⚡️Касб-ҳунарга ўқитиш тизими бўйича таклифлар кўриб чиқилди
Президент Шавкат Мирзиёев профессионал таълим сифатини ошириш ҳамда аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш бўйича янги ташаббуслар тақдимоти билан танишди.
Бугунги кунда 689 та профессионал таълим муассасасида 714 та касб ва мутахассислик ҳамда 20 та “Ишга марҳамат” мономарказида аҳолига 54 та касб ва 6 та хорижий тил ўргатилмоқда.
Ўқувчиларга бир вақтда ҳам ўқиш, ҳам ишлаб даромад топиш имконини берадиган “дуал таълим” шакли жорий этилди. Бу тизим самарасида 2 минг корхона билан биргаликда 6 минг йигит-қиз ўқитилмоқда. Шунингдек, ёшларга 9-синфдан кейин касб-ҳунар мактаби, 11-синфдан эса коллеж ва техникумда турли мутахассисликлар ўргатилмоқда.
Келгуси ўқув йилидан ҳар бир вилоятда дунё тан олган дастур асосида касб-ҳунарга ўқитиш йўлга қўйилади. Уларнинг битирувчилари халқаро малака ва хорижий тил сертификатига эга бўлади. Шунингдек, илғор касбий таълим ва касбга ўқитиш сифатини таъминлаш мезонлари татбиқ этилади.
Мономарказларда касблар иш берувчиларнинг буюртмаси асосида ўқитилади, бу битирувчиларнинг ишга жойлашишида муҳим омил бўлади.
Каналга уланиш - @argos_uz

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟢LIVE
#Cайёр_қабул
Фарғона вилоятида давлат фуқаролик хизматида фаолият олиб бораётган ҳудуддаги давлат хизматчиларини ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш, қўллаб-қувватлаш мақсадида Сайёр қабул бошланди.
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Марказий аппарати масъуллари, ташкилотнинг ҳудудий филиали раҳбарияти давлат хизматчилари, уларнинг яқинларини индивидуал тарзда тинглаяпти.
Шунингдек, бугун давлат хизматига кириш истагидаги фуқаролар билан ҳам мулоқот қилинади.
Маълумот учун, қабул Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали биноси олдида ташкил этилган.

Ҳамдам Маҳмудов: Мурожаатимга ижобий ечим берилди
Маҳалладаги ёшлар етакчиси вазифасида ишлайман.
Яшаш манзилим ва ишхонам орасидаги масофа узоқ эди. Кўп вақтим йўл учун сарфланарди. Қабул ҳақида эшитиб, келдим. Уйим жойлашган маҳалладаги Ёшлар етакчиси ўрни вакант бўлганлиги сабаб, мурожаатим жойида ҳал бўлди. Энди мен ўзим туғилиб ўсган маҳаллада ишимни давом эттираман. Бу - самарали ишлашим учун менга ҳар томонлама қўл келади.

⚡️Ўзбекистон Президенти Россия Федерациясига жўнаб кетди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 5 октябрь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
Ташриф дастурига мувофиқ, давлатимиз раҳбари Қозон ва Москва шаҳарларида бўлади, тор ва кенгайтирилган таркибда олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Конституция_амалда
⚡️Ўзбекистон фуқаролари давлат хизматига киришда тенг ҳуқуққа эгадирлар
Ушбу ролик Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Андижон вилояти филиали ташаббуси билан тайёрланган.

#Тафсилот
⚡️Фарғонада илк маротаба давлат фуқаролик хизматчилари учун ташкил этилган сайёр қабул самарали бўлди
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси, вилоят ҳокимлиги кўмаги, қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган қабулда 100 нафарга яқин давлат хизматчилари иштирок этди.
Мурожаатларнинг аксар қисмини давлат фуқаролик хизматига кириш, меҳнат қонунчилигига оид ҳуқуқий маслаҳат, давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва улар учун шарт-шароит яратиш йўналишларига оид масалалар ташкил қилди.
13 та мурожаат жойида ҳал бўлди, 21 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Қўшимча ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар бўйича ўрганиш ишлари олиб борилади ва қонуний тартибда ечим берилади.

#LIVE
⚡️Давлат хизматига ишга кирмоқчи бўлган номзодлар эндиликда очиқ танловларнинг намунавий тестини ечиб, ўз билимини синаб кўриши мумкин
Фарғонада шу мақсадда "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди.
Айни дамда иштирокчилар Ахборот ресурс марказида Давлат хизматининг ягона электрон ахборот-таҳлил тизими — test.argos.uz орқали намунавий тест синовидан ўтишяпти.
Олинган натижага кўра, иштирокчилар қайси йўналишлардан янада пухта тайёргарлик кўришлари кераклиги билиб олишади.
Шунингдек, уларга билимини ошириш бўйича керакли манбалар, суҳбат босқичига ҳам тайёргарлик кўриш юзасидан маслаҳатлар берилади.
Маълумот учун: Ушбу намунавий тестни ишлаш истагидаги номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг филиалларига мурожаат қилишлари мумкин.