бўш иш ўринлари учун эълон қилинадиган очиқ танлов жараёнларида қўл келади.


Айни дамда иштирокчилар  Давлат хизматининг ягона электрон ахборот-таҳлил тизими — test.argos.uz орқали намунавий тест синовидан ўтишяпти.

Олинган натижага кўра, иштирокчилар қайси йўналишлардан янада пухта тайёргарлик кўришлари кераклиги билиб олишади.

Шунингдек, уларга билимни ошириб боришга йўналтирилган манбалар, танловларнинг суҳбат босқичига тайёргарлик кўриш юзасидан маслаҳатлар берилади.

Маълумот учун: Ушбу намунавий тестни ишлаш истагидаги номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг филиалларига мурожаат қилишлари мумкин. 

Каналга уланиш - @argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Очиқ_мулоқот

⚡️Наманганда давлат хизматини сифатли ташкил этиш, соҳада самарадорликни ошириш масалалари таҳлил қилинмоқда

Айни дамда ташкил этилган очиқ мулоқотда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Марказий аппарати, ташкилотнинг Наманган вилояти филиали раҳбарияти, ҳудуддаги ташкилотларда фаолият юритаётган Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмаси ходимлари, Ташкилий кадрлар гуруҳлари вакиллари иштирок этмоқда.

Мулоқот аввалида соҳадаги янгиликлар, очиқ мустақил танловларни ўтказиш, HRM.ARGOS.UZ платформасига давлат фуқаролик хизматчилари маълумотларини киритиш ҳолати таҳлил қилинди.

Айни дамда тизимдаги мавжуд муаммолар, жумладан, кадрлар ишини рақамлаштириш ҳолати, очиқ танловларда шаффофликни тўлиқ таъминлаш, ҳудуддаги кадрларнинг ижтимоий-ҳуқуқий масалалари, уларни бартараф этиш юзасидан таклиф ва ташаббуслар тингланмоқда.

Каналга уланиш - @argos_uz
#Наманган_тажрибаси

⚡️Карьера маркази — ОТМ, давлат ва нодавлат сектори ҳамкорлигини таъминлаяпти

Маълумки, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ёшларнинг давлат фуқаролик хизматига қизиқишларини ошириш, лидерлик қобилиятини ривожлантириш ҳамда уларни раҳбарлик лавозимлари учун селекция қилиш тизимини йўлга қўйган.

Агентликнинг Наманган вилояти филиали Наманган муҳандислик-технология институти билан ҳамкорликда илғор ҳорижий тажрибаларни амалиётга тадбиқ этиш орқали давлат ва нодавлат секторидаги ташкилотларни сифатли кадрлар билан таъминлаш мақсадида ОТМдаги “Карьера маркази” фаолиятини трансформация қилди.

Марказнинг асосий вазифаси — олий таълим муассасаси, давлат ва нодавлат секторидаги ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлашдан иборат.

Бугунги кунга қадар марказда турли тарғибот тадбирлари, давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбарлари билан учрашувлар, бошқарувда кўп йиллар самарали фаолият олиб борган намунали давлат хизматчилари билан очиқ мулоқотлар ташкил этилди.

Бугун Ишчи гуруҳ аъзолари ушбу марказда бўлиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишишди. Ёшлар билан суҳбатлашишди. Марказ фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича тавсиялар берилди.

Каналга уланиш - @argos_uz