АОКА | Namangan | Rasmiy kanal
715 subscribers
14.5K photos
3.44K videos
25 files
6.79K links
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi Namangan viloyati boshqarmasi rasmiy kanali.

www.namaokb.uz
Download Telegram
#online

Президентимизнинг вилоятимизга ташрифлари чоғида электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича топшириқ берилган, бунда илк маротаба хусусий секторни фаол жалб қилиш бўйича амалий ишларга киришилганди.

Учқўрғон туманида сув ресурсларидан унумли фойдаланган ҳолда электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича тадбиркорлар билан мулоқот ўтказди. Унда соҳа масъуллари ҳамда тадбиркорлар иштирок этдилар.

Мулоқот аввалида хусусий микро гидроэлектр станциялар қуриш бўйича истиқболли лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. Тақдимотда туманидаги Норин дарёси ва ундан оқиб ўтувчи каналларда гидроэлектр станциялари қуриш имкониятлари ва шароитлари тушунтириб берилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ГЭСлар қуриш орқали электр энергиясининг етишмаётган қисмини қоплаш, аҳоли ва ишлаб чиқариш субъектлари талаби ортиб бораётган шароитда соҳада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли фаровонлигига хизмат қилувчи янги лойиҳаларда янги иш ўринлари яратиш мақсад қилиб олинган.

Каналга уланиш: @aokanamangan
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Mening_kasbim_mening_tanlovim

📌MONOMARKAZDA mehnat bozori hamda iqtisodiyot tarmoqlarida talab yuqori bo'lgan o'rta bo'g'in kasblarini biz bilan birga o'rganasiz.

📲 Yurtimizning istalgan hududidan turib qo'ng'iroq qiling va markaz faoliyatiga oid o'zingizni qiziqtirgan savollarga javob oling.

Biz sizni kutyapmiz, siz nimani kutyapsiz?

☎️ +998 71 207-69-00 Ichki 112 ,113, 114, 115

Каналга уланиш:
@aokanamangan
Жорий йилнинг биринчи чораги учун ишлаб чиқилган медиа-тадбирлар режаси ижроси таъминланмоқда

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар, уларнинг ҳудудий бошқармалари томонидан фаолиятлари шаффофлиги ва очиқлигини таъминлаш мақсадида 2023 йилнинг биринчи чорагида ўтказиладиган медиа-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ва ижроси таъминланмоқда.

2023 йил январь-март ойларига мўлжалланган медиа-тадбирлар режаси билан қуйида танишишингиз мумкин:

Қорақалпоғистон Республикаси
Андижон вилояти
Бухоро вилояти
Жиззах вилояти
Қашқадарё вилояти
Навоий вилояти
Наманган вилояти
Самарқанд вилояти
Сирдарё вилояти
Сурхондарё вилояти
Тошкент вилояти
Фарғона вилояти
Хоразм вилояти
Тошкент шаҳри

Каналга уланиш: @aokanamangan
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ислоҳотлар самараси: спорт мисолида

#Mirziyoyev #YangiUzbekiston #islohotlar #sport

Каналга уланиш: @aokanamangan
#Бобур_540

***

Ким кўрубдур, эй кўнгул, аҳли жаҳондин яхшилиғ?
Кимки, ондин яхши йўқ, кўз тутма ондин яхшилиғ!

Гар замонни нафй қилсам, айб қилма, эй рафиқ,
Кўрмадим ҳаргиз, нетайин, бу замондин яхшилиғ!

Дилраболардин ёмонлиқ келди маҳзун кўнглума,
Келмади жонимға ҳеч ороми жондин яхшилиғ.

Эй кўнгул, чун яхшидин кўрдунг ямонлиқ асру кўп,
Эмди кўз тутмақ не, яъни ҳар ямондин яхшилиғ?

Бори элга яхшилиғ қилғилки, мундин яхши йўқ —
Ким, дегайлар даҳр аро қолди фалондин яхшилиғ!

Яхшилиғ аҳли жаҳонда истама Бобур киби,
Ким кўрубдур, эй кўнгул, аҳли жаҳондин яхшилиғ?!

©️Заҳириддин Муҳаммад Бобур

Каналга уланиш:
@aokanamangan
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ёшлар орасида гиёҳвандлик ва психотроп моддаларни тарқалишига қарши кураш" тезкор профилактик тадбирлари доирасида Наманган давлат университетида ИИВ Тезкор қидирув департаменти Жиноят қидирув хизмати, Наманган вилояти ИИБ ходимлари ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди

Каналга уланиш:
@aokanamangan
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркиядаги зилзила эпицентрида жойлашган бўлса ҳам бирорта биноси қуламаган ва одам ўлмаган Эрзин шаҳри.

Бу шаҳарнинг ҳокими ноқонуний уйлар барпо этилишига йўл қўймаган, сифатсиз бинолар қурилишига рухсат бермаган.

Каналга уланиш: @aokanamangan
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДУНЁНИ ЭЗГУЛИККА ЧУЛҒАГАН ШОҲ ВА ШОИР

Бугун — 14 февраль буюк шоир, шоҳ, саркарда ва олим Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483-1530) таваллуд топган кун

Бобур — ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили: буюк шоир; тарихчи, географ; давлат арбоби, истеъдодли саркарда; Бобурийлар сулоласи асосчисидир.

Каналга уланиш:
@aokanamangan
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2016-2022 йилларда Олий таълим йўналишидаги ислоҳотлар самараси.

Каналга уланиш:
@aokanamangan
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Тажиев Баходир Садуллаевич бошчилигидаги ишчи гуруҳ «Обид туячилик» фермер хўжалигида бўлди

📄Батафсил

Каналга уланиш: @aokanamangan
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌TEZKOR HABARNOMA

НАМАНГАН ВИЛОЯТИДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИДАГИ УЗИЛИШЛАРГА НИМА САБАБ БЎЛМОҚДА!

Барчамизга маълумки, айни кунларда Республикамиз ва водий вилоятларида электр таъминотида узилишлар юзага келмоқда. Бунга асосий сабаб, ўтган кунларга нисбатан ҳаво ҳароратининг пасайиши истеъмолчиларнинг электр энергиясига бўлган талабларини ортишига олиб келмоқда.

Бундан ташқари, электр энергиясини ишлаб чиқарувчи иссиқлик электр станциясига келаётган газ босимининг тушиши, натижасида ҳудудларга чекловлар киритилишига ҳамда 110 кВли тармоқларнинг УОН автоматикаси (инсон омилисиз) ўчиш ҳолатлари юзага келмоқда.

Юқоридаги ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз. Мурожаатларингизни бизни
https://t.iss.one/namenergy манзилларимизга йўллашингизни эслатиб ўтамиз.

"Ҳудудий электр тармоқлари" Наманган ҳудудий филиали матбуот хизмати

Каналга уланиш:
@aokanamangan
Axsikent Zahiriddin Muhammad Bobur qadamjosi sifatida tabarrukdir. Shu bois har yilgidek, bu yerda viloyat hokimligi, viloyat Madaniyat va turizm boshqarmasi va Toʻraqoʻrgʻon tumani hokimliklari, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi viloyat, tuman boʻlimlari, “Axsikent” arxeologiya merosi obyektini muhofaza qilish va tadqiq etish direksiyasi va bir qator hamkor tashkilotlar “Men kim Bobur avlodi” deb nomlangan tadbir oʻtkazildi.

📄Batafsil

@aokanamangan taklif etamiz
Hurmatli hamyurtlar, Namangan shahri hududida avtomashina boshqaruvini belgilangan me'yordan ya'ni 60 km/soat tezlikdan oshirib harakatlangan haydovchilarning qoidabuzarliklarini foto va videokuzatuv qurilmalari orqali qayd etish boshlandi.

Barcha haydovchilardan o'rnatilgan tartib-qoidalarga qat'iy rioya qilishlarini so'raymiz.

Каналга уланиш: @aokanamangan
⚡️Тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 15 мартга қадар узайтирилди

Давлат комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ 2022/2023-ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриати ва магистратурасига тўлов-контракт, жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка, профессионал таълим муассасаларига (коллеж, техникум) ўқувчиликка тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2023 йилнинг 15 марти этиб белгиланди.

Шунингдек, қарор билан 2023 йил 20 январдан кейин контрактини тўлаганларнинг тўлови ҳам инобатга олинадиган бўлди.

Каналга уланиш: @aokanamangan