АОКА | Namangan | kanali
582 subscribers
15.2K photos
3.58K videos
28 files
7.07K links
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi Namangan viloyat boshqarmasining kanali.
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига Америка Қўшма Штатлари Президенти Жо Байдендан мактуб келди:

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Ҳурматли Президент жаноблари!

Мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашда кўрсатаётган етакчилигингиз ва шахсий интилишингиз учун, шу жумладан хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик учун чуқур миннатдорлик билдираман.

Ўзбекистон билан иқтисодиёт ва энергетика масалаларида ўзаро алоқаларни ривожлантириш, шунингдек, Сизнинг мамлакатни сиёсий тизимини модернизация ва ислоҳ қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларингизни қўллаб-қувватлаш АҚШ учун устувор аҳамиятга эга.

АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шериклик чуқурлашиб бормоқда ва эришилган ютуқларни 2023 йилда ҳам янада илгари суришимизга умид билдираман.

Сиз Марказий Осиёдаги бешта мамлакатнинг минтақавий ҳамкорлигини кенгайтириш орқали қўшни мамлакатлар билан муносабатларни ривожлантиришга катта эътибор қаратаётганингизни алоҳида қайд этмоқчиман.

Бу саъй-ҳаракатлар Марказий Осиёда ва унинг ташқарисида равнақ ва барқарорликни таъминлашга катта ҳисса қўшмоқда.

Бизнинг шериклигимиз, мана 30 йилдирки, БМТнинг барча мамлакатларнинг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишдек асосий принципларига риоя қилиш асосида ривожланди.

Ишончим комилки, ушбу қадриятларга муштарак содиқлигимиз ўзаро алоқаларимиз узоқ муддатли истиқболда янада мустаҳкамланишига хизмат қилади.

Ҳурмат билан,

Жо Байден

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятида саноатни ривожлантириш ва энергия таъминотини яхшилаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди ҳамда олтита янги корхонани ишга туширди.

Каналга уланиш: @aokanamangan
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди

Каналга уланиш: @aokanamangan
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Бу менинг вазифам - ташриф буюришим". Президент маҳалладаги замонавий тикувчилик корхонаси билан танишди

Каналга уланиш: @aokanamangan
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухорога ташриф чоғида Президент Бахтиёр Пўлатов хонадонида меҳмон бўлди

Каналга уланиш: @aokanamangan
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
19 февраль, якшанба куни соат 18:30 да “O‘zbekiston 24” телеканали ҳамда Президент матбуот хизматининг Facebook ва Youtube'даги расмий саҳифаларида "Цивилизациялар мероси: абадият карвонлари ортидан" ҳужжатли фильмини томоша қилинг.

Фильм Парижда бўлиб ўтаётган Ўзбекистоннинг бой маданий меросига бағишланган иккита йирик экспозиция ҳақида ҳикоя қилади. Улардан бири машҳур Луврда ташкил этилган. Мураккаб ва ноёб лойиҳа Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шахсий ташаббуси ва қўллаб-қувватлаши туфайли амалга ошди.

Каналга уланиш: @aokanamangan
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёв Умрага бориш истагида бўлган, аммо маблағи етмаётган айрим фуқароларга ёрдам беришини билдирди.

Каналга уланиш: @aokanamangan
☀️🌤 Наманганда 20 февраль куни ҳаво ҳарорати 14 даражага кўтарилади

▫️«Ўзгидромет» Ўзбекистон бўйлаб 20 февраль куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 9-14°илиқ бўлади.

▫️Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 3-8°илиқ бўлади.

Каналга уланиш: @aokanamangan
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Музей экспонатлари сони 100 мингга етди

Каналга уланиш:
@aokanamangan
🔰 Наманган Давлат чет тиллар институтида италян тилини ўқитиш йўлга қўйилади

▫️Наманган Давлат чет тиллари институти Италиянинг Sannio, Kalabria ва Piza университетилари билан ҳамкорлик ўрнатиб келмоқда.

📄Батафсил

Каналга уланиш: @aokanamangan
🇺🇿🇪🇬 Ўзбекистон ва Миср ўртасида фойдаланилмаган улкан салоҳият мавжуд

📍Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов Мисрда бўлиб ўтган давра суҳбати чоғида айтиб ўтди.

🖊 Марказ раҳбари ўз нутқида сўнгги йилларда иқтисодий соҳада Ўзбекистон-Миср муносабатлари фаол ривожланиш босқичига ўтганлигини таъкидлади. 2017 йилдан буён ўзаро савдо ва сармоявий ҳамкорлик фаоллашиб, ушбу йўналишга устувор аҳамият берилмоқда..

🖋 Марказнинг ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми сўнгги беш йилда уч баробардан зиёд, 2017 йилда қарийб10 миллион доллардан 2022 йилда 30,5 миллион долларгача ошди. Ўзбекистоннинг Мисрга экспорти 16 баробарга ошган.

🖊 Хусусан, Ўзбекистонда Мисрлик ишбилармонларнинг капитали иштирокида 29 та қўшма корхона фаолият кўрсатмоқда.

Каналга уланиш: @aokanamangan