Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
53K subscribers
9.83K photos
1.91K videos
14 files
6.44K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
⚡️Сайёр қабулдан фоторепортаж

Каналга уланиш -
@argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Cайёр_қабул

Ҳамдам Маҳмудов: Мурожаатимга ижобий ечим берилди

Маҳалладаги ёшлар етакчиси вазифасида ишлайман.

Яшаш манзилим ва ишхонам орасидаги масофа узоқ эди. Кўп вақтим йўл учун сарфланарди. Қабул ҳақида эшитиб, келдим. Уйим жойлашган маҳалладаги Ёшлар етакчиси ўрни вакант бўлганлиги сабаб, мурожаатим жойида ҳал бўлди. Энди мен ўзим туғилиб ўсган маҳаллада ишимни давом эттираман. Бу - самарали ишлашим учун менга ҳар томонлама қўл келади.

Каналга уланиш - @argos_uz
⚡️Ўзбекистон Президенти Россия Федерациясига жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 5 октябрь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Ташриф дастурига мувофиқ, давлатимиз раҳбари Қозон ва Москва шаҳарларида бўлади, тор ва кенгайтирилган таркибда олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади.

Каналга уланиш - @argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Конституция_амалда

⚡️Ўзбекистон фуқаролари давлат хизматига киришда тенг ҳуқуққа эгадирлар

Ушбу ролик Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Андижон вилояти филиали ташаббуси билан тайёрланган.

Каналга уланиш - @argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тафсилот

⚡️Фарғонада илк маротаба давлат фуқаролик хизматчилари учун ташкил этилган сайёр қабул самарали бўлди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси, вилоят ҳокимлиги кўмаги, қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган қабулда 100 нафарга яқин давлат хизматчилари иштирок этди.

Мурожаатларнинг аксар қисмини давлат фуқаролик хизматига кириш, меҳнат қонунчилигига оид ҳуқуқий маслаҳат, давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва улар учун шарт-шароит яратиш йўналишларига оид масалалар ташкил қилди.

13 та мурожаат жойида ҳал бўлди, 21 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Қўшимча ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар бўйича ўрганиш ишлари олиб борилади ва қонуний тартибда ечим берилади.

Каналга уланиш - @argos_uz
#LIVE

⚡️Давлат хизматига ишга кирмоқчи бўлган номзодлар эндиликда очиқ танловларнинг намунавий тестини ечиб, ўз билимини синаб кўриши мумкин

Фарғонада шу мақсадда "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди.

Айни дамда иштирокчилар Ахборот ресурс марказида Давлат хизматининг ягона электрон ахборот-таҳлил тизими — test.argos.uz орқали намунавий тест синовидан ўтишяпти.

Олинган натижага кўра, иштирокчилар қайси йўналишлардан янада пухта тайёргарлик кўришлари кераклиги билиб олишади.

Шунингдек, уларга билимини ошириш бўйича керакли манбалар, суҳбат босқичига ҳам тайёргарлик кўриш юзасидан маслаҳатлар берилади.

Маълумот учун: Ушбу намунавий тестни ишлаш истагидаги номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг филиалларига мурожаат қилишлари мумкин.

Каналга уланиш - @argos_uz
#Бу_муҳим

⚡️Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилади!

Ўқув соати давомида қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтилади:

▫️Давлат фуқаролик хизматчилари учун "Японияликлар нима учун бу қадар узоқ меҳнат қиладилар" сарлавҳали видеолавҳа намойиши

▫️"Мутолаа вақти” рукни

▫️"Конституциявий саводхонлик" рукни

◽️ Ўзбекистон ва хориждаги муҳим янгиликлар

❗️Эслатиб ўтамиз,
ўқув соати эртага, 6 октябрь куни соат 9:00да Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Россияга расмий ташрифи доирасида Қозон шаҳрида қатор тадбирлар бўлиб ўтди

Каналга уланиш - @argos_uz
#Бу_муҳим

⚡️Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" бошланмоқда.

Мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда ютубдаги https://www.youtube.com/watch?v=vZv40lj08_Y саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.

Бошланган янги иш кунингиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Малака_ошириш

⚡️Қибрайда янги иш бошлаган раҳбарлар, туман ҳокимлиги аппарати ходимлари учун ташкил этилган ўқув якунланди

☝️Тафсилотлар лавҳада.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Давлат фуқаролик хизматига ишга кириш осонлашди

Иш қидириб юрмайсиз, ортиқча қоғозбозлик керак эмас, таниш-билишга ҳожат йўқ. Салоҳият ва билимнинг ўзи етарли. Бу ҳақда очиқ мулоқотлар жараёнида ОТМ битирувчиларига маълум қилинмоқда.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Диққат

⚡️Наманган ва андижонлик давлат фуқаролик хизматчилари диққатига!

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ишчи гуруҳи жорий йилнинг 10-13 октябрь кунлари Наманган ва Андижонда давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, улар учун шарт-шароит яратиш ҳамда давлат фуқаролик хизматига ишга кириш масалаларида сайёр қабул ўтказади.

Ҳудуддаги давлат фуқаролик хизматчилари, давлат фуқаролик хизматига ишга кириш истагидаги номзодлар мурожаатларини @murojaat_argos_bot, @vacancy_argos_bot манзилларига ёзиб юборишлари ҳамда +998 69 227 14 60 (Наманган), +998 74 223-23-37 (Андижон) телефон рақамларига боғланишлари мумкин.

Сайёр қабул билан боғлиқ жараёнлар масаласида масъуллар сиз билан боғланишади.

☝️Хоҳишингизга қараб, шахсингиз сир сақланади.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat